Cатира
1 август 2017

Гулнора Каримованинг энг содиқ амалдори ҳам ундан воз кечди

Ўтган йили ўлган Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримова билан елкама-елка FondForum ташкилоти тадбирларида фаол иштирок этган амалдорлардан бири 54 яшар Фирдавс Абдухолиқов Каримова ҳонимни фош қилувчи мақолани эълон қилди.

Гулнора Каримованинг энг содиқ амалдори сифатида билинган 54 яшар Абдухолиқов Ўзбекистон прокуратурасининг Гулнора Каримовага қарши очилган жиноий ишлар ҳақидаги ҳабарномасидан кейин ундан воз кечгани диққатга сазовордир.

Гулнора Каримованинг асосий “медиа-ҳайбаракаллачиси” иқрори ортида нима муддао борлигини фақат тахмин қилиш мумкин.

Ҳар ҳолда Гулнора Каримова ортидан панжара ортига тушмаслик, “Даракчи”, “СТВ” ва “Сўғдиëна” каби нашрлар, Европадаги ресторанлар доҳил сармояларни қандай қилиб бўлса ҳам сақлаб қолиш каби “бизнес-инстинкт” билан унинг бу “садоқатини” тушуниш мумкин.

Абдухолиқов ким?

Ўртада Гулнора Каримова ва Фирдавс Абдухолиқов, Podrobno.uz

Абдухолиқов 1992 йилда Россиянинг ТВ-6 каналини Самарқанд вилоятига ретрансляция қилиш билан шуғулланиб, ўзига ўзи “ТВ корчалон” деган исм қўйди.

У очган СТВнинг мустақил матбуотга алоқаси бўлмаса ҳам АҚШнинг тараққиëт дастури (USAID) доирасида “мустақил журналист” мақомида АҚШ телеканалларида тажриба алмашишга юборилди. Шунингдек, бу корчалон АҚШ грантлари асосида ишлаган ва 2005 йилда мамлакатдан ҳайдалган Интернюс ташкилоти тарафидан муттасил парвариш қилинди.

Яна АҚШ грантлари асосида ташкил қилинган Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясини мавжуд репрессия режимига ҳизмат қиладиган тизимга айлантирган ҳам Абдухолиқов бўлади.

Халқаро радиолар, мустақил журналистларга қарши бўхтон кўрсатувлар 2004 йилдан бери Абдухолиқов бошқарувидаги, мамлакатнинг 60дан ортиқ ахборот воситасини бирлаштирган Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси тарафидан тарқатиб келинди.

Кейинги пайтда Фирдавс Абдухолиқов ЮНЕСКО ташкилотининг Ўзбекистондаги идораси раҳбари Лола Каримова Тиллаева тадбирларида кўрина бошлади.

Рассом туз бу ҳолатни «сен бўлмасанг Санамжон» қабилида ҳажв қилди.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 январ 2022
(Рассом Туз ҳикоялари. Давоми, боши ўтган сонларда) Ким кўп гўшт ейди? Бўриими ë Холли? Қарздан қутулган Холли аввалгидай электросетда ...
19 апрел 2019
“Чегарасиз мухбирлар” (RSF) ташкилоти 2019 йил учун йиллик Матбуот эркинлиги индексини эълон қилди. Бу индексга кўра, Ўзбекистон 180 давлат ...
10 июн 2020
2010 йилнинг 10-14 июнь кунлари Қирғизистон жанубида этник тўполонлар авж олди. 400 дан ортиқ одам ўлдирилди, деярли икки минг ...
8 март 2021
Рассом Элсевар Eltuz.com
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...