сешанба,
24 декабр 2024
7 октябр 2023
Косоннинг 20 минг аҳолиси экин ерлари сувсиз қолди
Август ойида Қашқадарё вилояти Косон туманидан ўтган катта каналнинг Гувалай қисми тупроқ билан ёпиб қуйилган. Бунинг оқибатида 20 мингга яқин косонликларнинг ерлари бутунлай сувсиз қолган, кечги экинларнинг ҳаммаси қуриб қолган.
«Қишлоқ хўжалиги вазиридан сўраб қоламиз, сувни ҳаммага бирдай тақсимлаб берсин. Канални лой билан тўлдирганлар уни ўз ҳисобидан тозалаб берсин,» деб ёзди сувсиз қолган косонлик Элтузнинг телеграм мессенжерига.
Элтуз расмийлардан нима учун канал беркитилгани юзасидан изоҳ кутади. Видеоларимизга лайк босишни, қўнғироқча тугмасини босиб обуна бўлишни унутманг.