Cатира
1 декабр 2016

«У боис чиқар қуёш – у боис тўлади ой»

4 декабр куни президентлик сайловида номзоди қўйилган бош вазир Шавкат Мирзиёевга лаганбардорлик мотивлари шу кунларда ўзининг чўққисига яқинлашмоқда.

Шу маънода Ўзбекистон ҳудди Людо́вик XIV де Бурбо́н тахтга минаётган даврга менгзайди. 72 йил подшолик қилган бу шахс давридагичалик лаганбардорлик ҳеч қайси даврда бўлмаган, уни ҳатто «Қирол Қуёш» дея аташган.

Янги юртбошига бағишланган илк шеърни эса Людовик даври анъаналарига хос cубординацияни сақлаган ҳолда, марҳум президентнинг яқин аъёнларидан саналган сенатор-шоир Иқбол Мирзо бошлаб берди.

Отанинг ғоялари қоялардек мангулик,
Шери мардга муносиб арслонпанжа издош бор.

Сарой шоирлиги вакансини кўзлаб янги-янги маддоҳлар сони ортаркан, улар орасида илгариги авторитар ҳукмдор ўркачини еган икки улуғ марҳум шоир Абдулла Орипов ва Эркин Воҳидов мақтовлари ҳам эшитилади.

Халқ шоири Ҳалима Худойбердиеванинг «Ўзбекистон тоғларида Шавкат ўсди…» деб бошланадиган шеъри айниқса Шавкат Мирзиёев тарафдорларининг олқишларини оларкан, журналист Улуғбек Ҳайдаров «Зомин тоғларида ўсган кактус у» деган дея киноя қилди.

Бошқа бир шоир Муҳаммад Исмоил эса бўлғуси юртбошига бағишланган ўзининг серия мақолаларида, юқоридаги каби «шеърлар булоғи» қандай очилгани сабабини кўргандай бўлади:

«Мен, худди нажот кутгандай, Шовкат аканинг қўлларини қаттиқроқ сиқиб, илтижо билан қарадим.

– Ҳалима опа Ўрта Осиёда тенгги йўқ шоира. Уни асраш керак, – деди Шовкат ака. (иқтибос Мухаммад Исмоилдан)» Мана қаерда масаланинг илдизи! Чунки айни сатрлар Шавкат Миромонович шоирани «асрай бошлагани»дан сўнг яралган.

Ковул-коврак орасидан,
Чангиб келган бола у.
Мирзачўлнинг тўфонларин
Енгиб келган бола у.

«Ковул-коврак орасидан чангиб келган бола»нинг бошқа каромати кўзга чалинмай туриб ҳориждаги фаоллар, ҳатто айрим ўзларини мухолифатда деб санаб юрган шахслар ҳам бу мужодалага бош қўшишди.

Шуларнинг бири Шавкат Мирзиёев тарафида экани ҳақида баёнот берган «Озод деҳқонлар партияси»дан Нодира Хидоятова, унга ҳамроҳ тағин ҳориждаги мухолифатчилар Мирза Анвар Ҳамидов, Ж.Маматов ва бошқалар қаторлашиб кела бошлашади.

Икки ойки кўнглим менинг хотиржам
Кўзларим ТВ да ахтарар сени
Ҳаëлим тўлғаниб ҳиссим бўлар жам
Муваққат Шавкатим мангу Шавкатим.

Бу бир баҳтиëрлик сўнгги кўринмас
Ўзбеклар дунëсин йўли бўлинмас
Хориждаги фаоллар ҳам сени дер
Муваққат Шавкатим мангу Шавкатим.

У боис қуëш чиқар – у боис тўлади ой…

Дея давом эттиради моддоҳлар мушоирасини Ижтимоий тармоқда ўзини «Олтинхон» масжиди қоровули Ш.Ж дея таништирган яна бир шоир.

Мухолифат сафи борган сари торайиб, Шавкат Мирзиёевнинг шавкату-шонини куйловчилар сафи ортаркан, эркин фикри учун қамоққа ташланган журналистлар Муҳаммад Бекжон, Солижон Абдураҳмонов, Дилмурод Сайид, ҳуқуқ ҳимоячилари Аъзам Фармон, Аъзам Турғун ва бошқа минглаб сиёсий маҳкумлар қарийб чорак аср тахтда қолган Каримов даври сарой шоирининг «Серқуёш» мадҳиясини куйлаб маҳзун қадам ташлашади…

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 октябр 2018
Давлат статистика идораси 1 октябрда эълон қилган ҳисоботига кўра, сентябрь ойида товарлар ва хизматлар нархи ўртача 1¸8 фоиз кўтарилган. ...
7 апрел 2017
Хива тумани Саëт қишлоғидаги 31-мактабнинг 15 яшар ўқувчиси M.T 5 апрел куни Хива туман туғруқхонасида ўғил туғди. Муҳайё таҳсил ...
24 ноябр 2021
«Элтуз» Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари форуми билан ҳамкорликда меҳнат ҳуқуқларига бағишланган туркум анимацияларини давом эттиради. Туркумнинг ўтган сонларида биз жамоа ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...