«Қаршингларда мани кўрасанлар!»
Саҳнага чиқиш илинжида бир вақтлар Каримовни мадҳ этган хонанда, ўз видеомурожаатида энди Каримов системаси, шогирдлари ва вазирларини мақтаб кўкларга кўтариб мақтади.
Мухолифатга дағдағалар қилиб, «Мана шу халқ билан миннарса қиладиган бўлсанглар қаршинглада мани кўрасанлар!» деди.
Ўзбек ҳукуматига мухолиф фикрдаги бир оддий ижодкор сифатида Адолат ҳам Юлдузни қаршисида кўришни, саволларига жавоб беришини истайди.
Оғзини суви оқиб, «Жаназа зўр ўтди, ҳамма ҳавас қилди!», деётган Юлдуз Усмонова, Каримовнинг ўлигига жой очиш учун қабристондан халққа тегишли 120 та қабр бузилгани ҳақида билармикан?
Каримов қурган системани мақтаётган хонанда, нима учун бу система президент лаёқатсиз қолган кундан бошлаб сенатнинг Конституцион иродасини амалга ошира олмагани, хануз президент вазифасини бажарувчи шахснинг тайинланмаганини қандай баҳолайди?
Мотам тугаши билан қулларча пахтага босиб олиб кетилаётган халқни, ўзини халқчил кўрсатаётган Юлдуз қандай ҳимоя қилмоқчи?
Рассом Адолат
Eltuz.com