Асосий мавзулар
2 октябр 2023

Фарғонадаги ёнғин, ўқитувчилар, талабалар, ва Россиядаги мигрантлар муаммоси – EP99

Салом қадрли мухлислар. Элтуз порталига келган навбатдаги бешта шикоят мактубини ўқиймиз. Улар Ўзбекистоннинг Хоразм, Фарғона, Сурхондарё ва Россиянинг Краснодар ўлкасидан келган.

Дастлабки мактуб Хоразм вилоятининг Хазорасп туманидан келган. 35 сон мактаб ўқитувчилари ноқонуний ўлпон солинаётганини айтиб ўз директорлари устидан шикоят қилишмоқда.

«Биз Хоразм вилоятидан ёзмоқдамиз. Хазорасп туманидаги 35-сон умумталим мактаби директори Зебинисо Каримованинг ўқитувчилардан ноқонуний пул йиғиши ҳеч тўхтамаяпти. Ҳар бир ўқитувчидан 200.000 минг сўм йиғаяпти. Нима бу ўзининг хусусий мактабими, ёки пул йиғадиган фондми? Менда ҳамма аудио ёзувлари мавжуд, агар ноқонуний ишларини тўхтатмаса, қолганларини ҳам юбораман» дея таҳдидл қилади Хазорасплик ўқитувчи.

Ўқитувчиларнинг мурожаатига аудиофайл ҳам илова қилинган

Кейинги мактуб эгаси Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани Халқ таълими биноси ортидаги мажлислар зали ёнаётгани ҳақида билдирган.

Ўтган кун эса электромобилларнинг эҳтиёт қисмлари сақланган Сергелидаги йирик божхона омборида йирик ёнғин чиққан эди. Бу ёнғинларнинг келиб чиқиш сабаблари анча шубҳа уйғотади. Бир вақтлар Хоразм вилоятига узоқ йиллар рахбарлик қилган Мадёр Худойберганов даврида вилоят обкомининг архивлари сақланган кабинет ёниб кули кўкка совурилган эди.

Кейинги мактубни ўқиймиз «Ҳолбуки бизни 2-курсга қабул қилишлари керак эди…» дея ёзади навбатдаги мактуб муаллифи

“Марказий Осиё университети (собиқ АКФА)дан мурожаат йўллаяпмиз.  Икки йил олдин АКФА университетига ўқишга кирганмиз. Эрталабдан туш вақтигача 10-11 синфда, мактабда, кечгача эса университетда ўқидик. Келишувга кўра, 2 йил ўқишни тугатиб, имтиҳонлардан ўтганимиздан кейин бизни университетнинг 2-курсига қабул қилишлари керак эди. Ўтган муддат ичида АКФА университети Сентрол Эйшн Юнивўситига айланди, раҳбарият ҳам ўзгарди. Эндиликда янги Университет раҳбарияти 1-курсдан бошлаб ўқийсизлар деяпти. 2 йил давомида тўлаган пулимиз ҳам қайтарилмас экан. Қизиқ жиҳати, икки йил давомида ўқиган фанларимизни қайта ўқир эканмиз. Университет раҳбарияти негадир бизга қўпол муомала қиляпти. Масаланинг ижобий ҳал этилишини сўраймиз” дея ёзади собиқ АКФА талабаси.

Кейинги мактуб анча жиддий. Россия Федерациясининг Краснодар ўлкасида ўқиётган Ўзбекистон ватандоши, тегишли ҳужжатлари бўлишига қарамай полиция ҳеч бир сабабсиз тутиб, бўлимга олиб борганидан шикоят қилмоқда.

“Россия Федерацияси Краснодар ўлкаси Сочи шаҳридан мурожаат йўллаяпман. Маҳаллий полиция мигрантларни турли баҳоналар билан ушлаб олиб кетяпти. Мен Россияда бакалавриатни тамомладим. Яқинда Сочига магистратурага ўқишга топширгани келгандим. Саёҳат қилиб юргандим. Ҳамма ҳужжатларим тўғри бўлса ҳам, полиция ходимлари мени номаълум сабаб билан “отдел”га олиб борди…” дея ёзади Россияда яшаётган элтуз обуначиси. У ўз мурожаатига видео ҳам илова қилган. Видеода ўзбек ватандошлари ҳуқуқларини оёқости қилаётган Россия полициясининг ҳақиқий башарасини кўришингиз мумкин.

Ва ниҳоят сўнгги мактуб Сурҳондарёнинг Термиз шаҳридан. Болалар учун спорт майдончаси масаласи ҳалигача ҳал бўлгани йўқ.

“Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри Истиқлол кўчасида жойлашган вилоят болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийлари ва ўқувчилари номидан такрор мурожаат йўллаяпмиз. Спорт мактабимизга тегишли 18 сотих бўш ер майдонида мини стадион қурилиши бошлангани, аммо иш тўхтагани ҳақида ёзган эдик.  Вилоят ҳокимига қарши чиқиб, ер майдони учун курашганимиз сабабли вилоят ҳокимлиги спорт мактаби билан тортишяпти. Сариосиё тумани мактаб директори билан бўлган ишлардан кейин вилоят ҳокимидан кўпчилик қўрқиб қолган шекилли. Вилоят раҳбари болалар мини стадиони масаласини ҳал қилиб берса, миннатдор бўлар эдик” дея ёзади сурхондарёлик спорт жонкуяри.

Бу сизга бугун ўқиб эшиттирганимиз бешта шикоятнинг сўнггиси эди. Кўрсатувимизга келаётган изохларда кўпинча биз билан қандай боғланиш. Қандай қилиб бизга мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисида сўрашади. Билмаганлар учун яна бир бор эслатамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Кун давомида биз билан қолинг. Каналларимизга обуна бўлинг.  

Тағин ўқинг
8 декабр 2024
Жорий йилнинг 7 декабр куни Стокголм шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан Ўзбекистоннинг швециядаги элчихонаси, маданият маркази ...
12 декабр 2017
Президент Мирзиёев 7 декабрь кунги нутқида Халқ қабулхоналарига бир йил ичида бир ярим миллион шикоят тушганини билдирди. Шикоятларнинг энг ...
18 август 2020
Тушимга коронавирус кирибди. Беморликка гумон қилинаётганлар тест топшираётган каттагина хонада эканман. Ўзим соғлом эканман аммо. Менгаям вирус юқмасин деб ...
12 март 2018
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи ортидан икки давлат ўртасидаги ёпиқ чегаралар очилди ва икки мамлакат ватандошлари учун 30 кунлик ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...