Асосий мавзулар
12 феврал 2022

Императив 43. Мосё Тест билан суҳбат

(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 43-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.)

МОСЁ ТЭСТ БИЛАН СУҲБАТ

Ҳусусан, Паул Валерининг шеърнинг табиа- ти ҳақидаги фикрлари, «шеърни шеър қиладиган ақлми ёки ҳиссиётми мавзусидаги интеллектуал муҳосабаси мени 70-йиллардан бери машғул этиб келди.

Сиз биласиз, Ўзбек адабиётини мезон қабул қилган аксарий «арбобий адабиёт» шеърни ҳара- катга келтирувчи куч – ҳиссиёт деб ҳисоблайди ва бунга кўплаб мисоллар келтираолади.

Ёшлигидан бошлаб шеър ёзишни машқ қилган, шеърни дунёни тафаккур этиш учун восита деб билган бир адабиёт ихлосманди сифатида ҳамиша ёзганим тил (ўзбек) адабиётига лойиқ бўлишга, от- ган одимимни бу адабиёт ташлаётган одимга уйғун отишга интилганман. Аммо кишилик характеримда ҳиссиётнинг ташқарига уришига, унинг ифшо бўли- шига қарши шундай бир механизм қўйилган эдики, уни бир пайтлар ҳеч енголмаганимни эътироф эт- моқчи ҳам бўлдим. Аммо этмадим.

Чунки, устида турганим сари мазкур фикр эрий- бошлаган ва мен позициямни шу эриш нисбатида йўқота бошлагандим. Яъни, ҳиссиётни яшириш истеъдодимга бўлган ишонч тобора «ҳақиқатан ҳам ҳиссиётимни яширабилдимми» деган шубҳа- га айлана бошлаганди.

Бугун шеърий ўтмишимга назар ташларкан, ҳиссий портлашларга нақадар кинояли ёндаш- сам-да, архивда «соф ақл»га қурилган бирорта шеърий матн тополмадим.

Шеърий тафаккур жараёнида ИЛК ТУРТКИнинг ҳамиша аввал ҳиссий, сўнгра ақл тарафидан мут- лақо назоратга олинишга маҳкум бир акция бўл- ганлигини кўрдим. Айнан шу ғалати мувозанат шеърдаги сассиз ҳайқириқни, сукутнинг мусиқаси- ни ҳосил килади. Агар шу мувознат бўлмаса эди, ҳайқириқ қўпол бақириққа айланарди. Шу мувоза- натсиз сукунатда мусиқа ҳам бўлмасди.

Ўтган йил   БиБиСи Ўзбек хизмати ҳаққимиз- да тайёрлаган 10 дақиқалик видео-клипда зукко адиб, биродарим Абдулҳамид Исмоил «М. Со- лиҳнинг шеърлари ақл билан ёзилади» дебди. Бир адабиётчи ошнам телефон қилиб, «бу – ки- ноя» деди. Мен бунга ҳуснизон билан ёндошдим. Бундай баҳо ўзбек адабиётида (шеъриятида) мусбат ҳисобланмаслиги мумкин, аммо адабиёт- ни инжа санъат сифатида мушоҳада қилганлар учун бу фикр ҳақорат ҳам эмас. Бу нари борса, муайян бир шеърий ракурснинг субъектив тасби- тидир.

Бундан 35 йил аввал Эркин Воҳидов ҳам ка- минанинг «Валфажр» китобини таҳлил қиларкан, самимий маслаҳатларини шундай ифода этганди:

«…Ҳар бир тилнинг ўз стихияси, ўз ифода ҳусуси- ятлари бор. Бошқа тилда ўйлаб, бошқа тилда сўй- лаган одамнинг фикрини англаш қийин бўлади. М. Солиҳ бу ҳақда жиддий ўйлаб кўрмоғи керак.“-Шеърингизни тушунтириб берсангиз” (Иброҳим Ғафуров) дея қилинган мурожаатда жон борга ўх- шайди. …Унга (М. Солиҳга) баъзи истакларимни айтмоқчиман. А. Вознесенский ўзининг ёшликдаги шеърларидан бирида шундай ёзган: «Мне дорога в поэзии святая простота, но мчит меня по лезвии куда-то не туда»…

Балки, Воҳидов киноя қилган бўлиши мумкин, аммо мен унинг фикрларини тўғри қабул қилдим. М. Солиҳнинг бошқа тилда ўйлаб, бошқа тилда сўйлагани тўғри. Чунки, бир шоирнинг тили иккин- чи бир шоирнинг тилидан фарқли бўлади. Иккиси ҳам ўзбекча ёзса-да, шундай БОШҚА бўлади.

«Муқаддас оддийликка»(святая простота) кел- сак, бу масала оддий эмас, бир оз мураккаб. Бу масала «Шеърда ҳиссиёт устунми ёки ақлми?» деган юқорида тегинганимиз муҳосабага бориб тақалади.

