Асосий мавзулар
17 сентябр 2023

Тўйимсиз овқат, ётоқсиз талабалар ва чиқинди босган кўча – ЭП97

Салом қадрли мухлислар. Элтуз порталига келган сўнгги бешта мактубни ўқиймиз. Улар Ўзбекистоннинг Тошкент, Андижон, Фарғона ва Хоразм  вилоятларидан келган.

Дастлабки шикоят ётоқхона ололмаётган Тошкентдаги Ирригация институти талабаларидан келган.

“Тошкент ирригатсия ва қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш муҳандислари институтидан ёзмоқдамиз. ГТС факултети талабаларига жой берилмаяпти. Декан 10 сентябрда ётоқхона очилади деб ваъда берган эди. Энди эса сентябр охирида дейиляти. Квартира, меҳмонхоналарда қачонгача яшаймиз? Нуфузли институт ўз талабаларига жой топиб беролмайдими? Умидимиз муҳтарам Президентимиздан! Институт талабаларига жой берилишида амалий кўмак сўраймиз”, дея ёзмоқда Институт талабарлари.

Навбатдаги мактуб ҳам болалари Тошкентга ўқишга кирган ота оналардан. Улар ётоқхона муаммосидан бошлари қотганини ёзишмоқда.

“Фарзандлари Тошкент давлат транспорт университетига ўқишга кирган ота-оналармиз. Турли вилоятлардан фарзандларимизни университетга жойлаштириш учун олиб келдигу бошимиз қотиб қолди: ётоқхона муаммо экан! Онлайн ариза бергандик, қабул бўлмаган экан. Буни қандай изоҳлаш мумкин? Кўпчилигимизга квартирага жойлаштиринглар дейишди. Квартиранинг энг арзони ҳам фалон пул. Негадир университетда ўқиш ҳам 11 сентябрдан бошланар экан? Университет янги ўқув йилига тайёр эмасми? Ўқувчи мактаб билими билан ўқишга киролмаслиги сир эмас. Ота-оналар кимдир икки, яна кимдир уч йил репетиторга пул сарфлаб ўқитдик. Энди ётоқхона ҳам муаммо бўладими? Ахир, Президентимиз келажагимиз эгалари ёшларнинг ўқиши учун шароит яратиш керак деб жон куйдирмоқда-ку. Яна бир масала. Ётоқхонада турган болалар ҳовлиларни супирар экан. Бу мажбурий меҳнат эмасми? Мутасаддилар ҳолатга эътибор қаратади деган умиддамиз”.

Кейинги мактуб Андижон шаҳридан. Қўшариқ даҳаси турғуни янги “дом”лар атрофи чиқиндига тўлиб кетгани ҳақида мурожаат қилган.

Мурожаатга кўра, даҳадаги 9 қаватли ва янги 7 қаватли уйларнинг олди чиқиндига тўлиб кетган. Чиқинди солинадиган қутилар олиб кетилганича жойига қайтарилмаган. Атрофни қўланса ҳид тутиб, пашша босиб кетгани айтилмоқда. Ушбу мурожаат бўйича мутасадди ташкилотлардан амалий ечим кутамиз.

Кейинги мактубни Фарғона шаҳрида Экошаҳар қураётган қурувчилар йўллашган. Улар берилаётган овқатнинг сифатидан нолимоқда.

“Фарғона шаҳридан ёзяпмиз. Аеропорт яқинида экошаҳар қуриляпти. Экошаҳарга яқинда Президентимиз ҳам келиб кетдилар. Биз қурувчи усталармиз. 6 ойдан бери шу ерда ишлаймиз. Овқат масаласида шикоятимиз бор эди. Бизга берилаётган овқатларга умуман гўшт солинмайди. Ишимиз оғир, яхши ишлаш учун бақувват овқатланиш керак, ахир. Аммо қурилиш маъмурияти талабимизга қулоқ солмаяпти. Овқатга гўшт солмасликлари адолатданми? Усталарга шундай беписанд қараш тўғрими?”

Ва ниҳоят сўнгги мактуб Элтуз порталида ёритилгач муаммоси ҳал бўлган Янгибозордаги бир гуруҳ мактаб ўқитувчилари ва ота оналардан олинди. Бундан аввал улар хоналарининг машғулотларга тайёр эмаслиги боис Янгибозор тумани 31-мактабда    жисмоний тарбия дарслари ва  мусабақаларини ўтказишда қийинчиликлар бўлаётгани ҳақида ёзишган эди.

«Салом Элтуз жамоаси! Сизларга катта раҳмат айтмоқчимиз ота-оналар ва устозлар номидан. Бу портални ташкиллаштирган инсоннинг отасига минг раҳмат, мушкулларимизни осон қиляпсизлар. Янгибозор тумани 31-мактабга 12-сентябр эрталабдан 2 соат мобайнида ММТБнинг 10 нафарга яқин ишчилари келиб, тозалаш ишларини олиб борди ва натижада 12:00 да дарс машғулотлари бошланди.» Дея ёзади муроди ҳосил бўлган мактаб жонкуярлари.

Бу сизга бугун ўқиб эшиттирганимиз бешта шикоятнинг сўнггиси эди. Кўрсатувимизга келаётган изохларда кўпинча биз билан қандай боғланиш. Қандай қилиб бизга мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисида сўрашади. Билмаганлар учун яна бир бор эслатамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Кун давомида биз билан қолинг. Каналларимизга обуна бўлинг.  

Тағин ўқинг
8 апрел 2017
Стокголмдаги теракт бўйича Ўзбекистон ватандоши ушланган. Фото: Aftonbladet.se Бу ҳақда ëзган, Швециядаги нуфузли Aftonbladet нашрига кўра, 7 апрел куни ...
25 март 2024
Ўзбекистонлик худкуш ҳужумчи ўзини Қандахордаги Банк яқинида портлатиб юборгани ҳақида Россия нашрлари хабар бермоқда. Асли ўзбекистонлик худкуш-террорчи Асадбек Мадияров ...
18 ноябр 2024
Элтузга етиб келган сўнгги бешта мурожаатларда газ, иссиқ сув, чиқинди ва ер масалалари кўтарилган. Аҳоли ўзларининг кундалик эҳтиёжларини таъминлашда ...
2 октябр 2015
Хозарасп туманининг Саноат қишлоғида Саноат хўжалигининг пахта даласида жойлашган шийпонида бўлдик. У ерда қишлоқ хўжалиги коллежи талабалари жойлаштирилган экан, ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...