Асосий мавзулар
28 май 2024

Тиланчи раис, ёрилган қувур ва ҳайдовчиларга ҳалақит бераётган светофор -ЭП151

Салом қадрли муҳлислар, Элтуз порталига йўлланган cўнгги 5 та мактуб Ўзбекистоннинг Наманган, Қашқадарё, Навоий ва Андижон вилоятларидан келган. Хатлар оқими айни сонияларда ҳам давом этмоқда. муаммолар ечимини таъминлаш, шунингдек каналимизнинг алоҳида саҳифасига кириб приватга ўтказилган ёпиқ видеоларни  кўриш учун Элтуз каналига обуна бўлиш, лайк босиш, канални қўллаб қувватлаш тавсия қилинади ва биз хатларни ўқишда давом этамиз.

Дастлабки мурожаат Намангандан. Маҳалла раиси тиланчилик қилмоқда.

«Ассалому алайкум, Элтуз журналистлари, биз Наманган вилояти Чортоқ тумани Ифтихор МФЙ фуқаролари сизларга мурожаат ёзяпмиз.

Ифтихор МФЙ раиси Аббасов Баҳодир қачонгача  маҳалладан садақа тиланиб юради? Қайси норматив ҳужжатларда трансформатор олиб келиб ўрнатишга фуқаролардан пул йиғиш белгиланган?

Маҳаллага миллиард пул ажратилди дейилади, лекин халқ сезмайди.

Олдин ҳам шу раиснинг маҳалласини асфалт қилишганди, бу йил яна шу маҳаллага давлат томонидан ажратилган пулга асфалт қилдириш ҳаракатида юрибди, ваҳоланки МФЙ да лой кўчалар жуда кўп.

Фуқаролар бирор масала билан мурожаат қилса, бу мани ишим эмас деб қўполлик қилиб ҳайдаб солади, бир неча йилдирки маҳаллада бирон ўзгариш йўқ.

Яна мақтаниб русийзабон Фаррух Зокиров яқиним, қўлимдан ҳамма иш келади, ўғлим, келиним журналист деб МФЙ телеграм каналига видео расмларини ташлаб ўзини кўз кўз қилиш билан оввора.

Бу одамнинг раис бўлишиям жуда кутилмаган ҳолат булган.

Туман ҳокимлигидаги танишидан фойдаланиб, олдинги раис ёш шижоатли бола эди шунинг тагига сув қуйди,

Биз Маҳаллада шаффоф сайлов бўлишини ва солиқлардан ташқари йиғди йиғдиларини тўхталишини талаб қиламиз.» дея ёзади наманганлик фуқаро.

Кейинги мурожаат Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманидан. Ёзда чанг, қишда лой. Кўча шағал ёки асфалт қилиб берилмаяпти.

“Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Қорашина шаҳарчаси Бўстон МФЙдан мурожаат йўллаяпмиз. Анча йиллардан буён кўчамиз шундай ахволда: ёзда чанг, қишда лой. Айниқса, ёмғир ёққанда сув ариқ бўлиб оқади. Туман ҳокими, прокурор ва ИИБ бошлиғи келиб, ҳолатни кўриб кетган, лекин кўчамиз шағал ёки асфалт қилиб берилмаяпти. Амалий ёрдам беришларини сўраймиз”. дея шикоят қилмоқда Деҳқонободнинг Қорашина шаҳарчаси фуқаролари.

Кейинги мурожаат эса Қашқадарёнинг Яккабоғ туманидан.

«Яккабоғ туманида жойлашган деҳқон бозорини, унинг ёнида жойлашган кийим кечак бозорини ва кўчаларда бўлаётган савдоларни йиғиштирдиган масъуллар борми?

Жудаям тартибсиз бўлиб кетган. Илтимос ёрдам беринг» дея ёзмоқда бозордан безор бўлган яккабоғлик.

Навбатдаги шикоят эса Навоий шаҳридан. Иссиқ сув подвалга оқмоқда.

