Cатира
5 октябр 2023

Газ, уй-жой таъминоти ва болалар шифохонасидаги навбат – ЭП100

Элтуз порталига келган навбатдаги бешта шикоят мактубини ўқиймиз. Улар Ўзбеистоннинг Жиззах, Андижон, Тошкент, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидан келган.

Дастлабки мактуз Жиззах вилоятининг Зомин туманидан:

“Жиззах вилояти Зомин тумани Чилонзор маҳалласи 10-совхоздан ёзяпмиз. 2013 йилда бизнинг қишлоқдаги газ қувури кесилиб, ноқонуний сотилган. Шундан бери газ йўқ. Берилаётган суюқ газ фақат овқат пиширишга етмоқда. Чироқ эса иситишга мўлжалланмаган. Бизнинг ҳудудга ҳам табиий газ таминоти тикланишини сўраймиз. Ёнимизда, 2 км наридаги Даштобод шаҳрида газ бор…” дея шикоят қилмоқда Зомин тумани турғунлари.

Шу ўринда яна бир бор табиий газга кон Ўзбекистондаги ҳукумат амалдорлар табиий газ назоратини Россия ва Хитойга топшириб халқни ўз бойлигидан маҳрум қилаётганига жамоатчилик эътиборини қаратамиз, зотан бу миллат манфаатларига ҳиёнат дея аталади.

Навбатдаги шикоят Андижондан. Уй қурувчи ширкат аҳолини алдаб пул йиғиб олгани иддао қилинмоқда.

«Ассалому алайкум Элтуз! Жуда кўп халқни дарди ва муаммолари ҳал бўлиб келмоқда. Сизларга мурожаат қилишимдан мақсадим, биз Андижон вилояти Мархамат туманидан мурожаат қилмоқдамиз. Биз Мархамат тумани турон мфй мустақиллик кўчасида қурилаётган  «Иморат қурилиш таъмирлаш» МЧЖГА  қарашли кўп қаватли уйнинг 3-қаватидан олган эдик. Менга сотув бўлимида Умид деган бола тезда тўловларни қилишим бўйича телефон қилиб тўлашлигимни айтиб ўтди. Мен ҳамма тўловларни тўладим, ҳаттоки «Марҳамат бугун» телеграм каналида берган эълонида ҳам кадастр ҳужжатлари тайёр деб эълон берилган. Бизга ҳам  Умид тайёр деб, ҳали йўқ  кадастрига 7 млн пул ҳам тўлатган. Яна 5-этаж ўрнига учинчи этаждан квартира қилиб бераман деб ҳам 500 $-шапкасига пул ҳам сўраган. 1-этаждан 3-етажгача туман Ҳокимлиги ҳодимлари олиб бўлган, лекин 1 та хонадон қилиб бераман, деган ва 3-этажга шартнома қилганмиз.  500 $ пулдан 2 млн олган лекин ҳозирга келиб, уйни сотувга ҳужжатлари тайёр эмаслигини айтиб субсидияларингиз куйди деяпти. Субсидиямнинг муддати 30-сентябргача. Лекин буларнинг асл мақсадини тушунмаяпмиз. Уй жой масаласи бўйича муҳтарам Президентимиз айтган гаплари фақатгина Тошкент шаҳрида қолиб кетяптими? Андижон вилоятида буларни назорат қиладиган ташкилот борми? Бўлмаса эртага Тошкентга йўл олишга мажбурман. Ўзи ойликдан ойликка зўрға етсак, субсидия 1 марта берилса, бу бойвачча қурувчилар яна топширасиз, чиқади субсидия деб лағмон илмоқда. Камбағални отни устида ҳам ит қопади дегани шуда. Менимча, бу қурувчи субсидия деб, пулни олиб куттириб халқнинг пулидан фойдаланмоқчимикан? Айнан шу домга шартнома қилиб тўловларини тўлаб субсидияси куйганлар битта мен эмасман. Бу қурувчи шартномани қиволиб вақтимни олиб бошқа жойдан ҳам уй ололмаётганимга сабабчи бўлди. Менинг мурожаатим Ўзбекистон Республикаси Президенти ёрдамчиси Саида Шавкатовнага етиб боришида амалий ёрдам беришингизни сўрайман.» дея ёзади пулига куяётган андижонлик уй ҳаридори

