Асосий мавзулар
9 август 2023

Тошкентда сомонхона – Қашқадарёда трансформатор ёнди – ЭП90

Салом қадрли мухлислар. Элтуз порталига келган сўнгги бешта мактубни ўқиймиз. Улар Ўзбекистоннинг Бухоро, Самарқанд, Тошкент ва Қашқадарё вилоятларидан келган.

Дастлабки мактуб Бухородан. Мактуб эгалари ҳусусий ўқув маркази ёшларни мажбурий меҳнатга жалб қилганини иддао қилмоқда.

«Бухоро вилояти Қоракўл туманидан ёзмоқдамиз. “Каракўл Эдюкейшн” номли хусусий ўқув маркази маъмурияти билим олиш учун келган ёшларни мажбурий меҳнатга жалб қилди. Турли ҳудудлардан келган болаларни мажбурий ишлатиш қонунга зид эмасми? Болаларни калтаклаш ҳолати ҳам бор деган гаплар юрибди. Мутасаддилар текшириб, тегишли чора кўришини сўраймиз».

Кейинги шикоят Зангиота туманидан. Мактуб эгаси Ориент Финанс банк филиалидаги ҳолатдан шикоят қилмоқда.

«Ассалому алайкум Ориент Финанс Банк Зангиота филиалидаги аҳвол. 3 та кассадан 1 таси ишлаяпти. 1 соат бўлди келганимга. Кредит тўлолмаяпман», дея ёзади банк мижози.

Кейинги мактуб Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманидан, ёнғиндан жабр кўрган хонадон эгаси дарахтлари, молхона ва сомонхонаси ёниб кетганини айтмоқда  

«Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги фермер хўжалигида ёнғин  рўй берган. Бунга эса буғдойдан бўшаган ерга ўт қўйилгани сабаб бўлган. Ёнғин натижасида кўплаб дарахтлар нобуд бўлди, хонадонлардан бирининг катта молхонаси ва сомон боғлами ёниб кетди. Ер майдонларини ёқиш тақиқланган. Бу ҳам экология, ҳам ёнғин хавфсизлиги талабига зид. Аммо бунга айбдор фермер зарарни қоплаб бермаслигини айтмоқда. Ваколатли идоралардан зарарни ундиришда кўмак сўраймиз».

Қашқадарёда эса бозордаги трансформатор ёниб кетди, мактуб эгаси маҳсулотлари иссиқда айниб қолганини ёзмоқда.

«Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани деҳқон бозоридан мурожаат йўллаяпмиз. Деҳқон бозори ҳудудида дўконлар кўп, лекин уларга атиги битта трансформатор хизмат кўрсатиб келмоқда. У ҳам ҳар йили 4-5 маротаба ёниб кетади. Мана, бир неча кундан буён бозорда чироқ йўқ, маҳсулотларимиз иссиқда айниб қолмоқда.

Бу ҳақда электр энергияси корхонасига мурожаат қилсак, бозор бизга қарамайди дейишди. Бозорда дўконлар шунчалар кўпайиб кетганки, уларга электр энергияси етказиб бериш осон бўлмаяпти (дарвоқе, уларнинг ҳаммаси қонуниймикан?) Оқибатда электр энергияси таъминотида зўриқиш кузатилмоқда. Биз – тадбиркорлар, бозоримизда бир эмас, бир нечта трансформатор ўрнатишларини сўраймиз».

Ва ниҳоят сўнгги мактуб Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманидан. У ерда ариқ тўсиб қўйилгани боис сувсизликдан аҳолининг экинлари қуримоқда.

«Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги “Олтинчи бригада” аҳолиси номидан ёзмоқдамиз. Бизга келадиган ариқ  тенг иккига бўлинади: 5 ва 6-бригадага. Олдиндан шундай бўлиб келган. Аммо “Бешинчи бригада”да  жойлашган фермер бизга келадиган ариқни катта бетон бўлаги билан тўсиб, сувни ўтказмаяпти. Бу масалада ҳокимиятга ҳам бордик, лекин фойдаси бўлмади.  Фермер аслида пахта даласини томчилатиб суғориши керак эди. Аҳоли экинлари қуримоқда. Бу ёқда солиқ ҳам тўлашимиз керак. Сув таъминотини тиклаб беришларини илтимос қиламиз. Дея ёзади сувсизликдан қийналаётган Каттақўрғоннинг олтинчи бригадаси турғунлари».

Бу сизга бугун ўқиб эшиттирганимиз бешта шикоятнинг сўнггиси эди. Кўрсатувимизга келаётган изохларда кўпинча биз билан қандай боғланиш. Қандай қилиб бизга мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисида сўрашади. Билмаганлар учун яна бир бор эслатамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Кун давомида биз билан қолинг. Каналларимизга обуна бўлинг.  

Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 сентябр 2020
Бир танишим бор эди. Ҳозир ўтиб кетган. Икки-уч йилда чорраҳа ёки метро вагонида тўқнаш келиб қолардик. У қўлига рубоб ...
7 январ 2016
Бир пайтлар ўрта мактабда оддий ўқитувчи эдим. Туман марказига бордим дегунча газета дўконига чопардим. Сотувчи опа эса мени кўриши ...
31 август 2016
Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан пенсионерларга пенсия пулларини бериш учун мактаб директорларига “Агробанк»ка 100 ...
28 август 2023
25 август куни Тошкент вилоятининг Янги Ҳаёт тумани Янги Чоштепа маҳалласи кўприги тагидаги ҳовузга тушиб ҳалок бўлган икки ёш ...
Блоглар
28 ноябр 2023
СССРни алқашга қаратилган, коммунистик руҳда суратга олинган кинолар Ўзбекфильм архивида жуда кўп. Гўёки Россия босиб ...
23 ноябр 2023
Янги Ўзбекистонда жамият иккига бўлинган: Бир бири устидан ëзадиганлар ва пул бериб, бировнинг устидан ëздирадиганларга. ...
15 ноябр 2023
Тармоқ, яъни социал медиа ўзбек сегментида кузатишларимга кўра хотин-қизлар орасида ашаддий диний фанатизмга мойиллик кучли. ...