Асосий мавзулар
5 январ 2023

600’26: Энг таниқли ўзбек, Роналдо севгилиси ва Украина учирган сунъий йўлдош…

Қадрли мухлислар. Эътиборингизга Элтуз «600 секунд»нинг 2023 йилги илк сонини тақдим этади.
+++
2022 йилда энг кўп тилга олинган ўзбек ватандоши Муниса Ризаева бўлди. Шавкат Мирзиëев учинчи ўринда, Саида Мирзиëева ўнинчи ўринда. Эслатиб ўтамиз Муниса Ризаева Ўзбекистонда энг севиб тингланадиган ашулачи аёлдир.
+++
Қашқадарёдаги бозорда савдогарлар «замҳоким»ни калтаклашгани айтилмоқда. Ҳоким ўринбосари ва бозор раҳбари Қамаши туманидаги «Файз» деҳқон бозори атрофида экскаватор ёрдамида бетон ариқ ўрнатиш ишларини олиб бораётган бўлишган.
+++
ДХХ Ўзбекистон-Тожикистон чегараси яқинида қолдириб кетилган 26 кило (ундан 20 килоси қорадори) наркотик моддасини топишди. Хабарда юк номаълум шахслар томонидан қолдириб кетилгани айтилган.
+++
Жиззах вилояти Дўстлик туманида маҳаллий блогер Зоҳид Жумаев ИИБ ходимлари томонидан калтакланган. Қачон ва нима сабабдан калтаклангани Элтузга ҳозирча маълум эмас.
+++
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг янги раҳбари Амрилло Иноятов коррупция фактлари ҳақида ҳамма хабар бериши учун шахсий телефон рақамини оммага ошкор этиш ниятида эканлигини маьлум қилди.
+++
«Гинеколог имом» номи билан танилган Раҳматуллоҳ Сайфуддинов ишдан кетди.  У 2021 йил 20 октябрдан буён Тошкент шаҳар бош имом – хатиби, шунингдек, «Минор» жоме масжиди имом – хатиби мансабини эгаллаб келаётган эди. Сайфуддинов АҚШ конгресси молиялайдиган Озод Европа Озодлик радиоси жанозасини ўқиганини айтган эди. Яқинда Сайфуддинов свет ва газ йўқлигидан қийналган аҳолини ношукрликда айблаб чиқди. Писта, бодом бизнеси билан ҳам шуғулланадиган Сайфуддинов барча муллалар каби дин тужжоридир. Р. Сайфутдиновнинг эркак кишининг доялик қилишига қарши баëноти ва бошқа чақириқлари билан кўплаб мунозараларга сабаб бўлган.
+++
Шуҳрат Ғаниев президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди. У бунгача бош вазир ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.
+++
Халқаро бокс ассоциацияси рейтингида Ўзбекистон 2 ўринни эгаллади
Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) миллий жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон бокс миллий терма жамоаси 37600 очко билан 2 ўринни эгаллади.
Умумий ҳисобда 135 мамлакат киритилган рейтингда 17 та вазн тоифасидаги боксчиларнинг кўрсаткичлари умумлаштирилган. Рейтингда 48100 очко билан Қозоғистон етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринлардан Ҳиндистон, АҚШ ва Туркия жой олган.
+++
ДХХ Миграция агентлиги устидан назорат қилувчи масъул қамоққа олинди. У мигрантларга авиабилет устига нарх қўйиб сотиш орқали фирибгарлик қилганликда гумонланмоқда, деб ёзди Kun.uz ўз манбасига таяниб.  
Элтузга маълум бўлишича, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси ва реинтеграция масалалари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Сардор Абдуазимов ДХХ томонидан ушланган. У Жиноят кодексининг 168-моддасида кўрсатилган жиноят (фирибгарлик)да гумонланиб, қамоққа олинган.  Айни пайтда, Элтузга маълум бўлишича, шунингдек Ташқи миграция агентлиги раҳбари Афзал Ирматов ва яна бир неча киши ҳибсга олинган.  
+++
Ислом Каримовнинг аёвсиз жаллодларидан бири ҳисобланган ва Ўзбекистон Бош прокуратурасини 15 йил бошқарган Рашиджон Қодиров озодликка чиқди. Бу маълумотни Элтузга бир-биридан мустақил бир неча манба тасдиқлади. Зангиота тумани суди собиқ прокурорни 3 йил ичида «қамоқхона қоидаларини бузмагани», яхши хулқи ва чеварлигини ҳисобга олиб, Қодировни қамоқдан чиқаришга қарор қилган. 2018 йил февралида ҳибсга олиниб, 2019 йил июнида 10 йилга қамалган Қодиров шу тариқа 3 йил ўтар-ўтмас турмадан озод қилинган.
+++
Бухоро вилоятининг Пешку туманида 21 ва 24 ёш бўлган икки аёл о бўйинларига арқон ўзларини осиб ўлдиргани айтилмоқда. Туман прокуратураси текширув бошлаган. Икки ёш аёл гўрда.
