Асосий мавзулар
10 июл 2024

Кончилар, темир йўл ишчилари ва сув муаммоси – ЭП164

Элтуз Порталига навбатдаги бешта мактуб Ўзбекистоннинг Тошкент, Фарғона ва Навоий вилоятларидан келган. Дастлабки мурожаат Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати ҳавфсизлиги бош бошқармаси сайти ишламаётганига оид.

Видео.йҳхбб.уз сайти муаммо билан ишлаяпти дея ёзмоқда Элтуз обуначиси.

«Ассалому алайкум. ИИВнинг видео.ЙҲХББ.уз сайти нормал ишлармикин? Бир ҳафта ишласа 3 ҳафта шу аҳволда туради. 

Болалар ўлими, автотеррористларнинг ҳаддидан ошишига ҳам шу нарса сабабчи. Бу вазирлик ходимлари ўзлари назорат қилмагани етмаганидек бошқалар ёрдамини ҳам эътиборсиз қолдиради. 

Бу ҳолат биринчиси эмас. Сизларга олдин ҳам бу мазмунда мурожаат йўллаганман. Вазирлик хатоликни тўғрилаб сайтнинг ишлашини таъминлаб қўйишини талаб қиламан!!! (хатолик келиб чиқишида интернет билан муаммо йўқ. бу муаммо серверлар билан боғлиқ)» дея ёзади мурожаат муаллифи.

Кейинги мурожаат Тошкент вилоятининг Зангиота туманидан. “Бош шифокорни иш вақтида ҳам иш жойидан топиб бўлмаяпти”

“Тошкент вилояти Зангиота туманидан ёзмоқдамиз. 16-оилавий поликлиника бош шифокори К.Қ.ни иш вақти ҳам иш жойидан топиб бўлмаяпти. “Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, ака ва отаси юқори лавозимда ишлаганини рўкач қилиб, хоҳлаган пайтда ишга келади” деган гап юрибди. Бош шифокор ҳам Ўзбекистон Республикаси қонунлари, жумладан, меҳнат қонунчилигига риоя этиши керак эмасми? Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолатни назоратга олса яхши бўларди”, дея ёзмоқда Зангиоталиклар.

ЭП:  “Ноқонуний ариқ ковлаган фермер бир йилдан буён сувни бермай келяпти”

“Фарғона вилояти Бувайда туманидан мурожаат қилмоқдамиз. 2023 йил май ойларида Бувайда туманидаги “Қўнғирот замин кўрки” фермер хўжалиги Чилангар ариғидан “Сўх ветка” каналига ноқонуний ариқ ковлаб олганча бир йилдан буён сувни тўсиб, деярли ҳеч кимга бермай келяпти. Бундан одамлар норози бўляпти. Биз – деҳқончилик қиламиз деб ер олган тадбиркорлар ҳам тўсилган сунъий тўғондан ўтган сувни экинларимизга қўйишга мажбурмиз.

Бу юзасидан туман ҳокимлиги, туман ирригатсия бўлими, туман прокуратурасига бир неча бор ариза билан мурожаат қилдик. Лекин фермернинг турмуш ўртоғи Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси туман бўлими бошлиғи бўлгани учунми, у ковлаган ариқни қонунийдек қилиб кўрсатишга уриниш бўляпти. 

Гап шундаки, ариқ Сўх ветка каналининг ҳимоя зонасидан ковланган. Каналнинг бетон қопламаси бузилиб, унинг ҳимоя зонаси 2-3 метр чуқурликда қазилган ва қувур ташланган. Ариқнинг кенглиги 2023 йилда 70-80 см, чуқурлиги 90-100 см эди. 2024 йилга келиб унинг кенглиги  2 метрга, чуқурлиги эса 1,5 метрга етган ва ҳозир ҳам ўпирилишда давом этмоқда. Бу эса икки қишлоқни боғловчи йўлнинг торайишига олиб келмоқда. Республика раҳбарлари, жумладан, Бош прокурор, Сув хўжалиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлари ҳолатни бееътибор қолдирмайди деган умиддамиз” дея ёзмоқда бувайдаликлар.

Кейинги мурожаат Навоий кон-металлургия комбинати аксионерлик жамиятига қарашли Даугизтау кони ишчиларидан келган. Улар президентга очиқ хат йўллаб “Меҳнат қонунчилиги ва иш шароитига доир олти масала ҳал этилишини сўрашган”

“Илгари Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев, Тоғ-кон саноати ва геология вазири Б.Исломов,  НКМК бош директори Қ.Санақулов, Навоий вилояти ҳокими Н.Турсуновга жамоавий мурожаат йўллаган эдик. Натижа бўлмагач, ҳурматли Юртбошимизга мактуб юбормоқдамиз. 

Бизнинг кон таркибида олтин зарралари бўлган тоғ жинсларини очиқ усулда қазиб олишга ихтисослаштирилган бўлиб, ҳозирда Даугизтау конида 1000 дан ортиқ инсон ишлайди. Баъзи ишчи-ходимларни кўп йиллардан буён бир қатор муаммолар қийнаб келади.

