Асосий мавзулар
10 феврал 2022

Улуғбек Турсунов Тошкент ИИБдаги олдинги лавозимига қайтарилди

Улуғбек Турсунов яна аввалги курсиси – Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига қайтди. Ходимлар орасида катта обрўга эга Турсунов 2020 йил сентябрида лавозимидан четлатилган эди.

Икки йил муқаддам Улуғбек Турсунов  ўрнига Қўқон шаҳар ИИБ дан келган Муҳиддин Жўраев Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланган эди. Фарғона вилоят ИИБошқармаси бошлиғи Дониёр Ташхўжаев Наманган вилояти ИИБсига бошлиқ бўлиб ўтди. Хўш, Улуғбек Турсуновнинг Тошкент шаҳар ИИБси бошлиғининг биринчи муовини бўлиб қайтиши нега керак бўлди?

Ички Ишлар Тизимидаги @Eltuz нинг ишончли манбаси Улуғбек Турсуновнинг ўз лавозимига қайтиши борасида шундай дейди: 

ИИВ ва прокуратура ярим йилдан бери ҳар 10 кунда ИИБларни текширавериб, авра-астарини чикариб ташлади. Бундай текшир-текширлардан безиган ходимлар ёппасига ишдан кета бошлашди. 

Масалан, Сергели ИИБ да ярим шахсий таркиб ишдан бушаш учун ариза ёзган. Буларнинг барчаси аввало иш сифатига ёмон таъсир курсатди. Жиноий-қидирув фаолияти деярли тўхтаб колди. Ҳар 10 кунда текшираверса, ҳар куни ИИВ селектор ўтказаверса, ишлашга қачон улгурилади.  Шу сабабли, жиноий қидирув фаолиятини жонлантириш, ходимлар иш сифатини ошириш бўйича нима қилиш керак, деган савол пайдо бўлди. Ва прокуратурадагилар Улуғбек Турсуновни қайтариш керак, деган таклиф беришди. 

Турсунов ишни ташкил қилиш ва ходимларни ҳимоя қилиш бўйича ички ишлар ходимлари орасида катта обрўга эга. 

Ўз вақтида бунақа обрўга Зокиржон Алматов эга бўлган. 

Ўзим гувоҳ бўлганим, очилмаган қотиллик жиноятини очиш учун 3 кун оддий участковый хонасида ишни ташкил қилиб ўтирди. Участковой хонасида кондиционер тугул, ҳожатхона ҳам йўқ эди.  Улуғбекнинг ўзи ўтириб, ишларни ташкил қилиб, қотилликни очиш бўйича маслаҳатлар бериб, версиялар бериб, уч кун ичида жиноятни очиб, кейин ўзининг кабинетига кетган эди, дейди Элтуз нашрининг Ички ишлар вазирлигидаги манбаси.

Eltuz.com

Youtube: https://www.youtube.com/c/ElTuz

TikTok: https://www.tiktok.com/@eltuz1​​

Twitter: https://www.twitter.com/RassomTuz​​

Instagram: https://www.instagram.com/eltuz1el_tuz​​

Facebook: https://www.facebook.com/eltuzcom​​

Telegram: https://t.me/eltuz

Тағин ўқинг
30 март 2024
Хоразм вилоят Кўшкўпир туман хокимининг Шерали исмли қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари 50 минг ақш доллари миқдорида ...
24 ноябр 2020
«Ҳумо» номли учоқ ширкати ҳақида гап чиқиши билан эронлик дўстларим ўзбекларни плагиатда айблади. Эронда «Ҳумо» деган учоқ ширкати бор ...
20 июн 2016
Товламачилик айби билан хибсда қолаётган 38 яшар Чинозлик тадбиркор Аҳмадбой Турсунбоевга нисбат берилган мактуб ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди. «Мактубда» ...
28 ноябр 2015
Умида Аҳмедова Eltuz.com Тошкентда “Осиё рамзи” рахбарияти остида «Модалар ҳафтаси»ни тиклашди, кўрсангиз ғирт “а ля биз ҳам бормиз” усулида. ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...