Асосий мавзулар
31 октябр 2022

ЭП40: Адирдаги портлашлар, жонига қасд қилган талаба ва яна пахта…


«Элтуз портали»га келган навбатдаги бешта шикоят мактубини ўқиб эшиттирамиз дастлабки шикоят Намангандан.

Адирдаги портлаш аҳоли тинчини бузмоқда

“Наманган вилояти Чуст тумани Қорақўрғон қишлоғидан мурожаат қиляпмиз. Тадбиркорлар адирда портлаш уюштириб, аҳоли тинчини бузмоқда. Кўп идораларга мурожаат қилдик, натижа бўлмаяпти. Аҳоли талабига қулоқ солишларини кутяпмиз”

Бухоролик талаба ўз жонига қасд қилди

«Институт пахта ва енгил саноат факултети 1-курс талабаси 26-октябр куни тунда 40 дона қон босими тушурувчи таблеткасини ичиб ўз жонига қасд қилган. Талабанинг аҳволи оғир, ҳозир Республика шошилинч тез тиббий ёрдам маркази Бухоро вилоят бўлимида кома ҳолатида. Институтга биринчи қадамини қўйиб таълим олишига эндигина икки ой бўлган талабани ўз жонига қасд қилишига олиб борган сабаб, Ректор професор Нусрат Баракаев бошчилигида, проректор Й. Шукруллаев, ДХХдан ёшлар ишлари бўйича маслахатчи Б.Ортиқов факултет декани И.Рахмонов ва зам декан Х.Қувватовларнинг Бухоро мухандислик технология институтида талабалар билан ишлаш жараёнлари ачинарли ҳолатда бўлганими ёки ректор Баракаевни институтда ёшлар билан ишлаш тизими борасидаги муҳитни хароб ҳолатга олиб келганими?
Ёшлар масалаларига масъул бўлган Республика бош прокуратураси ва Республика Давлат хавфсизлик хизматидан жавобни кутиб қоламиз.» дея ёзади бухоролик ватандош. Кейинги мактуб Хоразмдан.

Мажлисбозлик

«Ассалому алайкум туз оға, Хоразмдан мурожаат қиляпмиз.
Хоразм вилояти ҳокими Ф. Эрманов ҳар куни 21:00 дан 3-4 соатлаб селектор ўтказиб келмоқда, Президентимиз мажлисбозликни камайтир дегани сари Хоразмда мажлисбозлик авжида.»
Навбатдаги мактуб Самарқанднинг сув тошган кўчалари ҳақида.

Шалаббо кўчалар

“Ёмғир ёғса, кўча ва уйимизда кўлмаклар ҳосил бўлади”
“Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Намозполвон МФЙ Т.Очилов кўчаси 16-уйдан мурожаат қиляпмиз. Ёмғир ёғса кўчамиз ва уйимизда кўлмаклар ҳосил бўлади. Йўл четидаги ариқлар ҳам йўқ бўлиб кетган. Туман идораларига мурожаат қилдик, аммо фойдаси бўлмади. Илтимос, амалий ёрдам беринглар!”

«Пешку туманида ҳоким ёрдамчилари бўлар-бўлмас ишларга кўмилди…»

«Ассалом алайкум туз оға!
Сизга Бухоро вилояти Пешку туманидан бир қатор ҳоким ёрдамчилари номидан ёзяпман, илтимос муаммомизни ёритинг.
Оҳирги пайтларда туман ҳокими ҳоким ёрдамчиларини бўлар бўлмас ишларга кўмиб ташламоқда, одамларни пахтага чиқаришдан тортиб аҳолидан мол мулк ва ер солиқларини ундуриш, вақтида тўланмаган кредитларгача ундуриш ҳоким ёрдамчиларига юкланмоқда. Устига устак ҳар куни туман пахта тозалаш заводида кечки 9 да йигилиш ўтказиб неча киши пахтага чиқардинг қанча солиқ йиғдинг деб жонга тегворди. Илтимос мутасадди рахбарлар назоратга олинглар.»

Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 март 2022
Украинада Россия бошлаган уруш 27 кундан буён давом этаркан, Шавкат Мирзиёев 21 март куни тағин Владимир Путин билан телефонда ...
2 май 2023
Хаж ва умра зиëратига борган камида икки ўзбек келиннинг ўғирлаб кетилгани ва қизи хамрохлигида борган 40 яшар ногирон ўзбек ...
7 декабр 2021
1 декабрдан 2 декабрга ўтар кечаси Урганчда Жалолиддин Мангуберди ҳайкали бузиб ташланди. Шу куни унинг демонтаж қилинган ҳайкали 53-008-ҳарбий ...
30 октябр 2015
Милиция: -Жосусларни ушладик. Теримга мажбурлаш тақиқланган, дейишаяпти. МХХ ходими: (телефонда) – Бизда мажбурий меҳнат тақиқланган? Наҳотки? Рассом: Туз www.eltuz.com
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...