Cатира
4 август 2016

Ўз ТВ Абдуллажонни суннат қилди

Ўзининг машҳур «Абдуллажон» филми билан танилган ўзбек кинорежисери Зулфиқор Мусоқов ўзининг фейсбудаги саҳифасида Телевидение орқали цензура қалинган филми юзасидан ёзган очиқ хатини эълон қилди. Бунда у Ўзбекистон Миллий телерадиоширкати раиси Алишер Жўрақулович Хўжаевга эътирозларини билдириб, вандализм сабабини сўради.

rasm1757
Таниқли кинорежиссер ўз очиқ хатида цензурага учраган филмини тириклайин қўли ва оёғи чопилган болага ўхшатади.

Мусоқовга кўра, 11 июл куни Ўз ТВ орқали намойиш қилинган “Ватан” филмининг 8 эпизоди кесиб ташланган.

Маълум бўлишича айни киночининг “Абдуллажон” филми ҳам “суннат” қилинган тарзда намойиш қилинмоқда.

Таниқли қизиқчи Обид Асомовга кўра ўзбек мулозимлари кино қирқишга уста бўлиб кетишган:

«Алпомиш деган ажойиб филм олинган. Филмнинг бошида, охирида умумий ҳисобда 7-8 минутлик рол ўйнаганман. Шу филмни кўрсатиб туришади байрамларда, лекин менинг жойимни қирқиб ташлашади. Болаларим “Ада, сизни яна кўрсатмади” деб қўяди.

Обид Асомов сухбат давомида, тақиқнинг ғалати жихатларига хам тўхтаб ўтади. Масалан, у ўзи иштирок этган фильмлардаги эпизодлар қирқиб ташланганидан хайратланса, хориж фильмларига берган овози бемалол эфирга узатилаётганидан мамнунлигини айтади.

«Алпомиш» деган кинода (мана шунча жойида) ўйнаб қўйганман. Кинони бошида, ўртасида ва охирида борман. …. ўша фильм Наврўзда, Мустақилликда қўйилади, мен ўйнаган жойларини олиб ташлашади. Мени жойим йўқ. Мени жойимни қирқиб ташлашади. Лекин, титрларда борман. «Ховлиқма ролида — Обид Асомов» деган ёзув бор. Башарам эса йўқ. Лекин овозим кетади. Мультфилмларда, киноларда. Масалан «Один дома», Мирзабек билан овоз берганмиз, «Фантомас»га овоз берганмиз. Овозим кетади.

Худога шукур, ҳеч бўлмаса овозим кетяптику, деб қўяман. Линцензиям бор, лекин чиқаришмайди. Нега?…Бу савол хаммани қизиқтиради. Шу жумладан мени хам» деган эди беш йил давомида берган илк интервьюсида, Обид Асомов.

«Халқаро фестивалларнинг олтита мукофотини қозонган, 11 йил давомида бутун дунё бўйлаб томошабинлар муҳаббатини қозонган филм бундай намойишдан кейин, тириклайин қўли ва оёғи чопилган болага ўхшаб қолган. Қандай ноадекват ва ёвуз одам қилган бу каби вандализм актини?» дея савол билан юзланади филми цензурага учраган ЎзТВ рахбариятига Зулфиқор Мусоқов.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 октябр 2018
Таниқли ўзбек шоираси 59 ёшли Зулфия Мўминова республика ТВси орқали ўқиб берган янги шеърида болани «дунёлардан бехабар оқ каптар»га, ...
15 феврал 2018
Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистонда 2017 йилги пахта терими мавсумига оид эълон қилинган ҳисоботидан келиб чиқадиган хулосаларни ўқиб, худди шундай ...
16 декабр 2016
Конституцияда президент фақат икки марта сайланиш ҳуқуқига эга экани белгиланганига қарамай, Ўзбекистоннинг марҳум раҳбари 25 йил давомида лавозимидан кетмай, ...
13 апрел 2021
Ўзбекистон нодавлат ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларини соддалаштириши ва фуқаролик жамияти овозларини қонунийлаштириши керак.  Яқинда Aдлия вазирлигининг нодавлат ташкилотлар бошқармаси ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...