чоршанба,
18 декабр 2024
21 апрел 2016
«Кесаману кетаман!»
Тошкент расмийлари экологик ҳаракат фаолларининг чиқишларига пинак ҳам бузмай оммавий дарахт кесиш кампаниясини давом эттиришмоқда.
19 апрел куни ўзбек экологик ҳаракати фаоли Фарида Шафиуллина, тағин ўз микроблогида, чинорларнинг чопиб йўқ қилинаётгани сабабини сўраб Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмоновга ёзган мактублари ҳамон жавобсиз қолгани ҳақида ёзди.
Бу сафар Eltuz.com нашри, пандемия каби республиканинг бошқа вилоятларига ҳам ёйилаётган одамлар ёввойилиги билан боғлиқ айни муаммони рассом Тузнинг янги карикатураси орқали акс эттиради.
Жазирама кунлар яқин. Афтидан бу, ҳукуматнинг халққа сабаби тушунтирилмаган кампанияси оҳирги чинор чопиб тугатилгунича давом этади.
Eltuz.com