«Ассалому алайкум мен Навоий шаҳар Ломоносов кўчаси 9-уй  1-хонадонда яшайман. Подвалимиздаги иссиқ сув катта трубаси мунтазам  тешилиб, подвални сув босиб кетаяпди. Бунинг натижасида захланиб уйимизнинг обойлари кўтарилаяпти. Захланиш натижасида ҳар хил пашшалар кўпаяди, касаллик тарқайди. Бунинг охири борми?

Ширкат сантехникларига айтсак, Оеснинг трубаси бу дейди. Оесдан чақиртирсак 2-3 та ишчиси келиб, номига кўриниб, сувни ёпмасдан кетган. Қайта оесга мурожаат қилганимизда сваркачи йўқ, хамут қўйилган, энди душанба куни тахлайдилар, деб бепарволик билан жавоб қилди (диспетчер ўзини Жумаев Шерзод деб таништирди).

3 Кунда бу иссиқ сув оқиб турса нима бўлишини энди тасаввур қилаверинг. Сувни тежанг тежанг дейдилар, мана сув кераксиз одамларга зиён келтирадиган ҳолатда қаерларга оқиб ётибди.

Илтимос шу масалада ижобий ҳал қилиб беришингизни соʻрайман.» дея ёзади шикоят қилмоқда навоийлик квартира эгаси.

Ва ниҳоят сўнгги мурожаат Андижондан. Автотураргоҳга киришга светофор халақит бермоқда.

ЭП: «Андижон  вилояти  Избоскан туманидан  мурожаат қилинмоқда. 

Андижон вилояти  Избоскан  тумани   Пойтуғ  шаҳридаги  Собиқ механика  заводи  ўрнига   қурилган  автотураргоҳ қонун  талабига  қай  даражада  жавоб  беради? 

Шуни  қайтадан  кўриб  чиқиш  керак  деб биламан. Сабаби шуки, ушбу автотураргоҳнинг дарвозаси Светофор яқинига жойлашиб қолган. Бу эса ҳайдовчиларнинг  автотураргоҳга кириб чиқишига ноқулайлик   туғдиради.

Дарвозани ва автотураргоҳга кириш учун  йўлакни светофордан узоқроққа жойлаштиришнинг  иложиси бор. Сал узоқроққа жойлаштириш керак деб  биламан.

 Автотураргоҳнинг дарвозаси бир дона  холос. Автотураргоҳ жуда катта. Қўшимча дарвоза  очиш керак деб биламан. Бунинг учун  автотураргоҳ атрофидаги Адвокатуранинг ишхонасини  бошқа жойга кўчириш ва ўрнига автотураргоҳга  кириш учун йўл очиш керак деб биламан.  Пойтуғ  шаҳримизда  деярли  барча  йўллар  автотураргоҳ  вазифасини  ўтаб  келмоқда. «

Ва бу сизга етказганимиз бугунги сўнгги мактуб эди. Эслатамиз, элтуз портали телеграмдаги алоҳида саҳифадир. У ерга хатлар учун махсус бот ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам чоп қилишга интилади. Каналимизга обуна бўлинг. Агар кўрсатувимизни қўллаб қувватламоқчи, ёки айрим ёпиқ видеоларни кўрмоқчи бўлсангиз супер рахмат тугмачасини босинг.  Соғ бўлинг.

Тағин ўқинг
29 апрел 2016
«Ҳуррият» газетасида Халқаро ёшлар бирдамлик куни муносабати билан эълон қилинган мақолада бугунги кунда дунё ёшлари муаммолар гирдобига ботиб қолгани, ...
7 ноябр 2016
Шанба эрталаб жони узилган Абдулла Орипов тошкентликлар коммунист-мозор деб айтадиган Чиғатой қабристонига олдин режалангани каби сешанба куни хам, кейинчалик ...
15 сентябр 2024
“Orient Group” билан таништирув – II қисм 2019 йил ноябрда Лондонда нуфузли сармоядорлар йиғилиши бўлиб ўтди. У ерда халқаро ...
7 феврал 2023
Бу одамни этини жимирлатган даҳшатли ўғирлик 2 февралдан 3 февралга ўтар кечаси Вобкентнинг Халач қишлоғида содир бўлди.  Қоп қора ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...