Cатира
13 июл 2016

Фарҳод Жўраев: «Тамилахон, энди руҳшуносга учранг…»

Турли нашрлар ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекнаво рахбари Фарҳод Жўраевнинг хонандага саҳнага чиқиш эмас, руҳшуносга учраш тавсиясини бергани ҳақидаги хабар тарқалди.

Жумладан Podrobno.uz нашрига берган интервьюсида Фарҳод Жўраев Тамиланинг ҳеч қачон лицензия ололмаслигини айтган: «Хуллас, унинг авҳоли яхши эмаслиги шундоқ кўриниб турибди. У саҳнага эмас, поликлиника психологига учраши керак», деган.

Тамила Telegram ижтимоий тармоғида тарқалган «беҳаё видеолар» ортидан 2016 йилнинг 1 февралида лицензиядан маҳрум этилган. 28 январь куни ижтимоий тармоқда тарқалган видеода Тамила банкада қандайдир ичимлик ичиб ўтирган тарзда кўринган, номаълум эркак ўзбек хонандаси Тамила экани иддао қилинаётган аёлдан юлдуз бўлгунига қадар у ким бўлгани ҳақида сўрагани акс этган эди.

Бунга жавобан аёл шартта ўрнидан туриб, иштонини ечиб, кетини камерага қаратиб кўрсатганди.

Воқеадан сал ўтиб Фейсбукда Jе suis Tamila (Мен ҳам Тамиламан) дея аталган Тамила ҳимоячилари гуруҳи очилган.

Кейинчалик гуруҳда унинг видеодаги шахс мутлақо ўзи эмаслиги ҳақидаги видеомурожаати пайдо бўлгач, унинг фаоллари гуруҳ номини «Je ne suis pas Tamila!» (Мен Тамила эмасман) дея ўзгартиришга мажбур бўлишди.

Бугунга келиб эса, «Ўзбекнаво» эстрада концерт бирлашмаси рахбарияти масалага ойдинлик киритиб, ижтимоий тармоқда «кети очилгани учун» хонанда Тамилани мутлақо лицензиядан маҳрум қолдирганини билдирди.

Саҳнага чиқиши тақиқланган Тамилага оид гап сўзлар, фото ва видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалаётган бир пайтда, Eltuz.com нашри рассом Тузнинг айни мавзудаги ҳажвий суратини тақдим этади.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
12 март 2019
Тошкентда 8 март куни ўтган тадбирда президент Мирзиёев йигирма саккиз нафар қизга Зулфия номидаги давлат мукофотларини топширди. Ҳали мактабни ...
6 май 2023
1881 йилнинг 6 майида Михаил Скобелев бошчилигидаги рус колонизаторлари Хива хонлигига қарашли Ахалтака вилоятини оккупация қилишди. Бу Гўктепа жангида ...
11 декабр 2017
Ëшлар иттифоқи кафиллиги остида жиноятчилар суд залидан озод қилинмоқда. Лекин бу кафиллик шу йилнинг 27 сентябрида қамоққа олинган журналист ...
29 сентябр 2024
Азиз оға ини, опа-сингил, қадрдонларим. Мана ҳафта айланиб сиз билан биргаман. Улуғ кунда сизларнинг юзингизга қараб? табассум қилиш имконига ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...