Асосий мавзулар
8 октябр 2023

Айрим Европа давлатларига Россия автомобиллари кириши тақиқланди

Европанинг бир қанча давлатлари томонидан Россия автомобиллари киришига қўйилган тақиқ юзасидан Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Мария Захарова муносабат билдирди. Ғарбнинг бу амали жавобсиз қолмайди дея баёнот берди Захарова хоним.

Бундан бир кун илгари, Элтузнинг телеграм каналида билдирилганидек, жумладан Норвегия Россия давлат рақамларига эга автомобилларнинг мамлакатга киришини тақиқлаган эди.

Фақат Европа Иттифоқи ва Норвегия ватандошларига, шунингдек халқаро ташкилотлар ва дипломатларга тегишли автомобил рақамлари истисно қилиниши мумкинлиги билдирилган. Бундан ташқари, чегарачилар фавқулодда вазиятларда, масалан, руслар дафн маросимига келса, ҳолат истисно қилиниши мумкин.

Матбуотда айни пайтда бошқа қўшни мамлакатлар, масалан Ўзбекистон давлат рақамига эга бўлган автомобилларда Норвегияга кириб боришга ҳеч қандай тўсқинлик йўқлиги писанда қилинди.

Мария Захарова тилидан оқаётган заҳар билан бирга шу кунларда Путиннинг сўзчиси Песковнинг доллар курсига муносабати ҳам мемларга сабаб бўлди.

Путиннинг сўзчиси Песков Россияликларни доллар курсининг ўсишига эътибор бермаслик ва бундан ўпкалаб, хафа бўлмасликка чақирган эди.

«Дарҳақиқат, нега энди оддий крепостнойлар бойларнинг столидаги кумуш идишларни санашлари керак? Бу итваччаларга ким қўйибди аралашишни? Улар ёғоч қошиқларини ялаб, хўжайинларининг емакхонаси деразаларига «тумшуқларини камроқ тиқишлари керак» дея шархлади Россия президенти матбуот котиби калимасини заҳарханда билан Невзоров ўзининг телеграм каналида.

Шу ўринда эслатиш жоиз Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 4 октябрдаги расмий курсига кўра АҚШ долларининг расмий курси +15.89 га ошди ва бир долларга 12 минг 216 сўмни ташкил қилди.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган. Бироқ айни пайтда Россия крепостнойлари нархи ошган АҚШ долларини 122 рублдан ҳарид қилишмоқда.

Элтуз АҚШ доллари нархининг ошаётгани ва ғарбнинг Россияликларга муносабати билан боғлиқ жараёнларни ўрганишда давом этади. Кўрсатувларимизни кузгатиб боринг, каналимизга обуна бўлишни унутманг. 

Тағин ўқинг
8 октябр 2021
Бу 20-асрнинг энг буюк ўзбек шоири Мухаммад Солиҳ ëзган шеърдан иқтибос эди. Бир вақтлар Гдлян «Ўзбеклар ўғри» деганда, Ўзбекистондаги ...
22 сентябр 2020
Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Муҳиддин Жўраев Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, деб ...
26 сентябр 2019
Шоир ва журналист Маҳмуд Ражаб тақдири борасида Ўзбекистондаги маҳаллий журналистларнинг журъати Хоразм вилояти ИИБнинг у ҳақдаги расмий баёнотларини эълон ...
26 ноябр 2018
Мустақил журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Малоҳат Эшонқулова Ўзбекистонда мажбурий меҳнат бартараф этилиши ўрнига авж олиб бораётганида Халқаро меҳнат ташкилоти ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...