Шу нуқтада Паул Валерининг «Мосё Тест» аса- ридан ушбу парчани олдим:

«Аслида, шеър ҳар нақадар ҳиссий ва ҳаяжонли бўлса-да, хусусий сархушликдан айрилмаса-да, ақлнинг кескин малакалари билан боғлиқ эканини кўра биламиз». («Шеър санъати»)

Лекин «шеърда ҳиссиёт» тарафдорлари устун- лигига соҳиб бир адабий муҳитнинг мардуми си- фатида камина доим «ҳиссиётчи» ва «оддийчи» бўлишга уринганман. Ғафуров, Воҳидовлар қар- шисида шеъримнинг «ақлли» ва «мураккаб» кўри- нишидан уялганман. Айнан шу истиҳола сабаб, матндаги ташбиҳ (метофора) тизимини имкон бо- рича соддалаштиришга, ҳеч ким «шеърингизни ту- шунтириб беринг» демайдиган даражага тушириш учун ғайрат қилганман.

1980 йилларнинг ўртасига келиб, тамоман «сод- да ёзиш эҳтироси»га тутилганимни эслайман. Бу комплекс шу қадар чуқурлашди-ки, шеърларимга қараб, «ўзбек адабиётида мендан ҳам соддароқ (ўзбекчароқ) ёзадиган одам қолдими ажабо», де- йдиган бўлдим.

Аммо Борис Пастернакнинг: «Нельзя не впасть к концу, как в ересь, в неслыханную простоту», деган сатрларини ўқиган одам бу жараённинг машаққат- ли бир босқич эканлигини ўйламайди. Бу босқич ўз-ўзидан келади, деб ўйлайди. Айниқса, Борис Пастернак каби бир Шоир «Нельзя Не Впасть» де- яётган бўлса!.

Ҳақиқатан ҳам, Борис Пастернак «истасанг

– истамасанг ҳам, ёш ўтган сари соддалаша- сан», деяпти бу шеърида. Аммо айни пайтда содалашишни бир шаккокликка («ересь») қи- ёсламоқда. Худди (кексалигидаги) «соддалик»- нинг зидди бўлган (ёшлигидаги) «мураккаблик» тўғри йўл сифатида кўрилаяпти шоир тарафи- дан.

Бу бир тазод эмасми?

Бу ерда икки сентенция ўртага чиқаяпти: Ҳис- сиётга доим соддалик, ақлга эса мураккаблик ҳамроҳ.

Бу янглиш.

Чунки, биологик мантиққа биноан ҳиссиёт ёшликда кучли, кексаликда эмас. Демак, ақл маҳ- сули деб кўрсатилаётган «мураккаблик», аслида, ҳиссиётнинг маҳсули. Ҳиссиёт содда бўлолмайди, уни ақл соддалаштириши мумкин.

Борис Пастернакнинг ёшлигида ёзган «Феврал» шеъри энг «мураккаб-содда» ва энг «ҳиссий-ақл- ли» шеърлардан бири:

Февраль.

Достать чернил и плакать!

Писать о феврале навзрыд,

Пока грохочущая слякоть

Весною черною горит.

Достать пролетку.

За шесть гривен,

Чрез благовест, чрез клик колес,

Перенестись туда, где ливень

Еще шумней чернил и слез.

Где, как обугленные груши,

С деревьев тысячи грачей

Сорвутся в лужи и обрушат

Сухую грусть на дно очей.

Под ней проталины чернеют,

И ветер криками изрыт,

И чем случайней, тем вернее

Слагаются стихи навзрыд.

Бу шеърни ўзбекчага таржима қилиш мумкин, аммо рус тилини билган киши бундай шеърни фақат оригиналда ўқийди, чунки, энг яхши таржи- ма ҳам унинг асл жозибасини, техник айтганда, ўша «мураккаб-соддалик ва ҳиссий-ақллилик»- нинг мўъжизавий синтезини асло бераолмайди. Бу шеърдаги Метафорик Тизим – расида бир қиз- нинг бўйнига тақилган қимматбахо инжи кабидир. Бу асолатнинг суратидир.

Ҳақиқий истеъдод шеърга унинг асолатини бе- ради. Агар шеърда мафкура бўлса, бу мафкура унинг асолатидир. Лекин ўзбек адабиёти арбоблари бизга шундай тилак билдирган: «Мен М. Солиҳнинг қийин, дард- ли изланишлар йўлидан жўнлик ва мураккаблик босқичларини ўтиб, шеърият учун табаррук бўлган, барча назм аҳли учун интилиш чўққиси бўлган баркамол соддалик даражасига кўтарилаётгани- дан қувонаманÈ (1985, Эркин Воҳидов).

Арбобларимиз доим «мураккаблик»ни «содда- лик»ка зид қутбларда кўрганлар ва бу тенденция, агар янглишмасам, ўзбек адабиётида бугун ҳам гегемон мақомда…

(Давоми бор)

Муҳаммад Солиҳ

Тағин ўқинг
9 май 2023
Салом қадрли мухлислар, бугун 9 май эътиборингизга Элтуз «600 секунд»нинг навбатдаги сонини тақдим этади. Путин Марказий Осиёда ўз таъсирини ...
8 декабр 2020
Навоий вилоятининг Хатирчи туманида жасади 6 ноябрь куни катта ариқдан топилган 55 яшар фермер Музаффар Муҳаммадиевнинг яқинлари у туман ...
18 январ 2018
Президент Мирзиёев ўз чиқишларида «эски замонлар тугаганини» бот-бот эслатишига қарамай, унинг мулозимлари Каримовни қўмсашда давом этишмоқда. «Шу тизим ичида ...
31 август 2016
Бугун 31 август куни ЎзА ахборот агентлиги сайтида пайдо бўлган, президент Ислом Каримов номидан йўлланган табрик аллақачон ғойиб бўлди. ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...