Асосий мавзулар
5 апрел 2023

Муштлашаётган божхона ходимлари, Тошкентдаги қурилиш муаммолари ва термизлик дарахткесарлар – ЭП66

Салом қадрли муҳлислар. Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Мактублар Ўзбекистоннинг Андижон, Сурҳондарё, Тошкент ва Ўзбекистоннинг Қозоғистон ҳамда Қирғизистон божхона постлари жойлашган ҳудудлардан келган. Сизга ўқиб эшиттирмоқчи бўлганимиз дастлабки мактуб Тошкент шаҳридан. Чилонзор даҳасидаги кўп қаватли уй эгалари қурилиш фирмасидан норози бўлиб тўпланишди.

«Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани 9-мавзесида Замин Қурилиш компанияси томонидан қурилаётган Шоҳона ТЖМ дан квартира сотиб олган фуқаролар қурилиш компанияси қурилишни 1 йилга кечиктириб юборганидан, парковка учун деб қилинган турар жойнинг ертўласи жилой қилиб сотилаётганидан, болалар майдончасининг еридан эса қўшимча кўп қаватли уй қуриб юборилганидан норози бўлиб арз қилишмоқда».

Навбатдаги шикоятга видео илова қилинган. Унда Андижонга туташ Қирғизистон чегарасидаги «Дўстлик» постидаги воқеа, чегара хизмати ходимининг мушт егани тасвири акс этган.

Дўстлик божхона постидаги ҳолат. Кун ора шу аҳвол. Раҳбариятга айтсак, чора кўриш бўйича ҳамма жим. Уларга муаммо чиқмаса бўлди. Шу керак ҳаммасига. Божхона қўмитасидан ёрдам сўраб қоламиз.

«Божхона постларидаги бундай холатлар ҳақида Элтуз порталига олдин ҳам шикоятлар келган. Кейинги видеошикоят ҳам божхона постларидаги аҳвол юзасидан. Бу сафар Тошкентнинг Қозоғистонга туташ Ғишткўприк чегара постидан ёзишмоқда. Божхона постидан машинада ўтиш учун у ерда 1-2 кун навбатда туришга тўғри келаётган экан.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги Қоплонбек ва Майский чегара постлари таъмирга ёпилгани сабабли ягона Ғишткўприк (Черняевка) пости очиқ. Шу сабабли бу постдан автомашинада ўтиш даҳшатли тушга ўхшаяпти. Одамлар машина ичида 1-2 кун навбатда турибди. Нега иккала пост бир вақтда ремонтга ёпилди экан? Видеода 25-март кечаси “Ғишткўприк” постидаги ҳолат акс этган. Қозоғистон туристлари Наврўзга Ўзбекистонга келиб, ортга қайтишга навбатда турибди. Навбат 2 километр атрофида. Постларнинг ёпилиши туристлар, умуман, фуқароларнинг келди-кетдисини қийинлаштиради-ку. Ваколатли идоралар ҳолатга эътибор қаратишини сўраймиз».

Кейинги шикоят Андижон вилоятининг Пахтаобод туманидан. Деҳқонлар ўзларига ажратилган дала ерларига айримлар ахлат тўкиб кетаётганидан шикоят қилишмоқда.

«Андижон вилояти Пахтаобод туманидан мактуб йўллаяпмиз. Давлатимиз томонидан ўтган йили 10 сотихдан ер берилган эди. Биз ҳам Лолазор МФЙнинг Чувама ҳудудидан ер олиб хурсанд бўлдик. Ердан унумли фойдаланяпмиз. Аммо ҳудуднинг пастки томонида яшовчи аҳоли бизнинг ерларимизга уйидан чиққан ахлатларини тўкмоқда. Бу ҳам етмагандек, бизга берилган ерларга терак экиб олишибди. Уларга вазиятни тушунтирсак, қулоқ солишмади. Маҳалламиздаги ҳоким ёрдамчиси маълум сабаб билан ишдан бўшаб кетибди. Масалани ҳал қилиб беришларини сўраймиз».

Кейинги мактубни Сурхондарёдан олдик. Шаҳардаги дарахтлар ноқонуний кесилаётганидан қайғураётган термизлик ватандош дарахткесарларга белгиланган жарима суммаси кейинчалик бир неча баробар камайтириб баҳоланганидан норозилигини билдиради.

«Сурхондарё вилоятида ҳамон дарахтларни кесиш кузатилмоқда. Мисол учун, Термиз ҳарбий госпиталидаги юзлаб дарахтлар кесилди. Зарар ва жарима суммаси 1 миллиарддан сўмдан ортиқ бўлиши керак эди, аммо экологиячилар негадир уни камайтириб – 200 миллион сўм деб баҳолади. Қолаверса, жарима дарахтларни кесган МЧЖга эмас, бошқа бир фуқарога ёзилган. Бу ҳолатда қонунчилик талабларига тўлиқ риоя қилинганми?»

Бу сизга бугун ўқиб эшиттирганимиз бешта шикоятнинг сўнггиси эди. Кўрсатувимизга келаётган изохларда кўпинча биз билан қандай боғланиш. Қандай қилиб бизга мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисида сўрашади. Билмаганлар учун яна бир бор эслатамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Кун давомида биз билан қолинг. Каналларимизга обуна бўлинг.  

Тағин ўқинг
12 апрел 2015
Сизга аэропортда ёки ўзбек чегарасининг бошқа қисмида декларациялар тўлдиришга тўғри келганми? – дея савол беради журналист Қудрат Бобожонов. Тўғри, ...
10 март 2023
Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман.  Матчон Суқилиш: Ничиксизлар мўччи ойбика ҳам хўжик ...
3 октябр 2015
Бугун Термиз шаҳрида соат 10-30 атрофида, вахима Президент Ислом Каримов келяпди деб, толиблардан қўрққан ИИБ ходимлари бутун Термиз шаҳрини ...
29 октябр 2021
Кичикроқ даврада авж пичир-пичир:   “Воҳ, бечора”, дея учар овозлар   – “Айтганини қилмас ҳокиму вазир,   Ҳануз атрофида эски шоввозлар.   Шунча ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...