Асосий мавзулар
21 сентябр 2022

Шартнома қани?

Ўзбекистондаги кўплаб фермер хўжаликлари кластерлар пахта ва бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс шартномалар нусхасини ҳалигача ўзларига бермаётганидан норозилик билдирмоқда.

Хусусан, Андижон туманида 97 та, Избоскан туманида 130 та, Янгибозор туманида 146 та фермер хўжалиги 2022 йил пахта хариди ва 2023 йил бошоқли дон хариди бўйича фьючерс шартномаларни олмаган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосарининг Бош прокуратура ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигига йўллаган мактубида айтиб ўтилган.

“Масалан, Андижон туманида фаолият юритаётган “Қодир бобо озод замини” фермер хўжалиги иш юритувчиси З.Отажонов пахта терими бошланиб кетган бўлса-да, “Соҳиб омад барака” МЧЖ пахта-тўқимачилик кластери томонидан шартнома нусхаси шу кунга қадар берилмаганини маълум қилган”, дейилади мактубда.

Нусхаси “Элтуз”да мавжуд ушбу мактубда айтилишича, ўтказилган сўровда Пахтакор, Мингбулоқ, Пахтачи ва Музработ туманларидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари кластерлар билан пахта ва бошоқли дон хариди бўйича тузилган фьючерс шартномаларни олмагани аниқланган.

“Бу каби ҳолатларга республиканинг барча ҳудудларида йўл қўйилмоқда”, дейилади Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари З.Мустафоқуловнинг мактубида.

Амалдаги қонунчиликка кўра, пахта ва бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс шартномалар туман қишлоқ хўжалиги бўлимларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин икки кун ичида имзоланган ҳолда хўжаликларга берилиши шарт.

Ўз-ўзидан маълумки, шартнома бўлмаган тақдирда фермер хўжаликларининг молиявий фаолияти издан чиқади. Ўзбекистон тажрибасида бу ҳолатда кластер эмас, фермер хўжалиги ҳокимлик тазйиқи остида қолиши кўп кузатилган.

Мактубда Бош прокуратурадан шартномалар берилмагани ҳолатлари бўйича “айбдор шахсларни қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш, хўжалик юритувчи субьектга етказилган зарарни қоплаш”, Қишлоқ хўжалиги вазирлигидан эса “шартнома нусхасини фермер хўжаликларига етказиш чораларини кўриш” сўралган.

“Элтуз”

Тағин ўқинг
18 феврал 2021
Либерал Россиянинг катта қисмини бирлаштиришга муваффақ бўлган шахс, Путинга мухолифат тимсоли сифатида намоён бўлган Алексей Навальнийнинг обрўси аксарият қисми ...
6 май 2016
Умида Аҳмедова ўзининг бир қатор долзарб фотосуратлари ва ўзбек аёлларининг бугунги муаммоларини акс эттирган «Бокиралик юки» фильми муаллифи сифатида ...
1 июн 2018
Швециядан юртига қайтмоқчи бўлган 58 ёшли ўзбек қочқини Муҳиддин Қурбонов 23 май куни Ўзбекистон ватандошлигидан маҳрум қилиниб, Тошкент аэропортидан ...
1 январ 2018
Ит йили сизга садоқат, қўриқланган қўрғон ва жуда кўп миқдорда зангори пуллар келтирсин. Рассом Думҳам Eltuz.com
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...