+++
«Ан-Наср» жамоасига қабул қилинган Криштиану Роналду ва у билан никоҳсиз бирга яшаб келаётган севгилиси Жоржина Родригесга Саудия Арабистонида уйланмаган жуфтликларнинг битта уйда истиқомат қилишини ман қилувчи қонунга бўйсунмасдан яшашга рухсат берилди.
+++
Европада табиий газ нархи кескин пасайишда давом этмоқда. Айни пайтда минг куб метр газ нархи 750 долларга тушди. Нарх пасайишининг Россия ва Хитойга газ сотаётган Ўзбекистонга алоқаси йўқ.
+++
Бу вақтга келиб Питерда «Беларус МТЗ» заводининг ишлаб чиқариш биносига ўт кетди. Россия Оммавий Ахборот воситалари хабарига кўра, ёнғин 400 квадрат метр майдонни эгаллаган. Камида 2 одам ҳалок бўлган. Ёнғин сабаби маълум эмас.
+++
Украинадаги урушга жўнатилган рус аскари бирга хизмат ўтаётган чеченларнинг калтаклаши ва зўрлашига чидамай, ўзини осиб ўлдирди. Ўлими олдидан хотинига ёзган видо хатида мобик бу ерда ҳеч ким ўрисларни одам ўрнида кўрмаслиги, ҳамма жойда чеченлар ҳукмронлигини айтган. Чеченлар томонидан беш марта зўрланганини иддао қилган мобик бундай хўрликка бошқа чидолмаслигини таъкидлаган.
+++
Россия Қрим ва Беларусда ядро қуролини жойлаштирди, дея маълум қилди Украина Мудофаа вазирлиги разведка бошқармаси матбуот хизмати ходими Андрей Юсов. Унинг сўзларига кўра, Қрим билан Беларус Путин томонидан провокация уюштириладиган жойлар сифатида қаралмоқда.
+++
Россиянинг Самара шаҳрида 2023 йили биринчи бўлиб туққан аёл Элнура Алимқулова бўлибди. Янги туғилган қизалоқ оиладаги олтинчи фарзанд экани ҳақидаги хабар остида қолдирилган шарҳларни ўқиш давомида Россияликларнинг бошқа халқлар вакиллари, айниқса осиёликларга қандай назар билан қарашига гувоҳ бўлиши мумкин. Коментчилар бунақада Ўрусия тез орада «Россистан», «Чуркосия» ёки «Чурляндия»га айланиб қолишидан нолишган.
+++
Тармоқда видеомурожаат қолдирган украиналик капитан – HIMARS зарбалардан омон қолишни истаган ўрис аскарларига омборхоналар жойлашувига оид маълумотларни сиздиришни таклиф қилди. «Шу тариқа мен ҳарбий техника, ўқ-дори ва ёқилғи омборларини бомбалайман, сен жойлашган биноларга эса тегмайман. Шу йўл билан сен ўзинг ва дўстларингни урушда ўлиш заҳматидан қутқарасан ва омон қоласан» деди у ўз мурожаатида.
+++
БМТ маълумотларига кўра, Европадаги Украина қочқинлари сони салкам 8 миллионга етди. Европа мамлакатларида қочқин сифатида  4,9 миллион нафар одам қайд этилган Украинлар кўпроқ Польша ва Германияни танлашмоқда. Мувофиқ тарзда 1,5 ва 1 млн нафар. Қочқинлар сони бўйича учинчи ўринни Чехия эгаллаган: У ерга Украинада 476 мингдан ортиқ одам қочиб ўтган.
+++
Бу вақтга келиб Илон Маскнинг Space X ширкати Украинанинг PolyITAN-HP-30 деб номланган янги сунъий йўлдошини Ер орбитасига олиб чиқиш бўйича миссияни муваффақият билан адо этди. Украина сунъий йўлдоши осмонда.
+++
Ўзгидромет маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах, Наманган, Фарғона ва Тошкент вилоятларининг айрим туманларида 5 январдан 10 январгача қор кўчиши эҳтимоли бор.
+++
Бу Элтуз каналидан сўнгги 600 cекунд ичида сизга етказмоқчи бўлган хабарларимиз эди. Кун давомида биз билан қолинг, каналларимизга обуна бўлишни унутманг.

@eltuz

Тағин ўқинг
22 апрел 2022
Азиз дўстлар, ойлар султони  рамазон ойида сизлар билан суҳбат қилиш бахтига мушарраф бўлганимдан севиниб сувутларга чиқиб кетмоқчиман. Мана кунлар ...
15 январ 2020
Дунëда энг кўп танилган замонавий ўзбек ëзувчиси 66 ёшли Ҳамид Исмоил 14 январь куни «Озодлик-Озод Европа» радиоси Марказий Осиë ...
30 март 2020
Ўзбекистон парламенти қуйи палатаси кенгаши қарори билан Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш масаласини ўрганишни ташкил ...
8 март 2016
Ўзбекистонда чиқаётган газеталар саҳифасига «юксак ислоҳотлар самараси» сифатида оналар ўлими камайгани, коллеж битирувчиларининг уй ишларига «банд» қилинаётгани, ўзбек ҳукуматининг ...
Блоглар
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...