Асосий мавзулар
11 май 2023

Дўкони бузилганлар, ери тортиб олинганлар ва кредитни қайтаришни талаб қилаётган банкирлар – ЭП75

Салом қадрли муҳлислар. Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Мактублар Ўзбекистоннинг Фарғона, Тошкент, Самарқанд вилоятлари дан келган. Дастлабки мактуб Фарғона вилоятининг Бувайда туманидан келган. Дўкони бузиб ташланган тадбиркор ёзмоқда. Хатни ўқиймиз.

«Мен – Дониёрбек Қодиров, Фарғона вилояти Бувайда тумани Шўр қишлоғида яшайман. Мен ҳоким фармойишига бинонан Бувайда тумани Ўрта Қўнғирот МФЙ ҳудудидаги бўш ер майдонида экодўкон ва зиё маскани қуришни бошладим. Аммо 2023 йил 1 май куни Бувайда тумани ҳокими буйруғи билан ҳоким ўринбосари, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, Ўрта Қўнғирот МФЙ раиси ва шу маҳаллада яшовчи фуқаролар суд қарорисиз ё тегишли рухсатномасиз қурилиш қилаётган биноимни бузиб, асбоб-ускуналарим, қурилиш молларимни йўқ қилишган. Мени огоҳлантирмай, йўқлигимдан фойдаланишган. Туман ИИБ бошлиғи ўринбосари ўша ерда бўлиб, қонуний чора қўлламаган, аксинча, улар бемалол бузиши учун шароит яратиб берган. Мен 2-гуруҳ ногирониман. Туман ҳокимининг кучи менга етяптими? Президентимиздан мени ва ҳақ-ҳуқуқларимни ҳимоя қилишини сўрайман.

Кейинги мактуб Самарқанддан ери тортиб олинган бир гуруҳ деҳқонлар арз қилишмоқда.

«Самарқанд тумани Андижон маҳалласидан мурожаат йўлламоқдамиз. 17 нафар деҳқонни огоҳлантирмай, еримизни олиб қўйиб, кимошида сотишди. Ваҳоланки, бу ерларда 50-60 йиллардан бери ота-боболаримиз ишлаб келган, кейин биз фойдаланаётгандик. Буғдойзорлар тракторда ҳайдаб юборилди. Узумзорларимизни ҳам бўш ер деб аукционга қўйишган. Ваколатли идоралардан мулкий ҳуқуқларимизни ҳимоя қилишларини сўраймиз».

Навбатдаги мактуб Самарқанд вилоятининг Иштихон туманидан. Дам олиш кунлари кредит ундириш учун келаётган банк ходимлари устидан ёзилган.

«Халқ банки»нинг Самарқанд вилояти Иштихон тумани филиалидан ёзмоқдамиз. Филиал раҳбари  ходимларни дам олиш кунлари ҳам кредит ундиришга жалб қилмоқда. Бу меҳнат қонунчилигини очиқ бузиш-ку! Яна бир масала. Филиал раҳбари аввалроқ Жиноят кодексининг 167-, 168- ва 209-моддаларида айбдор деб топилган ва икки йил муддатга банк тизимида моддий ва мансабдорлик  лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган эди. Унинг филиал раҳбари бўлиши қонунийми?»

Кейинги мактуб ҳам Самарқанддан. 15 кундан буён эканларига сув қуя олмаган Каттақўрғоннинг Найман маҳалласи турғунлари ёзмоқда. 

«Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Найман МФЙдан мурожаат йўллаяпмиз. Ҳудудимиздаги қишлоқларга 15 кундан буён сув келмаяпти. Ариқлар қуриб кетган. Қишлоқларимиз асосан деҳқончилик ва чорвачилик билан кун кечиради. Экинлар оғир ҳолатга тушиб қолган. Сув таъминотида амалий ёрдам сўраймиз».

Ва ниҳоят сўнгги, бешинчи мактубни ўқиймиз. Бу гал дўхтурлар Соғлиқни сақлаш вазири устидан шикоят қилишмоқда.  

«Соғлиқни сақлаш вазирлигига 9-сонли оилавий поликлиника, Республика урология маркази ва лаборатория масаласида мурожаатга келган эдик. Вазир йўқ дейишяпти. Ҳолбуки, бугун вазир қабул қиладиган кун эди…»

Бу сизга бугун ўқиб эшиттирганимиз бешта шикоятнинг сўнггиси эди. Кўрсатувимизга келаётган изохларда кўпинча биз билан қандай боғланиш. Қандай қилиб бизга мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисида сўрашади. Билмаганлар учун яна бир бор эслатамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Кун давомида биз билан қолинг. Каналларимизга обуна бўлинг. 

@eltuz

Тағин ўқинг
13 феврал 2018
13 февралда Стокҳолм шаҳри судида террор жиноятида айбланаётган ўзбекистонлик Раҳмат Оқилов маҳкамаси бошланди. Ушбу жиноят иши 35 кун, яъни ...
2 октябр 2024
Умрининг 16 йилини у маҳкумликда кечирмоқда. Расман Тошкентдаги 1999 йилги терактлар учун, амалда эса “Эрк” газетасини чоп этгани ва ...
12 апрел 2022
Коллумнист Комил Жалилов 12 апрел куни ўзбек ва рус тилларида газета.уз нашрида чоп этилган мақоласида ўқувчилари эътиборини бугунги ўзбек ...
21 январ 2021
«Элтуз» 21 январь куни сатира йўналишидаги тўрт минунтлик янги анимацион фильмни тақдим қилди. Бунда ўзбек фермерларининг хонавайрон бўлишига сабаб ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...