«Боламни сотиб эримга машина обераман»
“Ҳуқуқ” нашрининг ёзишича, беш фарзанднинг онаси Холида Зарипова, Шарифжон Бурхонов шахс билан шаръий никоҳ асосида яшаб келган. У олтинчи фарзандга ҳомиладор бўлгач,синглиси билан маслаҳатлашиб, болани сотишга қарор қилган.
Шу мақсадда опа-сингиллар Фарғона туғруқхонаси бошлиғи Зубайда Аҳроровадан болани сотиб беришни сўраган. Шифокор аёл яқинда туғилган боласи ўлиб қолган Одина Мадаминовани “харидор”ликка кўндирган. Режага мувофиқ, боланинг онаси 1800 доллар, ўртадаги “даллол” Аҳророва эса 400 доллар олиши керак эди. Аммо жиноятчилар қўлга олинган ва тегишли жазога тортилган. Бу Ўзбекистондаги бола сотиш билан боғлиқ илк шундай ҳол эмас.
Айни пайтда Афғонистоннинг Маймана вилоятидаги ўзбеклар ҳам боласини сотиб кам кўстига яратаëттгани ҳақидаги ҳабарлар Кабул матбуоти сарлавҳаларидан ўрин олди.
Eltuz.com