Асосий мавзулар
4 март 2022

ДБҚ раҳбарлари ҳақидаги эълон юзасидан билдирув

Бугун @eltuz Ўзбекистон Давлат Божхона Қўмитаси раҳбарияти иши юзасидан суриштирув олиб борилаётгани ҳақида хабар берган эди.

Суриштирувлар  ниҳоялаб қолган ва ДБҚ раҳбарияти ҳақидаги мақола келгуси ҳафта сўнгига қадар нашр қилиниши режалаштирилган эди.

Олинган янги маълумот, фактлар ва ҳужжатларни синчиклаб ўрганиш чоғида @eltuz таҳририятга йўлланган дастлабки маълумотларнинг аксари бўҳтон ва уйдирма айбловларга асосланганини аниқлади.

Маълум бўлишича, @eltuz га йўлланган мазкур уйдирма айбловлар ортида Давлат Божхона Қўмитасида раҳбар лавозимларда ишлаётган ва аввал ишлаган бир гуруҳ шахслар турибди.

Бир неча ой олдин ДБҚга раис этиб тайинланган Акмалхўжа Мавлонов қўмитада илдиз отган коррупцияга қарши аёвсиз кураш бошлаган.

Унинг принципиаллиги ва муросасизлиги ўз ваколатларидан фойдаланиб, узоқ вақт давомида давомли ва йирик даромад кўриб келган қўмитадаги баъзи масъул ходимларнинг норозлигини уйғотган.

Айнан мана шу норозилик уларни ДБҚ раисига қарши “юмалоқ хат” йўллашга асос бўлган.

Бироқ, улар тақдим этган фактлар ўз исботини мутлақо топмагач, @eltuz ўзининг бугунги эълонини олиб ташлашга қарор қилди.

Акмалхон Мавлоновга нисбатан қўйилган ассоссиз айбловлар ва нотўғри маълумотлар текширилмасдан чоп қилингани учун @eltuz ДБҚ раисидан самимий узр сўрайди.

@eltuz ДБҚда туб ислоҳотлар бошлаб юборган Акмалхўжа Мавлонов ишига омад ва муваффақиятлар тилайди.

@eltuz

Тағин ўқинг
18 феврал 2020
Жорий йилнинг 17 февраль куни президент Мирзиёев россиялик хоккейчилар Валерий Каменский, Александр Якушев, Виталий Прохоров ва Алексей Жамновга Тошкент ...
28 апрел 2021
Рассом Элсевар
9 ноябр 2018
Инсон бахтли бўлиши учун нима қилиши керак? Севган ёрини топиши керак дерсиз? Лекин Фарғона вилояти раҳбарлари бундай деб ўйламайди. ...
23 апрел 2018
Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон бюджетидан 4 миллион доллардан ортиқ маблағ ўмарилган. Бу ҳақда Молия вазирлигига асосланиб, мамлакатнинг бир ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...