чоршанба,
13 ноябр 2024
28 феврал 2017
Доллар учди – сўм ўчди!
28 феврал куни долларнинг расмий курси деярли 50 сўмга қимматлади, реал курси эса 7000 сўмдан ошиб кетди.
Dollaruz.Com сайтига кўра, бир кун илгари Тошкентнинг “Чорсу” бозорида долларнинг ҳарид нархи 7020, сотув нархи 7050 сўмни ташкил этган.
Айни пайтда, долларнинг сўмга нисбатан реал курси ва Ўзбекистон Марказий банки белгилаган расмий курси орасидаги фарқ анча катта – 3400 сўмни ташкил қилмоқда.
Марказий банк сўнгги икки ҳафта давомида доллар курсини (реал 15 сўм ўрнига) 50 сўмга ошириб келмоқда.
Бироқ, бу суръат билан ҳам Марказий банкдан бошқа деярли ҳамма риоя қилишга одатланган реал курс даражасига унинг ета олиши даргумон.
Рассом Туз
Eltuz.com