чоршанба,
13 ноябр 2024
2 январ 2017
Комсорг Мирзиëев хон бўлди
Уч ойлик конфет-гулдаста даври тугади. Яна кортеж. Автоматчилар куршовида ëпиқ трасса бўйлаб сайр. Мирзиëев яна Каримов йўлидан каримов услубида юра бошлади.
Фақат бу услубга коммунизмнинг нафталин ифорлари қўшилди. Уйларга “Темур ва унинг командаси” тарзида белгилар қўйиш, “Оталар сўзи ақлнинг кўзи” каби совет совун операсини реаблитация қилиш шулар жумласидан.
Бир вақтлар институт комсорги бўлган Мирзиëев Россия сталинистлари билан биргаликда Украина тупроқ бутунлигини ҳимоя қилувчи БМТ резолюциясига қарши овоз берди.
Бу собиқ комсорг бир субботник билан Ўзбекистонни Россиянинг орқа ховлисига айлантирмаса бўлди.
Рассом Туз
Eltuz.com