Асосий мавзулар
2 апрел 2024

SwissLab қурилиши, ушланган ойлик, юбка ва шим… – ЭП134

Салом қадрли мухлислар, Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та мактубни ўқиб эшиттирамиз, улар Ўзбекистоннинг Жиззах, Наманган, Тошкент, Сирдарё ва Хоразм вилоятларидан келган.

Хатлар оқими давом этмоқда, муаммолар ечимини тўлиқ таъминлаш учун каналимизга обуна бўлиш, лайк босиш ва суперраҳмат тугмачасини босиш талаб қилинади ва биз хатларни ўқишда давом этамиз.

Дастлабки шикоят Жиззах вилоятидан. Миллий университет студентининг қариндоши ёзмоқда.

“Синглим Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиалида ўқийди. Ўқишга расмий классик кийимда – қора костюм-шимда борса, ўқитувчилари юбкада келинг деб қўймаяпти. Юбка кийса, табақаланиш камаяр эмиш. Онангизни чақиринг, тушунтириш хати ёзиб берсин деб айтишибди. Тушунтириш хатини нима деб ёзади, қизим костюм-шим кийгани учун кечиринглар дейдими?! Университетда шундан бошқа муаммо йўқмикан? Формага талабни кучайтиргунча, факултетларда лаборатория қуриб беришсин” дея ёзмоқда қизларнинг костюм шимда юриши тарафдори.

Кейинги мактуб Учқўрғондан. Прокуратура тиббиёт бирлашмасининг 701 нафар ходими маошини мажбурий ушлаб қолишга буйруқ берган.

“Наманган вилояти Учқўрғон тумани тиббиёт бирлашмасидан ёзяпмиз. Туман прокуратураси бош врачга март ойи иш ҳақи ҳисобидан 701 та ходимнинг  ойлик маошини мажбурий ушлаб қолиш тўғрисида кўрсатма берибди. Прокуратура моддий ёрдам ва мукофот пуллари асоссиз тўланган деб ҳисобламоқда.  Қонун ҳимоячиларининг бу талаби қонунийми? Ёки бу ерда бошқа гап борми?..” дея ёзмоқда учқўрғонлик тиббиёт ходими.

Навбатдаги шикоят Тошкент шаҳридан. Уй эгалари бино олдида лаборатория қурилишидан норозилик билдиришмоқда.

“Биз Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек кўчаси, 122/1 – кўп қаватли уйда яшовчилар, уйимиз олдида SwissLab қўшма корхонаси томонидан лаборатория қурилишига қарши бўлганмиз. Лекин шунга қарамай қурилиш бошланган. Кўп маротаба мурожаатларимиз натижасиз қолди.

Кўп қаватли уйимизда 124та хонадон борлигига қарамай, болалар майдончаси йўқ. Туман ва шаҳар ҳокимлари қабулида бир неча бор бўлганмиз. Аммо натижа бўлмади. Ҳолбуки, биз Конститутсияда ёзилган ҳуқуқларимизни талаб қиляпмиз.

Чет эллик инвесторлар аввало бизни ҳурмат қилиб, қонунларимизга бўйсуниши керак эмасми? Болалар футбол майдончасидан 0,5 метр нарида лаборатория бўлиши мумкинми? Болалар майдончасига жой йўқ, лекин лабораторияга жой бор экан!

Яна бир ҳолат. 2023 йилнинг 23 сентябр куни юк машинасида қоплар олиб келинган. 102 хизматини чақирганимизда маълум бўлдики, қопларда қандайдир тестлар бўлган. Ўша қопларни кечаси фундамент ёнига кўмиб юборишди. Нима сабабдан билмадик, қопларни кечаси яна қазиб олиб, юк машинасида олиб кетишди… Мурожаатимиз ижобий ҳал этилишини сўраймиз” дея ёзмоқда тошкентлик квартира эгалари.

Кейинги шикоят Хоразм вилоятининг Янгибозор туманидан. Элтуз обуначиси туман бозоридаги аҳволдан шикоят қилмоқда.

«Хоразм вилояти Янгибозор тумани деҳқон бозори умуман талабга жавоб бермайди.

Оёқ остидаги кафеллар синиб, тепа томдан сув оқиб ётибди. Илтимос, мутасадди ходимлар шунга чора кўриб беринглар…» дея ёзмоқда янгибозор турғуни.

Ва ниҳоят сўнгги мурожаат Сирдарёдан. Навбатдаги лойга ботган, асфальтсиз кўча.

«Ассалому алайкум туз оға.

Шу мурожаатимизни ёритсангиз, Сирдарё тумани Элобод маҳалласи Ғаллаорол кўчасида юриб бўлмай қолди. Ўқувчилар сув, лой оралаб мактабга боришади. Кеча икки соат ёққан ёмғир шу аҳволга солди йўлимизни. Агар бир кун ёғса дарё бўлади. Илтимосимиз шуки , асфалт керакмас, бизга шағал тош тўкиб беришса бўлди эди. Олдиндан раҳмат”.

Ва бу ҳозирга қадар эълон қилганимиз сўнгги мурожаат эди. Яна бир бор эслатамиз, элтуз портали алоҳида телеграм саҳифаси шаклида очилган. У ерга хатлар учун махсус бот ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам чоп қилишга интилади. Каналимизга обуна бўлинг. Агар кўрсатувимизни қўллаб қувватламоқчи бўлсангиз супер рахмат тугмачасини босинг. Соғ бўлинг.

Тағин ўқинг
22 ноябр 2019
Ўтган ҳафта «Миллий тикланиш» партияси Қашқадарёда нефть ишлаб чиқараётган «Лукойл» ширкатининг танобини тортиб қўйишни талаб қилди. Чунки бу идоранинг ...
30 январ 2020
Қозоғистон Хитойга ва Хитойдан йӯловчилар транспорти қатновини тўхтатиш билан бирга Хитой ватандошларига виза беришни ҳам чекламоқда.  Бу ҳақда мамлакат ...
22 сентябр 2023
Чустда заҳарланган болалар сони бир неча юз нафарни ташкил этмоқда. Туман касалхонасидаги барча бўлимлар бўшатилиб жой хозирланмоқда.  Ҳаттоки, яқин ...
5 апрел 2023
Буюк Британия бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Россия иштирок этишидан хавотирланиб, уни бойкот қилишга қарор қилди.  Халқаро бокс ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...