Cатира
22 май 2023

Рассом Туз: Адабиёт университети надур?

Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университети ректори Сирожиддинов Шуҳрат Самариддинович «ўз атрофига қариндош уруғини йиғиб, камида бир нечта подставной фирма очиб, контракт пулларини уларга качать қиларкан. Типа тендер-мендер откат». 

Элтузга келиб тушган бу шикоятни ëзган аризачининг ўзи билан шахсан боғландик. 

Юзини кўрдик, видеони ëқиб, пропискаси ва паспорт даннийларини олдик. (қоида шунақа. Аноним билан ишламаймиз) Шундан кейин у кишига қараб, ëзганларингизни яна тасдиқлайсизми, деб сўрадик.

Аризачи бу университетда ўқитиш ва ўқишдан бошқа «лябая бизнес хороша» деган фикрда собит. 

«Хуллас, 4-5 та фирма ҳаммаси Университет главний бугалтерининг қариндош-уруғи номига очилган. Агар текширса, ўша тендерда қатнашган ва ютган, доимий ютиб юрган фирмалар ҳаммаси ўшаларники экан. Тендерниям ютиб берувчиси бор. Ремонт ва жиҳозга деб, пул чиқаришиб олишади, яшшамагурлар. Откат қилади полний»

Яна бир иддао: «Ўғли Шоҳрух Сирожиддинов шу йил шу университет докторантурасини битирди. Адабиёт бўйича. Абдуғани Насриддинов, яъни ректорнинг собиқ ёрдамчиси Алишер Навоий университетида коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи қилиб тайинланибди.» 

(Непотизмга қарши бўлим бошлиғи бўлса янаям мос тушарди.) 

Ректорнинг ўғли 50% улушдор,  Абдуғани – 25%, Нурбек деган замдекан – 25 %.

Аризачининг яна иддао қилишича, май ойида лицензия олиб очилган янги университет таъсисчиларининг ярми ректорнинг «жигарлари», ярми яъни улушнинг – 50 % фоизи унинг ўғлига тегишли. 

«Ўғли эшакмиядек даражада туппой», дейди аризачи. 

Аммо бу иддао сал бўрттирилган, чунки эшшаклар мияси анча ривожланган. Элтуз аризачи иддаосида эшшаклар ҳақорат қилинган, деб билади. 

«Қандай қилиб амалдаги ректорнинг ўғли университет очади, оддий ўқитувчи бўлса?» деб сўрайди ўз мактубида аризачи.

Шикоятчи иддаосига кўра, «Шуҳрат Самариддинович 7 йилда университетни еб битирган. Ҳатто деворлар кемириб ташланган»

Яна бир иддао эса – бошқарув менеджменти огородига тош. 

«Фақат содиқ қуллар ва ўзига ялоқиларни олиб қолган. Ректоржоним, ректоржоним, дея оёғини ялашга тайëр, аммо ер юмалоқлигини билмайдиган даражада саводсиз типни декан қилиб қўйган. Бутун тизимда лаганбардор югурдаклар юришибди тиржайишиб,» дейди ариза ëзғучи мардум. 

Бу институт ходимларига «Адабиëт недур?» деб савол берсангиз, тушунмайди. Аммо «Адабиëт университети недир?» деган саволга жавоблари тайëр: «Бу пул ажриқларини ўрадирғон ўроқдир»

Мошоллоҳ. Алхамдиллох. Тангри ëрлақасин. Ўқишга бизнес деб қарашнинг ëмон тарафи йўқ. Ким ужин аберса, ўша билан танца қилади, анави гўзал қиз – бу ўрис мақоли. «Кто девушку ужинает, тот её и танцует….» (Мақолам ўлсин ҳар жойга суқилмай) 

Аммо ўқиш бизнеси деган нарсада «ўқиш» дегани ҳам бор. У қандай? 

«Эски қобиққа ўралиб қолган. Тил ислоҳотини амалга ошириша олишмади. Ўзбек тили бўйича битта лотин ёзувини йўлга қўя олишмади. Чунки бутун фикр хаёл университетни еб битириш»

Аризачига савол бердик. «Адабиëт университетининг ейиладиган яна нимаси қолди?» 

Савол риторик бўғани учун жавоб риторик сукутдан иборат бўлди.

Энди яна бир гап. Журналистик ақида бу икки кишининг арра тортишига ўхшайди. Сен у ëққа тортасан, мен – бу ëққа. Аснода тўнка иккига айрилади. Шу ақидага кўра, бу барча ëзганларимиз – аризачининг иддаоси. Унинг гапи. Унинг дийдиëси. 

«Йўқ ундай эмас, мана бундай» дейишга орзумандлар бўлса Элтуз уларга ҳам минбарнинг тўрини беради. Марҳамат рад қилсин. Ректор орзу буюриб, гапираман деса, бош устига. 

«Ўғлим 50 фоиз дўляда эмас», десин. Агар дея олса… Бемалол. 

(Расмда Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университети ректори Сирожиддинов Шуҳрат Самариддинович ўткир нигоҳ билан бизга қараб турибди)

Шу ерда тўхтаб тин олай. Алишер Навоийнинг бир гаплари бор. 

Нима девдилара бобомиз?

Рассом Туз

Тағин ўқинг
4 март 2022
Бугун @eltuz Ўзбекистон Давлат Божхона Қўмитаси раҳбарияти иши юзасидан суриштирув олиб борилаётгани ҳақида хабар берган эди. Суриштирувлар  ниҳоялаб қолган ...
24 апрел 2018
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати собиқ раиси, Хоразм вилояти ҳокими 59 ёшли Илгизар Собиров “саломатлиги ëмонлашгани боис ўз аризасига кўра” ...
5 декабр 2016
«Отаси» ўлиб, етим қолган Ўзбекистон телеканаллари ноябрь ойида асосий эътиборини сайлов мавзусига, ундан ҳам муҳимроғи сайловда 88,6 фоиз овоз ...
20 июл 2016
Ўзбекистон Халқ артисти Эркин Комиловнинг ўзи билан содир бўлган воқеани айта туриб, Тошкентга вилоятдан келаётганларни уят гап билан сўкканини ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...