Cатира
11 сентябр 2017

“Стивен Сигал Тошкентдаги турнирда гонорар берилмагани учун қатнашмади”

Ҳолливуднинг машҳур киноактери Стивен Сигал 9 сентябрда Тошкентда бўлиб ўтган Asian Fight 2017 Халқаро жанг турнирида қатнашмади. Шу куни унинг мастер класс бериши ҳам кутилган эди.

“Элтуз” турнир ташкилотчиларидан бири билан гаплашиб, унинг қатнашмагани сабабига ойдинлик киритди.

Исми айтилмаслигини истаган ташкилотчига кўра, Ташкентга 8 сентябрда келган 65 яшар Стивен Сигал, ташкилотчилар унга тегишли бўлган 100 минг доллар гонорорни тўламагани учун 9 сентябр кунги турнирда cтадионга чиқишдан воз кечган.

Турнирда қатнашмаган Сигал Тошкент марказида пиширилиб Гиннес рекорд китобига кирган палов танталарида кўриниш берган.

Айни тадбирда унинг Мирзиëев рафиқаси билан “протоколга зид келгани боис учраштирилмагани” Сигал дилини ғаш қилган.

Гиннес палови режасига кўра, у Мирзиёевнинг рафиқаси билан бир столда ўтириши керак эди, аммо унга руҳсат қилишмаган ва протоколга тўғри келмайди деб айтишган.

Шунингдек, Сигални Тошкентга олиб келган шахснинг билдиришича, актер шахсига қаттиқ теккан бошқа ножоизликлар ҳам бўлган.

Жумладан, актернинг Мирзиёев билан билан белгиланган учрашув режаси бўлган. Мирзиëев эса у билан учрашмаган.

Турнир доирасида Стивен Сигал майдонда мастер-класс кўрсатиши керак бўлган, бироқ актёр ўзбекистонлик ва ҳорижий спортчилар йиғилган “Бунёдкор” стадионида кўринмаган ҳам.

“Элтуз” суҳбатдоши иддаосига кўра, “тадбир ҳомийси “Узмобайл” Стивен Сигалнинг иштироки учун пул ажратган, аммо ташкилотчилар уни ўмаришган.

“Элтуз” мухбири “Узмобайл” ширкатидан бу борада изоҳ ола олмади, у билан норасмий тарзда гаплашган ташкилотчилар “ҳамма муаммо тўланмаган пул билан боғлиқлигига” ишора қилишган.

Аввалига спорт турнири ташкилотчилари бошқа бир жангари юлдуз – Жан Клод Ван Даммнинг ташрифини анонс қилишган, бироқ турнирга бир неча кун қолганида унинг “қаттиқ касаллиги” туфайли кела олмаслигини эълон қилишган.

“Элтуз” манбасининг сўзларига кўра, Ван Дамм Тошкентга касаллиги учун эмас, балки қатнашиш гонорорининг суммаси шартларига келишиш мумкин бўлмаганидан келмаган.

“Сигал Монголияга кетди, у жуда ҳам норози…”, деди “Элтуз” суҳбатдоши якшанба, 10 сентябр куни.

Жанговор санъат устаси ўз гонорорини олмагани “Элтуз”га маълум. Аммо “Узмобайл” ажратган пул қайси ташкилотчиниг чўнтагига тушди деган савол жавобсиз.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 июн 2016
Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг саммити даврида таҳлиллар, қарашлар борасида сукут сақлаб, гўнг бўлиб ўтирган Ўзбекистон матбуоти ниҳоят турли арбоблару шарҳловчиларнинг ...
12 май 2020
Мен ТошДУнинг журналистика факультетига 1982 йил ўқишга киргандим. Туркистон, яъни Марказий Осиё ва Қозоғистон ҳудудидаги бу илк университетга 1918 ...
13 сентябр 2016
Эрталабдан мачит остонасидан болаларни ҳайдаш бошланди. Имом ҳам собиқ президентни авлиё даражасига олиб чиқиб қўйди. Телевизор, радио ва газеталар ...
23 март 2016
“Халқ сўзи” газетаси “Жаҳон” ахборот агентлигига асосланиб Ўзбекистон президентининг 2015 йил якунларига бағишланган машваратдаги маърузаси Буюк Британия экспертлар ҳамжамиятида ...
Блоглар
18 январ 2021
Бор эканда йўқ экан, оч эканда тўқ экан, яқин-яқин замонларда ёт босқинчиларнинг юз йилдан кўпроқ ...
13 январ 2021
Кun.uz профессионалларни ишга қабул қилар эмиш. Катта маош, икки маҳал овқат. Сиҳатгоҳнинг ўзи-я! Бундай ишхонани ...
11 январ 2021
Таниқли шоир Баҳром Рўзимуҳаммад 60 ёшда Баҳром ака индамайгина олтмишга кирибди. Ботинан қаралганда, ундай эмас. ...