Cатира
12 январ 2017

Ҳорижга кетган дўхтирларни қайтариш

Президент Соғлиқни сақлаш вазири Адҳам Икромовга уч ой ичида чет элга ишга кетган 50 та ўзбекистонлик медикни қайтаришни буюрди.

«Ўзингиз шахсан бориб олиб келасиз ўзбекистонлик дўхтирларни!» деди у Соғлиқни сақлаш вазирига.

Шунингдек, у 40 мингдан зиёд ўзбекистонликлар тиббий ёрдам учун хорижга чиқишга мажбур бўлаётганини таъкидлади.

Бироқ врачларнинг ишлаш учун ҳорижга кетишларига кўп сабаблар борлиги учрашувда гапирилмади.

Врачлик дунё бўйича энг катта маош тўланадиган касблардан.

Айни пайтда Ўзбекистонлиги врачларнинг ўртача ойлиги тақрибан 150-200 АҚШ доллари миқдорида бўлиб қолмоқда.

Мирзиёев уларнинг маошларини оширмасдан туриб Ўзбекистонга қандай қайтариши мумкинлиги бир жумбоқ.

Бундан ташқари ҳар йили шифокорларнинг пахта даласида текин ишчи кучи сифатида ишлатилиши яна бир муаммо.

Тузукроқ кун кўришлари учун улар ё бемордан пора олишлари, ёки чет элдан ўзларига муносиб иш топишлари керак бўлади.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
28 март 2016
Наврўз мавзусини давом эттирган “Адолат” газетаси бу байрам эскилик сарқити, диний маросим сифатида тақиқланган, ҳатто коммунист амалдорлар қишлоқма-қишлоқ юриб, ...
15 октябр 2018
Хоразмлик таниқли хонанда Азиза Ниёзметова 14 октябрь куни 46 ёшида оламдан ўтди. Бир йил аввал саратон касалига чалинган хонанда ...
10 апрел 2017
“Оила ва жамият” газетасида (05.04) “Нега топганимизда барака йўқ?” мақолани ўқиркан, журналист иддаосидаги турли парадоксларга дуч келдик. Мақола Ўзбекистондаги ...
29 июн 2017
28 июн куни Брюсселдаги йиғилишда Маркази Берлинда жойлашган “Ўзбекистон Германия форуми” ва Халқаро Human Rights Watch ташкилоти пахта соҳасидаги ...
Блоглар
14 август 2019
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизовнинг Покистонга ташрифи ва “Толибон” ҳаракати вакилларининг Тошкентга сафари ...
13 август 2019
Таниқли жаноб Алламжонов раҳбарлик қиладиган Ўзбекистон Президенти маъмурияти ҳузуридги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тағин ...
1 август 2019
Ўзбекистон ҳам шармандали равишда уйғур қардошларимизга бўлаётган Хитой ҳукумати зулмини қўллаб чиққан 50 та давлат ...