Cатира
22 май 2016

Қозоқнинг “Ур тўқмоқ” эртаги

Энди оғайнилар чинликни сўзласак бизнинг юртда қачон жанжал чиқса сув талашиб ëки ер талашиб бўлади.

Қозоқ бийлиги (ҳукумати) суғориладиган ва экин экса бўладиган ерлардан 1 миллион 700 минг гектарини ким ошди савдосига қўйиб қўйди.

Ким ошди савдоси дегани бир спектакл-томоша эди.

Ерларни эгаси олдиндан балли. Қозоқ элини озғинтой қисмини ташкил қилган бир нечта бой ота шунча ерни ўзини қўлига ўтказмоқчи бўлди.

Шу ердан кунини кечириб юрган ўртахоллар эса қашшоқ ëки бомж бўлишга маҳкум эди.

Қозоқ бизни ўзбекдан фарқли бир оз дангал келади.

Улар Назарбоевга қараб “Чол кет” деб намойишга чиқишга азм қилишди.

“Чол” (Нурсултон Назарбоев) олдинига эл тўлқинидан қўрқиб ер сотиш спектаклини тўхтатиб қўйди.

Эл барибир тинчимади. Қимирлашдан турмади.

21 май куни кўчага чиққан элни устига ОМОН ташланди.

Энди Андижондаги каби тариллатиб отиб ташламаëтганига ҳам ҳақ берайлик.

Мен бир суратчи сифатида бир расм тортиб қўйдим.

Одатда расмни ўзи гапириши керак. Изох ортиқча. Аммо воқеалар қўшнининг еринда бўлгани боис озроқ тушунтириб қўйсам не дейсизлар баурларим.

Расм марказида Қозоғистонлик инсон ҳуқуқлари фаоли Зауреш Баталовани ОМОН тарафидан қўлга олингани акс этган. Зауреш Баталова энди бизни Елена Урлаева каби фаол.

Орқада “Чол кет” деган шиор кўтарган намойишчи. Мен уни тепа сочи тикка бўлган холда чиздим. Қозоқ бир ҳақсизликни кўрса юзи қизариб сочи тикка бўлади. Ўзим кузатганман.

Майдонга ОМОН дан ташқари милиция ҳам ташланган.

Қозоқ милицияси ўзбек ментларидан сал инсофли. Бешбармоқ еб семириб кетганини айтмасак. Ҳуллас қоринбой қозоқ ментни ҳам суратини тортиб қўйдим.

Энди жанжални ëритаëтган журналист бовурларимиз ҳам бор майдонда. Ке уларни ҳам кўнгли қолмасин деб расмга тиркаб қўйдим. Қўлида айпад билан расм олиб ëтир.

Нурсултон оғай елбасини ҳўмрайган қуëш тимсолида осмонга чиқариб қўйдим.

Ҳар ҳолда шу одамга ҳурматим йўқ эмас.

Бори шу. Тилим бир оз қозоқчага тортиб кетди. Не қилай. Қовун қовундан ранг олади.

Сизнинг рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
12 май 2022
Қўйин чўнтагида Ўзбекистон паспорти бўлмаган аммо ўзбек адабиëти учун жуда мухим сиймолардан бири ëзувчи Ҳамид Исмоилов. У киши телеграмда ...
18 июн 2021
Қўйлар чиқди бугун денг намойишга, Дерсиз нима ғами бор ўтлоқдан ўзга? Яйлов, яшил майса дардида айнан Ёмон кўринибди, ҳоким ...
5 июн 2017
Шафқатсиз калтак жароҳатларидан вафот этган Тошкент тиббиёт коллежи талабаси ўлими айбдорларига жазо сўралган петицияга 15 мингдан зиёд имзо тўпланди. ...
30 март 2021
Музработ туманидаги судда аëн бўлишича, термизлик 41 ёшли блогер Сатторий йиллар давомида барча мулозимларга даҳшат солиб келган. «Элтуз» рассоми ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...