Cатира
7 феврал 2017

Мирзиёев келадими, дея фол очишмоқда…

Шу кунларда ҳокимлар, президентнинг вилоятга қачон келиши хақида фол очишмоқда.

Мирзиёевнинг истаган вақт, истаган ҳудудни бориб кўриш хоҳиши, вилоят рахбарларини оғир аҳволга солди.

Бу дегани, президент йўналишидаги ҳудудларда чироқниинг ўчмаслигини таъминлашдан ташқари, ҳудудларда худонинг берган куни шанбаликлар қилиш лозимлигини англатади.

Мирзиёев ҳокимиятга келгач, вилоят ва туманларга сафар қилиб бирин-кетин рахбарларни алмаштира бошлади.

Ўзбекистонда ҳокимлар ўзларини халқнинг мутлақ хўжайини дея хисоблашга одатланишган.

Улар, масалан, ўзларига бўйсунмаган фермерни калтаклашлари мумкин.

Бирок, мамлакатда хокимият иерархияси шундай курилганки, президент истаги билан, бугун вилоятнинг хўжайини бўлган шахс, бир лаҳзада оддий кимсага айланиши мумкин.

Шу боис, Мирзиёевнинг ташрифи улар учун фавқулодда ахамият касб этади.

Муттасил ахолига етишмай келадиган табиий газ ва электрни зудлик билан топишга тўғри келади.

Рассом Адолат
Eltuz.com

Тағин ўқинг
21 апрел 2016
Тошкент расмийлари экологик ҳаракат фаолларининг чиқишларига пинак ҳам бузмай оммавий дарахт кесиш кампаниясини давом эттиришмоқда. 19 апрел куни ўзбек ...
6 январ 2021
Лондондаги Шарқ ва Африка тадқиқотлари институти таҳлилчиси Алишер Илҳомов ташқи қарзларнинг доимий ўсиб бораётгани боис Ўзбекистон иқтисодиёти аҳволи жуда хавотирли ...
25 сентябр 2019
«- Ака, мени бу ишда айбламанг. Сизга яна қайтариб айтаман, буйруқ юқоридан, очиғи, марказдаги МХХ идорасидан. Мен бир кичкина ...
12 ноябр 2019
Парламент сайлови олдидан “демократия ўйини” ўйнашга киришиб кетган партиялар раҳбарлари билиб-билмай жамиятнинг катта қатлами норозилигига сабаб бўладиган баёнотлар беришда ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...