Газ элэктр муаммоси ва қинғир кўчаларнинг таъмирсиз йўллари – ЭП149
Элтузга йўлланган cўнгги 5 та мактуб Ўзбекистоннинг Тошкент, Андижон, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларидан келган. Хатлар оқими ҳамон давом этмоқда, муаммолар ечимини таъминлаш, шунингдек каналимизнинг алоҳида саҳифасига кириб приватга ўтказилган видеоларни кўриш учун Элтуз каналига обуна бўлиш, лайк босишканални қўллаб қувватлаш тавсия қилинади ва биз хатларни ўқишда давом этамиз.
Дастлабки видеомурожаат Тошкент вилоятининг Чиноз шаҳридан. Шаҳар маркази чиқиндизорга айлантирилмоқда.
+++
Газ ва электр муаммоси. Кейинги мурожаат Андижон вилоятининг Олтинкўл вилоятидан.
«Ассалому алайкум.
Олтинкўл тумани Бўстон МФЙ Одиллик кўчасида табиий газ 15-20 кундан бери сабабсиз равишда тўхтатиб кқўйилган.
Вилоят ҳокими Ш. Кушағбаевич Бўстон маҳалласига Ихтисослашув бўйича ташриф буюрди ва кетиши билан табиий газ ҳамда электрда жиддий муаммолар бўлмоқда.
Электр энергияни 220 волт эмас 160 волт га тушиб қолиши маиший техникаларнинг бузилишига сабаб бўлмоқда.» дея ёзмоқда олтинкўллик Элтуз обуначиси.
Кейинги шикоят Бухоро вилоятининг Шофиркон туманидан. Шофиркон йўллари собиқ шўролар давридан бери таъмирланмаган
«Ассалому алайкум Элтуз!
Мурожаатимиз Бухоро вилояти Шофиркон тумана Жўшўра МФЙ аҳолиси номидан.
Аҳоли истиқомат қиладиган асосий йўлимиз аҳволи шу кўринишга келган. Йўлдан ўтган автомашина манзилга эмас, шинамонтажга боради.
«Шофиркон туман йўлларидан фойдаланиш» унитар корхонаси муаммога эътибор қаратишини кутиб қоламиз, дея ёзмоқда Жўшўра маҳалласи турғунлари.
Навоий вилоятидан келган кейинги шикоят ҳам қинғир қийшиқ йўллар ҳақида
«Ассалому алайкум Элтуз оға сизни ҳақиқат йўлида қилаётган мақолаларингизни кузатиб борар эдик.
Бизлар Навоий вилояти Хатирчи тумани Хўжақулобод маҳалласида яшовчи фуқаролар номидан мурожаат қиляпмиз. Президентимиз ташаббуслари билан ташкиллаштирилган намунали уй-жойлардан олиб яшаб келяпмиз.
Бизнинг ҳозирги вақтда кўчаларимизга қараб бўлмайди. Кўча бошида маҳалламиз жойлашган буни қарангки агар маҳалла раисимиз ҳар кун ишга келсалар кўча бошида асфалт эмас лой бўлиб ётганини кўрар эдилар.
Бу масалада бир неча маротаба Президент порталига мурожаат қилганмиз натижа йўқ, эрта индин деб кун ўтказяпти туман йўл қурилиш ва ободонлаштириш бошқармаси.
Яқинда яроқли ичимлик суви билан аҳолини таъминлаш учун вилоят ҳокимлиги топшириқ берганидан кейин ичимлик суви келиши керак эди лекин бошқа маҳаллага келди-ю Хўжақулобод маҳалласига келиши учун нималардир ҳалақит беряпти шекилли. Ичимлик сувини ўтказишни осон йўлига ўтяптилар. Ширин сувни олиб келиш учун алоҳида катта трасса йўлидан тармоқ тортилиши керак эди лекин булар эски артисан тармоғига улаб беришмоқчи.
Бу масала бўйича ҳам мурожаат қилганмиз лекин ечим топилмади. Ушбу мурожаатимизнинг ижобий ҳал бўлишига ёрдам беришингизни ва йўлларимизни олдингидай текис ва равон қилиб беришингизни сўраймиз.»
Хароба йўллар ҳақидаги бугунги шикоятлар парадига Қашқадарёнинг Гулистон тумани якун ясайди.
«Ассалому алайкум Қашқадарё вилояти қарши тумани Гулистон МФЙ Тинчлик кўчасидан мурожаат қиляпмиз.
Бу кўчадан 80 фоиз маҳалла болалари мактабга қатнайди. Маҳалла раисига ҳам ҳокимиятга ҳам мурожаат қилдик, лекин ўзгариш бўлмади шунга шу кўчани тўғирлатишга амалий ёрдам берсангиз» дея ёзмоқда лойли йўллар боис тинчини йўқотган Тинчлик кўчаси турғунлари.
Ва бу сизга етказганимиз бугунги сўнгги мактуб эди. Эслатамиз, элтуз портали телеграмдаги алоҳида саҳифадир. У ерга хатлар учун махсус бот ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам чоп қилишга интилади. Каналимизга обуна бўлинг. Агар кўрсатувимизни қўллаб қувватламоқчи, ёки айрим ёпиқ видеоларни кўрмоқчи бўлсангиз супер рахмат тугмачасини босинг. Соғ бўлинг.