Асосий мавзулар
1 октябр 2024

Бухорода лифт, Каркидонда сув муаммоси Тошкентда эса каламушлар базми – ЭП186

Cалом қадрли мухлислар, ниҳоят Элтузга келган хатларни ўқиш навбати етиб келди. Навбатдаги бешта мактуб, Ўзбекистоннинг Наманган, Бухоро ва Тошкент вилоятларидан келган. Шунингдек, бугунги кўрсатувимиздан Андижондаги кавланган чуқур билан боғлиқ муаммо ҳал этилгани юзасидан расмийлар муносабати ҳам ўрин олган. Дастлабки мурожаат Наманган вилоятидан. Чуст туманидаги Каркидон қишлоғида бир ҳафтадан бери ичимлик суви йўқ.

1. »Ассалому алайкум Элтуз! 

Наманган вилояти Чуст тумани Каркидон қишлоғи Дўстлик МФЙ ҳудудида сув бир ҳафтадан бери йўқ. 

Яшашга шароитимиз ҳам қолмади, МФЙ мулозимлари қулоғини беркитиб олган. Сувнинг пулини бир очофат халқдан йиғип олиб жиғилдонига урворган. 

Шунинг орқасидан қатор муаммолар келиб чиқмоқда. 

Илтимос дардимизни ёритиб беринг, зора МФЙ мулозимлари уйқудан уйғонса» дея ёзмоқда каркидонликлар. 

Кейинги шикоят Бухоро шаҳридан. Янги қурилган уйларнинг бузуқ лифтларидан аҳоли қийналмоқда

2. »Ассалому алайкум мана бу Бухоро шаҳар Садриддин Айний 12-уйдаги лифтининг аҳволи. 

Доим шу аҳвол, ишламайди! Неча маротаба ҳомиладор аёллар, болалар қолиб кетди. Бу жойдан уй сотиб олаётганда ишлайди, деб алдаб келишди. Аҳоли қийналиб кетди. 

7 қаватгача чиқиш қийин. Болали оилалар, қариялар 7 қаватгача чиқиб тушиб юришибди. Фирмага бир неча бор огоҳлантириш берилишига қарамасдан яна шу аҳвол ишламайди.» дея ёзмоқда бухороликлар. 

Навбатдаги мурожаат Андижондан. Олтинкўлнинг марказидаги «яма» қачон ямалади?

3. »Биз Андижон вилояти, Олтинкўл туманидан мурожаат қилмоқдаман. Бу чуқур туман прокуратураси ёнида қазиб қўйилди. Туман Миллий Гвардия биносида сув бўлмагани учун шуни ковлашибди. Лекин ҳеч қандай хавфсизлик талабларига жавоб бермайди. Бирорта машина келиб тушиб кетиши мумкин. Болалар мактабга ўтади тушиб кетса лат ейди. Қоронғуда жуда хавфли. Буни масъуллар тезроқ тузатишсин. Эътибор беришсин» дея шикоят қилишган олтинкўл турғунлари.

Элтуз жамоаси айни мурожаатни ўрганиб  чиқаётган пайтда, «Андижон сув таъминоти» АЖ Ахборот хизмати томонидан носозлик бартараф этилгани ҳақида маълум қилинди.

Ижтимоий тармоқда «Олтинкўлнинг марказида «яма» қачон ямалади?» номли мурожаат эълон қилинди. Унда «Марказ» МФЙ М. Алиев номли кўчадаги сув қувурида амалга оширилаётган таъмирлаш ишлари учун ковланган чуқурни тезроқ бартараф этиш сўралган. 

Ҳолат юзасидан шуни маълум қиламизки, ушбу манзилда сув қувурида носозлик юзага келган ва унинг натижасида яқин масофадаги маъмурий бинога шикаст  етказиш хавфи туғилган. Шу боис ковлаш ишларини амалга оширишга тўғри келган. 

Ҳозирда носозликни бартараф этиш ишлари якунига етказилиб, мурожаат ижобий ечим топди. Дейилади расмийлар хабарида.

Тошкентнинг Паркент бозорида эса каламушлар базми бўлаётган хабар қилинмоқда. Паркентлик Элтуз обуначиси жўнатган фотосуратларда айни ҳолат акс этган. 

«Тошкент вилояти Паркент бозорида, шашлик ва гумма  пиширилаётган жойда каламушлар базми бўлмоқда»

Ва ниҳоят сўнгги мурожаат Тошкент вилоятидан. Лойга ботган кўчага шағал ётқизилмаган.

5. »Сизлардан илтимос ушбу мурожаатимизни Тошкент вилояти ҳокими ва бошқа мутасаддиларга етиб боришида амалий ёрдам кўрсатишингизни сўраймиз. 

Сизга Тошкент вилоятининг Бўка тумани Мирзабек МФЙ Оқ тепа кўчасида яшовчи фуқаролар номидан мурожаат этмоқдамиз. 

Кўчамиз шағаллаштирилмаганлиги сабабли, қиш ва баҳор ойларида ўзимиз, айниқса фарзандларимиз мактабга  боришга лой кечиб қийналиб келмоқдамиз. 

Бу масала бўйича МФЙ раиси, туман ҳокими ва бошқа жойларга бир неча маротаба қилган мурожаатларимиздан эса ҳеч қандай натижа бўлмаяпти.

Ушбу мурожаатни каналингизда ёритиб беришингизни, тегишли раҳбарлардан эса, кўчани шағаллаштиришда амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қоламиз. 

Ҳурмат билан шу кўчада яшовчилар.» дея ёзмоқда бўкаликлар.

Ва бу сизга етказганимиз бугунги сўнгги мурожаат эди. Яна бир бор эслатамиз, элтуз портали телеграмдаги алоҳида саҳифа шаклида очилган. У ерга хатлар учун махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам чоп қилишга интилади. Эслатиб ўтамиз, айни сонияларда каналимиз обуначилари сони 680 мингдан ошди.  Каналимизга обуна бўлинг. Агар кўрсатувимизни қўллаб қувватламоқчи, ёки айрим ёпиқ видеоларни кўрмоқчи бўлсангиз спонсорлик тугмаларини, супер стикер, суперчат ва  суперрахмат тугмачаларини босинг.  Соғ бўлинг.

Тағин ўқинг
15 феврал 2022
Элтузга 10 феврал куни тасвирга олиб юборилган видеода Қашқадарё вилоятнинг Қамаши тумани Толли қишлоғининг лойли кўчалари акс этган. «Шу ...
20 август 2018
Тошкентга келган Тожикистон президенти Имомали Раҳмонни 17 август куни аэропортда президент Мирзиёев қучоқ очиб қаршилади. Имомали Раҳмон худди Брежнев ...
27 декабр 2019
«Совғанг бошингдан қолсин. Китобдан ҳам совға бўладими? Бир миллион рубль бер, битта коттеж ҳам бер!!!» Кечган йилда россиялик миллиардер ...
30 октябр 2023
Мирзиёевнинг Қашқадарёга ташрифи олдидан пахта терими бўйича Қашқадарёда режа бажарилгани ҳақидаги маълумот аслида қўшиб ёзилгани айтилмоқда. Қашқадарё вилояти пахта ...
Блоглар
22 сентябр 2024
Вокаль ва визуал ундан олдинги жигули қўшиғининг сийқа такрори холос. Қўшиқ мелодияси кавказ дискотекалридаги «Шики ...
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...
10 август 2024
Ўзбекистонда бир арвоҳ кезиб юрибди. Бу Каримов арвоҳи. Ўзбекистон Каримов давридаги паранояга қайтиб матбуотдаги «арвох» ...