Cатира
3 июл 2017

Каримов «сотқинлар уяси» деб айтган комсомолни Мирзиëев тирилтирди

30 июн куни президент Шавкат Мирзиёев, «Камолот»ни тугатишга, унинг ўрнида комсомолга ўхшаш (Коммунистик Ёшлар Иттифоқи) каби ташкилот тузишга қарор берди.

1990 йили Шавкат Мирзиёев Тошкент Ирригация институтида Комсомол котиби бўлиб ишлаган. Бу давр Комсомол ва умуман коммунистик партия таназзулига тўғри келган эди.

“Камолот” СССР таркибидаги Комсомол ташкилоти ўрнида ташкил топган, Комсомол ташкилоти эса 1918 йили, коммунистик партия шоҳобчаси сифатида ташкил топган.

Ўзбекистоннинг олдинги президенти Ислом Каримов Комсомолни «сотқинлар уяси» дея атаган, ўз иқтидори даврида озми-кўпми коммунистик ўтмишидан узоқлашишга интилган эди.

Мирзиёев «Камолот» қурултойида, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташкил этилган 30 июнни байрам қилиш таклифини ҳам киритди.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
10 апрел 2017
«Оила ва жамият» газетасида (05.04) «Нега топганимизда барака йўқ?» мақолани ўқиркан, журналист иддаосидаги турли парадоксларга дуч келдик. Мақола Ўзбекистондаги ...
3 май 2018
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон парламенти тарихидаги илк ҳукумат соати ҳукумат аъзоларисиз ўтказилди. “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ...
5 январ 2018
Очиқ манбалар асосида суриштирув олиб борувчи Open source investigations журналистик гуруҳи, 29 декабр куни Шариф Иноятовнинг Россиядаги йирик бизнесига ...
2 октябр 2015
Каримовнинг мухолифи бўлган Муҳаммад Солиҳнинг машҳур сатрлари бор, – “Озодлик – ҳаёлларнинг энг гўзалидир, орзуларнинг энг юксагидир” деган. Мен ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...