1-масала. Меҳнат кодексининг 221-моддасида меҳнат таътили календар кунлари бўйича ҳисобланиши белгиланган, аммо бизда меҳнат таътили бўйича тўловлар амалга оширилаётганда якшанба куни нимагадир ҳисобланмайди. Бу Меҳнат кодексига зид эмасми?

2-масала. Конимиз ҳудудида ишчи-ходимлар ётоқхонаси жойлашган. Ётоқхона олдинги раҳбарлар томонидан пухта режа асосида қурилмагани сабабли кон ҳудудига жуда яқин. Бизда иш 24 соат тўхтамайди. Ишдан чиқиб дам олаётган вақтимиз кон ичида портлатиш ишлари амалга оширилади ва бу ухлаб дам олаётган ишчиларга жуда ёмон таъсир кўрсатади, уйқу бузилади. Ётоқхонага чанг-тўзон ҳам учиб келади. Бундай шароитда нормал дам олиш имкони йўқ.

3-масала. Ишимиз вахта режимига мосланган, 12 соат ишлаб, 12 соат дам оламиз. Бироқ 12 соат дам олишимизни ўз хоҳишимизга кўра ўтказа олмаймиз. Чунки ётоқхона кон ичида бўлгани сабаб унда сенсорли телефон ишлатиш тақиқланган. Нима бизнинг дунё янгиликларидан хабардор бўлишга ёки оиламиз билан видеоалоқа орқали кўриб гаплашишга, ОАВда Президентимиз илгари сураётган ташаббусларни қўллаб боришга ҳаққимиз йўқми? Нима сабабдан биздан 15 км узоқликда жойлашган Амантай кони ётоқхонасида сенсорли телефон ишлатишга рухсат бор-у, бизда йўқ? 

4-масала. 24 соат иш тўхтовсиз давом этса-да, корхона ошхонаси 12 соат ишлайди ва кечки сменада ишламайди. Бунга сабаб нима? Маълумот учун, Амантай конида ошхона 24 соат ишлайди. 

5-масала. Даугизтау конидаги транспорт сехининг 4-участкаси чилангарлари 1 соат иш вақтида овқатланиш учун бериладиган танаффусда кон ошхонасига олиб келинмайди ва карерда овқатланишга мажбур бўлишади. Бу эса санитария-гигиена қоидаларига тўғри келмайди. Биз ҳам махсус белгиланган ошхонада иссиқ овқат тановул қилишни хоҳлаймиз. Иш берувчининг тушликка бориб келишимиз учун битта автотранспорт ажратишга моддий имконияти йўқми?

6-масала. Ётоқхона атрофида дўкон йўқ. Биз истасак ҳам, истамасак ҳам, 1 ҳафта кон ошхонасининг гоҳида бемаза, калорияси паст таомларини ейишга мажбурмиз. Бу монополия эмасми? Нима сабабдан тадбиркорлар дўкони очиши мумкин эмас? Бу ишчи-ходимлар учун фойдали-ку! 

Биз оиламиздан узоқда, Ўзбекистон олтин захирасини бойитиш учун ҳаракат қиляпмиз. Бизни муносиб меҳнат шароитлари билан таъминлаш ва муаммоларимизни ҳал қилишда ҳурматли Президентимиздан амалий ёрдам сўраймиз” дея ёзмоқда меҳнат шароитларидан норози кон ишчилари.

Ва ниҳоят сўнгги мурожаат якуний ҳақларини ололмаётган Ўзбекистон темир йўллари жамиятига қарашли қурилиш отряди ишчиларидан.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли 67-кўприк қурилиш отряди собиқ ишчиларимиз. Март ойида якуний ҳисоб-китоб (“расчётный”) учун ариза ёзиб ишдан кетганмиз. Орадан 3 ой ўтиб боряпти, лекин ишхонамиз биз билан якуний ҳисоб-китоб қилгани йўқ. Маош, таътил пулини олмаганлар бор. Қонуний пулларимизни қачон беришади? Бола-чақа, рўзғор деган гаплар бор, ахир. Ҳақимизни ундиришда ваколатли идоралардан амалий кўмак сўраймиз” дея ёзмоқда қурилиш ишчилари.

Ва бу сизга етказганимиз бугунги сўнгги мактуб эди. Эслатамиз, элтуз портали телеграмдаги алоҳида саҳифадир. У ерга хатлар учун махсус бот ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам чоп қилишга интилади. Каналимизга обуна бўлинг. Агар кўрсатувимизни қўллаб қувватламоқчи, ёки айрим ёпиқ видеоларни кўрмоқчи бўлсангиз супер рахмат тугмачасини босинг.  Соғ бўлинг.

Тағин ўқинг
7 январ 2017
Ижтимоий тармоқда янги йил куни қорқиз кийимини кийган бола ва унинг шериги кечирим сўради Бундан илгари янги йил куни ...
20 ноябр 2024
Жорий йилнинг 7 ноябрида Туркия телеканалларидан бирида Мезат Шоу деган кўрсатувда Уммухон Ўздан исмли ҳижоб ўраган стендапчи хотиннинг “ўзбек ...
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов “Халқ таълим ҳомийси” кўкрак ...
3 май 2021
3 май куни таниқли ҳуқуқ фаоли Суръат Икромов 76 ёшида Тошкентда вафот этди. У умрининг 20 йилини сиёсий ва ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...