Асосий мавзулар
11 ноябр 2023

Ариққа оқаётган ичимлик суви, кесилаётган дарахтлар ва чиқинди полигони – ЭП106

Элтуз порталига келган навбатдаги бешта шикоят мактубни ўқиб эшиттирамиз. Улар Ўзбекистоннинг Сурхондарё, Фарғона, Тошкент, Андижон ва Қашқадарё вилоятларидан келган. Дастлабки видеомурожаат Сурхондарё вилоятининг Шарғун шаҳридан. У ерда аҳоли яшайдиган ҳудудда чиқинди полигони ташкил этилганидан аҳоли норозилик билдирмоқда.

“Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Шарғун шаҳридан мурожаат йўллаяпмиз. Аҳоли яшаётган жойда чиқинди полигони ташкил қилиниб, бу ерда туман бўйича чиқиндилар йиғилмоқда. Аммо рекултиватсия, кўмиш ишлари олиб борилмай, чиқиндилар ёқиб юборилмоқда. Бу эса аҳоли саломатлигига зиён келтиради. Бу ерни кўмиб ташлаб, чиқинди полигонини  аҳоли яшаш жойидан узоқда ташкил қилишларини сўраймиз”, дея ёзади Шарғун турғунлари.

Кейинги шикоятни Фарғоналик автомобил ҳаридори йўлламоқда. У маҳаллий автосалонда шубҳали холатни кузатганини иддао қилмоқда:

“Фарғона АТХ” автосалонидаги шубҳали ҳолат юзасидан ёзмоқдаман. Автосалонда автомобилга “счёт” бериш муаммога айланган. Шоурумдаги олтита компютердан атиги икки-учтаси ишлайди. “Кобалт”, “Жентра”, “Дамас” автомобилларига “счёт” олгани келганлар сарсон бўляпти. Автосалон масъуллари иккинчи қаватда ёпиқ эшиклар ортида таниш-билишларга “счёт” бермоқда. Бунинг учун 500-600 доллардан пул олиняпти деган гаплар бор. Ватанимизда ишлаб чиқарилган машина учун яна қўшимча пул тўлаймизми? Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев ва вилоятимиз ҳокими Хайрулла Бозоровдан чора кўришларини илтимос қиламиз”.

Кейинги мактуб Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳридан келган. Мактубга видео ҳам илова қилинга:

«Ассалому алайкум ҳурматли Элтуз! Сизга Олмалиқ шаҳридан мурожаат қилмоқдамиз.

 Ибн Сино маҳалласида канализатсияни ўзгартириш жараёни кетмоқда. 100 дан ортиқ дарахтларни кесиб қуритишмоқда. Ўзи бу жой дарахт секин ўсадиган туман ҳисобланади. Тошлоқ жойлар. Одамлар 20-30 йилда кўкартирган дарахтлар таг туги билан қуриди. Кўп шикоят қилдик ҳокимиятга, озгина тинчиб яна бошланди.

Хўп канализатсияни алмаштириш керак албатта. Лекин дарахтларни асраб, сал бошқа жойдан қазиса бўладику. Бир эски проектни ушлаб олиб, ҳамма нарсани бузиш шартми? Биз Элтузни президент шахсан кузатишини биламиз. Президент ҳар бир дарахт келажак авлодга тоза ҳаво ва экологияни қолдиришга заминдир деганларини ҳам биламиз. Қани мутасаддилар нима чора кўрар экан, президентимиз буйруқларига. Ёки эски проект бўйича дарахтларни қуритаверишармикан.» дея ёзади дарахтларга жони ачиган Элтуз обуначиси.

Кейинги видеомурожаат Андижон вилоятидан. Видео муаллифи Асака туманидаги 41 гараж олдидаги ариққа оқизилаётган ичимлик суви исрофига эътибор қаратади.

Ва ниҳоят сўнгги бешинчи мактуб Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридан. Лағмонбоғ турғунлари ўз кўчаларини асфальт қилиб беришларини сўрашмоқда:

«Биз Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар Харамжўй маҳалласи Лағмонбоғ кўчаси фуқороларимиз. Бизнинг мурожаат қилишимиз сабаби кўчамизни асфалтлаштириб ёрдам беришларингизни сўрар эдик. Биз жуда кўп жойларга мурожаат қилдик,  лекин натижа бўлмади. Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев Миромонович ички кўчалар обод бўлишлиги учун маблағ ажратганлар лекин биз қўшнилар маблағ йиғилишиб тош тўкдирдик, 2 марта.  Лекин сув ўтказамиз деб ковлаб кетишди.» дея арз қилишмоқда қаршилик фуқаролар Элтуз порталига.

Ва бу сизга бугун ўқиб эшиттирганимиз бешта мактубнинг сўнггиси эди. Кўрсатувимизга келаётган изохларда кўпинча биз билан қандай боғланиш. Қандай қилиб бизга мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисида сўрашади. Билмаганлар учун яна бир бор эслатамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Кун давомида биз билан қолинг. Каналларимизга обуна бўлинг.  

Тағин ўқинг
8 март 2016
Ўзбекистонда чиқаётган газеталар саҳифасига «юксак ислоҳотлар самараси» сифатида оналар ўлими камайгани, коллеж битирувчиларининг уй ишларига «банд» қилинаётгани, ўзбек ҳукуматининг ...
1 ноябр 2015
Қудрат Бобожон Eltuz.com Журналист Малохат Эшонқулованинг фаолияти туфайли энди унинг бўлғуси қудаларига босим кўрсатилаётгани ҳақидаги гапларни эшитиб, ҳар қандай ...
20 апрел 2019
20 апрель куни Қозоғистоннинг Жамбул вилоятидаги «Тошкент-Олмаота» трассасида автобус ҳалокатга учради. Йўловчилари аксарият ўзбекистонликлар бўлган автобус ҳалокатида камида 11 ...
31 май 2022
Ўзбекистонда Хитой ва Россиянинг “юмшоқ куч” соҳасидаги рақобати  Ўзбекистонда Хитой ва Россиянинг “юмшоқ куч” воситасидаги рақобати тил ва таълим ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...