Рус черкови раҳбари ташрифи арафасида рус ширкати Тошкентда ароқ заводи қуришини билдирди
Ўтган ҳафта охирида Рус патриархи Кириллнинг Ўзбекистон бўйлаб сафари бошланди, шунингдек Тошкентда Россиянинг янги ароқ заводи қурилиши ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди.
29 сентябр куни патриарх Кириллни қабул қилган президент Мирзиёев Россия ва Ўзбекистоннинг стратегик ҳамкорлигидан келиб чиқиб ушбу ташриф тарихий аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Россиянинг бош руҳонийси 2014 йилдан реконструкцияси бошланган Тошкентдаги энг катта Успенский жоме черковини бориб кўрди.
Шунингдек кўплаб нашрлар, Тошкентда 51 фоиз улуши Россиянинг «Селена» ширкатига тегишли бўлган йирик ароқ заводи қурилиши бошланаётганини ёзди.
Тошкентдаги Россия ароқ заводининг 2020 йилга бориб ишга туширилиши айтилмоқда.
Рассом Туз Россия ва Ўзбекистон муносабатларидаги айни воқеаларни акс эттиришга ҳаракат қилади.
Рассом Туз
Eltuz.com