Асосий мавзулар
10 апрел 2017

Камбағаллик сабаби коммунал тўловлардан қарздорликми?

«Оила ва жамият» газетасида (05.04) «Нега топганимизда барака йўқ?» мақолани ўқиркан, журналист иддаосидаги турли парадоксларга дуч келдик. Мақола Ўзбекистондаги кўпларни қийнаётган камбағаллик – топиш тутишда бараканинг йўқлиги сабаблари ҳақида.

Сўнгги вақтларда журналистларнинг майда бўлса-да, айрим муаммоларни кўтариб чиқаётганига, халқ манфаатига алоқадар кичик-кичик мавзуларга қўл ураётганига кўзимиз тушаётгани учун «наҳотки бугунги Ўзбекистондаги иш ҳақлари камлиги, кишилар топганини эртасига етказа олмаётгани ҳақида ёзилган бўлса», деган ўйда уни ўқишга тушдик.

«Кунни тунга, тунни тонгга улаб меҳнат қиламиз, на уйқумизда, на юриш-туришимизда ҳаловат бор. Аммо кўпчилик бири икки бўлмаётганидан нолийди», дея бошланган мақолада орзу-ҳавасларнинг дақиқа сайин ўсиши, болалар катта бўлиб, харажатлар ҳам катталашиб бораётгани бунинг оддий сабаби экани таъкидланади.

Муаллиф барака йўқлигининг «жиддий сабаби»ни қарздорликка боғлагандан кейин юқорида миямизга келган ўйнинг асоссиз экани, журналистнинг мақсади аслида аҳолини қийнаётган масалани кўтариш эмас, кишиларни коммунал тўловларни ўз вақтида тўлашга ундаш экани маълум бўлиб қолди.

Мақолада иддао қилинишича, кўпчилик коммунал тўловларни қарз ўрнида кўрмайди. Аммо турли тадбирлар уюштириш, бировникидан дабдабали қилиб тўйлар ўтказиш учун пул топилади.

Мазкур иддаолар Ислом институти ўқитувчиси бўлган дин пешвосининг динимизда қарздорлик масаласида берилган кўрсатмалари билан мустаҳкамланади.

Тўғри, коммунал тўловларни ўз вақтида амалга ошириш керак. Лекин соҳадаги қарздорлик борасида гапирганда аравани қуруқ олиб қочиб, айбни халққа ағдаришдан олдин мазкур қарздорликка сабаб аҳолининг тўлов қобилияти пастлигини айтиш керак эмасмиди?

Кўпчилик қора қозонини қайнатишга қийналиб турган бир пайтда коммунал тўловлар нархи тинимсиз ўсиб бораётгани, иш ҳақлари ва бу тўловлар ўртасида мутаносиблик йўқлигини кўрсатиб бериш мантиқли бўлмасмиди?

«Иссиқ сув учун тўлаб қўй, газ учун тўлаб қўй, электр ҳақини эсдан чиқарма» қабилидаги чақириқлар ҳам матбуотда, ҳам телерадиоканалларда тинимсиз янграётган бир пайтда аҳолини бундай қарздорликка маҳкум этаётган асл сабаблар ҳақида очиқ-ойдин ёзилса, оқилона иш бўларди назаримизда.

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
8 апрел 2016
Газетанинг ёзишича, бу йилдан бошлаб коллеж битирувчиси билан тўрт томонлама шартнома тузиш тартиби жорий этилган. Энди шаҳар, туман ҳокимликлари ...
8 феврал 2019
Айтайлик, ғорда яшайдиган ибтидоий одам ëниқ турган телевизорни кўриб қолди. Унинг илк реакцияси қандай бўлади? Албатта, дастаси ëғоч тош ...
8 апрел 2019
Сўнгги вақтларда тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган мулкнинг Миллий гвардия фойдасига тортиб олинаётгани билан боғлиқ иккита можаро кузатилди. Буларнинг биринчиси ...
Блоглар
20 январ 2025
Ўзбекистон президенти уйида йиртқич ҳайвон¸ илон ва хашаротларни боқадиганлар жазоланиши ҳақидаги қарорни 16 январь куни ...
12 январ 2025
Турли мавзуларга ўз қараши билан фарқланадиган блогер Кирпи Президентнинг 380-сонли қарори асосида 1000та китобнинг ўзбек ...
7 январ 2025
Ижтимоий тармоқларда “1000китоб” лойиҳаси бўйича турли гап-сўзлар айланиб юрибди. Мансаб талашуви, зиёлиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб, бир-бири ...