UzPoster
4 март 2022

Россияни нималар кутяпти?

Таниқли америкалик рус иқтисодчисининг башоратлари.
Тез орада россияликлар кундалик эҳтиёж моллар танқислигига рўбарў бўла бошлашади.
Россия иқтисодиёти жаҳон савдосига қаттиқ мослашган. Санкциялар туфайли товарларнинг келиши ниҳоятда қийинлашади энди.
Улар етиб келган тақдирда ҳам тўловлар рус сўмида бўлмайди.
Доллар билан савдо қилишни эса тақиқлаб қўйишган.
Экспорт даромадлари бир неча баробарга қисқаради.
Чунки, харидорлар Россия товарларини сотиб олмай қўйишади.
Ҳаттоки, санкцияга учрамаган нефть ширкатлари ҳам, харидор топишга қийналиб қолишади.
Россия газининг энг йирик экспотёри Газпром аллақачон санкцияга учраган ва унинг қандай қилиб валюта даромади олиши ҳам аниқ эмас.
Тўғри, Марказий Банкда 650 миллиард доллар захира бор.
Лекин бу маблағларнинг ярмидан кўпига аллақачон арест қўйилган.
Тилла захирасига нима бўлиши ҳам маълум эмас.
Дунёда ҳеч бир банк санкциялар ва катта жарималардан қўрқмай Россия Марказий банкидан тилла сотиб олишга ботинолмайди.
Тўғри охирги 20 йил ичида Россияда кўплаб заводлар қурилди.
Лекин улар ҳам Россияни қутқариб қололмайди.
Чунки бу заводларнинг аксари автомобилсозлик, авиация, маиший техника саноатига таалуқли.
Бу заводларга эҳтиёт ва қўшимча қисмлар четдан келади.
Шундай экан, келгуси ойлар ичида кўплаб заводлар, бутун бошли соҳалар тўхтаб қолади.
Натижада товарлар танқислиги пайдо бўлади, оммавий ишсизлик юзага келади.
Бу эса солиқ йиғишда муаммоларни юзага чиқаради.
Солиқ бўлмагач, бюджет ходимларига ҳам ойликлар вақтида тўланмайдиган бўлади.
Бунинг устига Россия ичкарисида самолётлар парвози тўхтаб қолади.
Чунки барча самолётлар чет элдан лизингга олинган, эҳтиёт қисмлари ҳам хориждан келади.
Шундай экан самолётларнинг бирин кетин яроқсиз ҳолга келишига гувоҳ бўламиз.
Худди Эронда бўлгани сингари.
Интернет ҳам беркилади. Деярли барча мустақил сайтилар ёпилди, яқинда Википедия, Ютуб, Твиттер ва Фейсбуклар ҳам бутунлай беркилса ажабмас.
Россияликларнинг ишонгани Одноклассники бўлиб қолади.
Энди қишлоқ хўжалигига ўтсак, Россияда экиш текинга уруғларнинг 40 фоизи четдан келтирилишини биласизми?
Картошка уруғининг 90 фоизи хориждан олиб келинади.
Демак, тез орада асосий маҳсулотлар танқислиги ва нархларнинг кўтарилиши кутилмоқда.
Бу ҳали ҳаммаси эмас.
Кимнинг имкони бўлса хориж ўлкаларга чиқиб кета бошлаган.
Куни кеча хабар чиқди. Россия элитасининг оилалари Дубай, Туркия ва ҳатто Гуржистонга кетаётган экан.
Кета олмаганларчи?
Уларнинг ҳоли не кечади?
Одамлар чиқиб кетмасин дея чиқиш визалари жорий этилиши мумкин.
Жуда бўлмаса мамлакат бутунлай ёпилади.
Ана унда Совет Иттифоқини соғинганларнинг орзуси ушалади.
Улар Совет Иттифоқининг бара гўзалликларини ўз таналарида синаб кўришади.
Фақат уларни Хрушчев, Брежнев ва Горбачёвга ўхшаганлар эмас, балки ақлдан озган диктатор идора қилади.
@eltuz Мороғ бўсин! Шундай экан қоракўз мигрант биродару сингилларим, самолёт билетига нархлар арзонлигида ватанга қайтинглар. Йўқса, топган пулингиз йўлкирага ҳам етмай қолади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 март 2018
Президент Мирзиёевнинг Самарқандга ташрифи олдидан йўл чеккаларига ўрнатилган иссиқхоналар расмлари ва видеотасвирлари ижтимоий тармоқда тарқалди. Хўжакўрсинга қурилган иссиқхоналарнинг ичи ...
29 май 2024
28 май куни Пешку тумани ҳокими Ваҳоб Қаҳҳоров тумандаги банк ходимлари билан кредитлар қайтими ва солиқ тушумлари масаласида мажлис ...
23 феврал 2022
Билгичларнинг айтишича, Игорь Шепелнинг Швейцариядаги банкда 2 миллион 817 минг швейцария франкига эга бўлгани кўплаб ўзбек чекистларини шокка туширган. ...
23 ноябр 2018
Урганч тумани фуқаролик ишлари бўйича суди журналист Бобожоновларнинг даъвоси бўйича 23 ноябрга белгиланган суд мажлисини номаълум муддатга қолдирди. Бобожоновларнинг ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...