Cаводсиз рахбарлар, кўлмакка айланган йўл ва аччиқ тутун – ЭП174
Элтуз Порталига келган навбатдаги бешта ҳатни ўқиймиз. Дастлабки мактубни ойликлари ва қайта ҳисоб пулларини тўлиғича олишмаганини иддао қилаётган “Паблик сервис” ширкати ишчилари ёзмоқда…
«Ассалому алайкум Элтуз мен, Ҳудойбердиев Элбек ва турмуш ўртоғим Раҳимова Зилола «ПУБЛИC СЕРВИCЕ» МЧЖ да қонуний ишлаб келганмиз.
Бизни ноқонуний огоҳлантирмасдан ишдан бõшатишди, охирги ойликлармизни беришмади ва қайта ҳисоб китоб компенсатсия қилишмади. Ҳозирги кунгача президент портали, прокуратура ва шаҳар фуқаролик судларига мурожаат қилдик, лекин бизни ҳеч қайси ташкилот ҳуқуқмизни қонуний ҳимоя қилмади.
Муддатингиз ўтиб кетган деган важни келтиришди. Биз исботларни тақдим қилсак ҳам аҳамиятга олишмади. 2021-йил октябр ва декабр ойларда фирма раҳбарлари бизга 3 мартаба 98 миллион 100 минг сўмдан ойлик иш ҳақи чиқариб, бизга 33 100 000 ойлигимизни бериб, қолган маблағни бермасдан келишмоқда.
Бу аризамизни ҳам прокуратура кўриб чиқиб, имзо қўйиб олгансизлар деб жавоб беришди. Биз имзо қўймаганмиз, имзоимиз бўлса бизни ҳужжатлар билан таништиришни ва биз имзолармизни кўрсатишни сўрадик. Лекин, прокуратуранинг 14 бўлим ҳодими сизларга кўрсатмайман деб жавоб берди.
Сиздан илтимос, бизнинг шикоятлармизни тегишли ташкилотларга ва президентгача етиб боришига ва баъзи бир қонунни менсимайдиган мансабдорлар қонун борлигни исботлашда оз ҳиссангизни қўшишингизни сўраб қоламан. Олдиндан катта раҳмат. » дея ёзмоқда “Публик сервис” ширкати ишчилари.
Кейинги мурожаат Тошкент вилоятидан. Арзгўй Зангиота зиёратгоҳида ногиронлар учун махсус йўлакчалар қўйилишини сўрамоқда…
«Ассалом алайкум ЭЛТУЗ оға. Тошкент вилояти Зангиота туманининг Зангиота зиёратгоҳнинг шундоқ олдида туннел ер ости йўли бор. Лекин ҳалигача у ерда аравача ва коляскалар учун махсус йўлакча йўқ.
Зиёратгоҳга ёши улуғлар жуда кўп келади яъни махсус аравачада келадиганлар ҳам топилади. Ўзингиз ҳам шу ерларга келган бўлсангиз керак ва кўрган бўлишингиз керак.
Илтимос амалий ёрдам берсангиз шу масалада» деб ёзмоқда Зангиота зиёратчиси.
Навбатдаги шикоят ҳам Тошкентдан. Янгиҳаёт туманидаги раҳбарлар йўлларни таъмирлаш ҳақидаги ваъдаларини бажаришмаяпти.
«Тошкент шаҳри Янги ҳаёт тумани янги дархон маҳалласи ички йўллари таъмирталаб, ачинарли аҳволда. Кўчаларимиз талабга жавоб бермайди.
Мутасаддилар ваъда беришади. Амалда йўқ. Умуман 4-чорак деган эди мана келмоқда, натижаси бўлмаяпти. Эртага мактаб бошланса борадиган ўқувчилар оёқлари чанг ёмғирли кунлари лой кўлмакда юриб ўтмоқда.
Маҳалламиздан ўтадиган жамоат транспортлари йўллада қийналмоқда, кўплаб автобуслар бузилиб қолмоқда. Ёмғирли кунлари йўллар кўлмакка айланмоқда.
Маҳалламизга асфалт қилиб беришсин, илтимос… » дея ёзмоқда Янги Ҳаёт турғунлари.
Кейинги шикоят мелиорация идораси пештоқида акс этган уста сўзда учта ҳато қилган республиканинг миришкор рахбарлари устидан.
«Салом Элтуз. Мана жамиятимиздаги саводсизликдан намуна.
Давлат мутасадди ташкилотларидан бири. Қизиғи шундаки раҳбар, қанча ишчи-ходим, жамият аъзоларидан тортиб хизматчилар эшикдан ҳар кун кириб чиқяпти. Лекин ҳеч бири пештоқдаги ёзувга эътибор бермайди «МЕЛИОРАЦИЯ ҲОСИЛДОРЛИК ГОРОВИ» ёзишдан олдин Ўзбек тилининг изоҳли луғати билан танишинг, ҳурматли мутасадди ташкилот раҳбарлари .
Аслида, Мелиорация ҳосилдорлик гарови» бўлади. Тепада ,Т» ҳарфи тушиб қолган ва фақат мелиорация сўзидаги ,,М» ҳарфи бош ҳарф билан ёзилади, қолганлари кичик ҳарф билан. А ҳарфи ўрнига О ёзилган. Балиқ бошидан… дегандай бизни бизнинг илмсизлигимиз ҳам бошдан » дея куйинмоқда элтуз обуначиси.
Ва ниҳоят сўнгги мактуб Сурхондарё вилоятидан туманидан. Шерободдаги заҳарли тутундан яшаб бўлмаяпти
«Ассалому алайкум, Элтуз портали!
Сурхондарё вилояти Шеробод тумани Меҳробод маҳалласи шундоқ халқаро трасса ёнида жойлашган ғишт цехининг тутунидан бир неча йиллардан буён безор бўлдик.
Ёзда ҳамма ҳовлида ётади. Бу ачимсиқ заҳарли тутун наҳотки бирорта тегишли инсонлар димоғига етиб бормаган бўлса. Унинг ёнида яқинда қурилиши тугатилаётган бензозаправка билан ғишт цехининг ораси 20-30 метр. Ундан отилган учқун бирорта фалокат олиб келишини мумкин. Оддий халқ ҳеч қаерга мурожаат қилолмаймиз. Чунки барибир фойдаси йўқ. Ҳеч кимнинг кучи етмайди барибир бунақа экология бузилишига.
Шахсимизни очиқлолмаймиз. Узр, шуни имкони бўлса чиқарингизлар, зора тутун сал димоғини қитиқлаб ўтса. Раҳмат.» дея ёзмоқда ғишт заводи заҳаридан бўғилаётган лекин шахсини очиқлашни ҳам истамаётган шерободликлар.
Ва бу сизга етказганимиз бугунги сўнгги мактуб эди. Эслатамиз, элтуз портали телеграмдаги алоҳида саҳифадир. У ерга хатлар учун махсус бот ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам чоп қилишга интилади. Эслатиб ўтамиз, айни сонияларда каналимиз обуначилари сони 669,900 нафарга етди. Каналимизга обуна бўлинг. Агар кўрсатувимизни қўллаб қувватламоқчи, ёки айрим ёпиқ видеоларни кўрмоқчи бўлсангиз супер рахмат тугмачасини босинг. Соғ бўлинг.