Севишганлар куни – ўзбек матбуоти нишонида
Тақиқ ва чекловларга қарамасдан ўзбек ëшлари нишонлайдиган «Севишганлар куни» ҳақида мақола ëзган ўзбек журналисти Дармон Ибрагимов бу кунга “байрам билан ниқобланган разиллик” дея таъриф берган.
Kun.uz нашрида аксилғарб тамойилида ëзилган бу мақола муаллифи орқасига ўгирилиб, Никулин киноларини эслатувчи оҳангда, “Бизнинг буюк аллома боболаримиз дунё илм фани, маданияти, тиббиёти ривожида улкан бурилишларни бошлаб берган кашфиётлар билан банд бўлган даврда ҳали мудроқ уйқуда ётган ғарб бугун бизга қандай яшашни, қандай севишни ўргатмоқчи бўлаяпти” дея кесатади.
Валентин куни 2012 йилда Ўзбекистон Таълим вазирлигининг Маънавият ва маърифат маркази томонидан ман этилганди.
Рассом Туз Валентин байрамини тошбўрон қилиш, ўзбек журналистлари йилда бир марта бўладиган нишонга уриш мусобақасига айланганини ҳажв қилади.
Рассом Туз
Eltuz.com