Асосий мавзулар
17 декабр 2022

ЭП50: Бандихондаги кўприк, мажбурий обуна, Жиззахнинг абгор йўллари…

«Элтуз» порталига келган навбатдаги бешта шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Дастлабки шикоят Сурхондарёдан

Бандихоннинг қалтис кўприги

“Сурхондарё вилояти Бандихон тумани Пахтакор маҳалласи Боғ кўчадаги кўприкнинг аҳволи. Болаларимиз мактабга шу кўприк орқали қатнайди. “Тез ёрдам” ҳам кела олмайди. Масъуллардан илтимос, кўприкни янгилаб беришсин”.

“Ўқитувчилар маошидан обуна учун 130 минг соʻмдан ушлаб қолинмоқда”

“Сурхондарё вилояти Музработ тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги мактабдан ёзмоқдамиз. Бизда ихтиёрий-мажбурий обуна бошланди. Ўқитувчилар розилигини сўрамасдан обуна учун 130 минг соʻмдан ушлаб қолинмоқда. Буни қандай баҳолаш мумкин? Меҳнат инспексияси, касаба уюшмаси ва прокуратурадан ҳолатни назоратга олишларини соʻраймиз”.

“Зиёрат туризми учун қурилган йўл яна абгор аҳволга келмоқда”

“Жиззах вилояти Бахмал тумани Муғол қишлоғидан мурожаат қиляпмиз. Ўтган йили зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида қишлоғимиз йўли асфалт қилинган эди. Лекин сув омбори қурилишига қатнаётган махсус техникалар йўлни яна абгор аҳволга солмоқда. Бунинг олдини олиш керак…”

“Ўқув йили бошида топширилиши белгиланган мактаб биноси ҳали-ҳануз очилмади”

“Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ХТБга қарашли 57-ўрта мактабда 2021 ўқув йилига қадар шароит оғир эди. Оʻқувчилар эски пахса деворли синфларда, 2 сменада ўқиб келмоқда эди. Бу ҳақда “Насафнеwс”, “Кун.уз” сайтларида мақолалар эълон қилинди. Шундан кейин таълим масъуллари мактаб учун зарур шароитларни яратиш, қўшимча бино, спорт зали ва майдонларини қуриб беришни ваъда қилди. Аммо негадир спорт зали ва майдонлари қурилмади. Фақат 16 хонадан иборат қўшимча корпус барпо қилинди. Лекин ўқув йили бошида ишга топширилиши белгиланган янги корпус ҳали-ҳануз очилмади. Ўқувчилар ҳали ҳам 2 сменада, қоронғига қадар ўқимоқда. Жиҳозлар йўқ дейишяпти. Мактабни жиҳоз билан таъминлаш шунчалик қийинми? Масъуллар нима дейди?”

“Сув қувури ўтказамиз деб йўлни ковлаб ташлашди”

“Хоразм вилояти Шовот тумани Янги Бороқ маҳалласидан мурожаат қиляпмиз. Маҳалламиз 2018 йилда “Обод қишлоқ” дастурига киритилиб, кўчаларга шағал тўкилган эди.. 2022 йил бошида водопровод ўтказамиз деб, барча кўчаларни қазиб ташлашди. Сув ўтказилгач, шағал тўшаб берамиз дейишганди, лекин ваъдани бажаришмади. Бу борада амалий ёрдам кутиб қоламиз”.

Тағин ўқинг
3 сентябр 2021
Фалсафанинг катта бобоси Ҳейгел “Бир дарëга икки марта тушиб бўлмайди”, деган эди. Аммо бир концертнинг ўзида коррупционер ҳокимлар икки ...
24 ноябр 2020
Қишлоқ хўжалиги мутахассиси, 70 ёшли Исмоил Оспанов «Элтуз» орқали ўз туркум чиқишларини давом эттириб, навбатдаги видеосида Ўзбекистонда қиш мавсуми, ...
25 июн 2020
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари форуми (Uzbek Forum) ташкилоти эълон қилган янги ҳисоботда мажбурий меҳнатни бартараф этишда эришилган сезиларли олға силжиш ...
12 апрел 2022
Коллумнист Комил Жалилов 12 апрел куни ўзбек ва рус тилларида газета.уз нашрида чоп этилган мақоласида ўқувчилари эътиборини бугунги ўзбек ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...