Навбатдаги мактум Қашқадарёнинг Ғузор туманидан. Туман шифохонаси болалар бўлимида касалга чалинган болалар ота оналари билан бирга 2 соатдан бери кутиб қолишганидан шикоят қилишмоқда. Улар Элтуз порталига жўнатган видеомурожаатларида шифокор ва ҳамшираларнинг ўз ишига масъулият билан қарашини талаб қилишмоқда.

Кейинги мактуб Тошкентдан. Олмазор туманидаги Қора қамиш 1-кўча «Оқтепа лаваш» олдида жойлашган пиёдалар ўтиш йўлида «Келеснинг Дамас» маршруткалари тўхтамасдан ўтиб юрибди.

«Бу бўйича Олмазор туман ҳокимлиги ва Ободлаштириш бошқармаси Тошкент шаҳар «гаи»си, кўча назоратчисига хабар берганимизга 3 ой бўлди. Афсуски чора кўришмияпти. Хавфсиз ҳудуд ташкил қилинмаган, йўлларнинг асфалти тўлиқ битмаган. Мактаб бошлангандан бери бу Келеснинг дамаслари 3 та бола ва 3 та ёши катта одамни уриб кетди. Чора кўриб беришсин. Ҳатто кўча назоратчисига ҳам. Олмазор туман ҳокимлиги ободолаштириш идораси ҳалигача чора кўрмади. Олмазор туман ҳокимлиги ишлайдими ўзи?!» дея ёзади Қорақамиш турғунлари.

Ва ниҳоят сўнгги мактуб Сурхондарёнинг Термиз шаҳридан. У ерда қурилган 16 қаватли уйлар аҳоли талабига жавоб бермайди. Подвалларни сув босган. Лифтлар тез тез бузилиб туради. Зилзилага бардошлиги ҳам шубҳа остида.

“Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридан мурожаат йўллаяпмиз. 16 қаватли уйлар  талабга жавоб бермайди. Подвални сув босган, лифтлар тез тез бузилади. Уй қурилишига фақат “брак” материаллар ишлатилганми? Ҳолбуки, аҳоли уйларни кредитга, субсидияга олиб, қарзини тўлаб келмоқда. Туркияда йил бошида рўй берган зилзилада кўплаб бинолар қулаб тушди. Ҳудудимиздаги уйларнинг сейсмик чидамлилигини назоратга олишларини сўраймиз” дея билдиради Элтуз обуначиси. Мурожатга видео илова қилинган.

Бу сизга бугун ўқиб эшиттирганимиз бешта шикоятнинг сўнггиси эди. Кўрсатувимизга келаётган изохларда кўпинча биз билан қандай боғланиш. Қандай қилиб бизга мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисида сўрашади. Билмаганлар учун яна бир бор эслатамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Кун давомида биз билан қолинг. Каналларимизга обуна бўлинг.  

ОтветитьОтветить всемПереслать
Тағин ўқинг
3 сентябр 2020
Рамзан Қодировнинг 22 ёшли қизи вазир ўринбосари бўлгани ҳақида деярли барча ўзбек интернет сайтлари ёзди. Лекин бу хабарнинг ўзбек ...
19 август 2024
Бугун 19 август тарихий кун. 1991 йилнинг айнан 19 августида Ўзбекистоннинг мустақил бўлиши учун Москвада замин хозирланган кун. Ўша ...
6 апрел 2018
Тошкент шаҳри бош имом-хатиби 60 ёшли Анвар Турсунов халқ орасида 16-горбольница деб айтиладиган Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш республика илмий ...
22 ноябр 2016
Ўзбекистон расмий матбуоти Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг мамлакатга ташрифини ёритишда фақат ЎзА томонидан берилган расмий хабарларга таянди. Аввало, ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...