Асосий мавзулар
21 март 2023

ЭП62: Мажлисбоз солиқчилар, мажбурий обуна ва ахлатга тўла кўчалар

Салом қадрли муҳлислар. Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Мактублар Ўзбекистоннинг Фарғона, Наманган, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларидан келган. Дастлабки шикоят Фарғонадан. Давлат Солиқ инспекцияси ходимлари тунги мажлислардан нолимоқда.

ДСБ бошлиғи уларнинг соат тунги 22:00 да йиғилишга чақирган…

«Фарғона вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи ДСИ бошлиғи ўринбосарлари ва бўлим бошлиқларини тунги 22.00да мажлисга чақиртирган. Етарли иш ташкил қилмаган, 1 рақами билан белгиланган  раҳбар ва бўлим бошлиқлари билан вилоятда гаплашар экан. Ўзи ҳар куни соат 19:00, 20:00, 21:00 да Зоомда йиғилиш ўтказиши ёқмай турган эди. Ахир, ишдан ташқари вақтда йиғилишлар қилиш тақиқланган-ку! Вазир, солиқ қўмитаси раҳбарлари Фарғона вилояти масъулларини тергаб қўйса бўларди. Бу аҳволда  иш юрмайди-ку…»

Кейинги шикоят намангандан. Тиббиёт ходимлари нашрларга мажбуран обуна бўлиши керак экан:

«Наманган вилояти Поп тумани тиббиёт бирлашмаси тизимидан ёзмоқдамиз. Яқинда вилоятимизга Президент келиб кетди. Янги соғлиқни сақлаш вазири тиббиёт ходимларини руҳлантирди. Лекин шунга қарамай, Поп туманидаги барча тиббиёт ходимларидан нашрларга мажбуран обуна бўлиш талаб қилиняпти. ТТБ бошлиғи ёки бажарасан, ёки ишдан бўшайсан дея шарт қўйибди. Бошқарма талаб қилганмиш. Мажбурий обуна ҳолатини бартараф этишларини сўраймиз».

Навбатдаги мактуб Фарғонадан. Қува туманидаги Султонобод маҳалласи турғунлари ёғингарчиликда кўчадан пиёда юриб бўлмаслиги ҳақида ёзишмоқда:

«Фарғона вилояти Қува тумани Султонобод МФЙ Келажак кўчаси ачинарли аҳволда. “Оби ҳаёт” МЧЖ йўлни ковлаб сув қувури тортган. Лекин йўл аҳволда ташлаб кетилган. Ёғингарчиликда кўча ботқоқликка айланади, умуман пиёда юриб бўлмайди. Ҳокимият аҳоли ўзи таъмирласин дебди. Ҳурматли туман масъулларидан йўл таъмирида ёрдам сўраймиз».

Кейинги мактуб Сурхондарёдан. Ангор тумани Чинобод маҳалласи турғунлпари. Чиқиндилар вақтида олиб кетилмаётанидан шикоят қилишган:  

«Чиқинди вақтида олиб кетилмаяпти. Экология идораси ҳолатдан хабардорми?
Сурхондарё вилояти Ангор тумани Чинобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида йўл четида ахлатлар йиғилиб ётибди.  Қизиқ, 2023 йил учун чиқиндини олиб кетиш бўйича ушбу маҳалла билан шартнома қилинганми? Қилинган бўлса, нимага вақтида олиб кетилмаяпти? Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспексияси масъулларидан жавоб ва амалий чора  кутиб қоламиз».

Ва ниҳоят сўнгги мактуб Самарқанддан. Каттақўрғоннинг Янгиобод қишлоғи турғунлари Ўзбекистоннинг аксарият қишлоқларига ҳос кундалик муаммолар ётқизилмаган сув қувурлари ва симёғочларга тортилмаган электр симлари, таъмирланмаган боғча биноси ҳақида ёзишмоқда.

«Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Янгиобод қишлоғидан мурожаат қиляпмиз. Қишлоғимиз чеккада жойлашгани сабабли журналистларни чақириш имкони йўқ.
Шу сабаб муаммони биз – болалар ўзимиз ёритишга ҳаракат қилдик. Cув қувури тортиш учун қишлоқ йўли қазилган эди, бир ойча вақт ўтса-да, шу аҳволда ётибди. Симёғоч ўрнатилган, лекин ҳали сим тортилмаган. Шунингдек, электр таъминоти яхшиланса, боғча таъмирланса, яхши бўларди…»

Бу сизга бугун ўқиб эшиттирганимиз сўнги бешта шикоят эди. Эслатиб ўтамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Кун давомида биз билан қолинг. Каналларимизга обуна бўлинг.  

Элтуз портали

Тағин ўқинг
20 март 2021
(Муҳаммад Солиҳ аудиокитобининг давоми) Мурод Муҳаммад Дўст билан бизнинг йўлларимиз айрилган эди. Мен Каримовга муxолиф кампда, Мурод эса Каримов ...
5 октябр 2016
4 октябр куни ўз онасига нолалари тарзида битилган мактубида Гулнора Каримова экани иддао қилинаётган Афина@zabitaya1972 аккаунти эгаси уч йиллик ...
10 май 2023
Қизиғи шундаки қизил армия вориси бўлган Россияда уруш қатнашчиларга охирги ëдгорлик 1967 йили ўрнатилган. Яқин орада бирор тийин сарфланмади ...
4 сентябр 2017
Бу мақолани Арипов Бош вазир қилиб тайинланган 2016 йилнинг 12 декабрида ëзгандим аммо янги одамга шанс берайлик, эски гапларни ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...