Мирзиëев икки ҳафтада 16 мулозимни ишдан олди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига борганида Булунғур ва Нуробод туманлари ҳокимлари, туман прокурорлари, туман давлат солиқ инспекцияси раҳбарлари ҳамда туман Ички ишлар бошқармаси бошлиқларини ишдан бўшатди.
Бундан олдин Мирзиëев Чилонзор тумани раҳбариятини жиддий танқид қилиб ва туман ҳокими ва милиция бошлиғи, прокурор ва солиқ каттасини ҳам ишдан олган эди.
Ўтган ҳафта Юнусобод тумани ИИБ прокуратура, солиқ раҳбарларига қўшиб, ҳоким Мираъзам Мирқосимовни ҳам ишдан қувган эди.
Элтузга маълум бўлишича, Мираъзам Мирқосимов ишдан олинганидан икки кун ўтиб юрак ҳуружидан вафот қилган.
Мирзиёев, келгуси икки йил давомида мулозимлар суткасига 24 соат ишлаши, унинг рухсатисиз ҳеч ким уйига кетмаслигини амр қилди. Давлат мансабдорлари ишини назорат қилиш учун вилоятларда қандайдир «махсус бўлимлар» ташкил этилган.
«Сиз ўйладингизми, нима учун бу йилни «Халқ билан мулоқот йили» деб атадик? Ҳаммаси илгаригидек бўлади, деб ўйлаганмидингиз? Йўқ, – энди илгаригидек бўлмайди. Ё сиз охир оқибат ишлай бошлайсиз, ёки ўз ўрнингизни бўшатасиз. Ҳаммангиз ифлосликка, корупцияга ботгансиз! Бахтингизга, ҳозирча етарли миқдорда кадрлар йўқ: Бу бизнинг энг катта касофатимиз. Бироқ икки йил ичида биз кадрлар тайёрлаймиз. Янги, ёш одамлар келади», деди президент.
Мулозимлар таркибини алмаштиришга етарли кадрлар бўлмаса, уларни қандай жазолаши, айбдорларни қандай ишдан бўшатишига президент аниқлик киритмади.
Рассом Туз ҳокимларни мойчечак гулбаргларини юлган каби ҳокимларни курсисидан мосуво қилган президент расмини чизди.
Рассом Туз
Eltuz.com