Асосий мавзулар
12 май 2023

Мирзиëев Москвада. Тошкентда қизил байроқ

РТ: Сиз билан  яна гурунглашиш насиб этганидан ичимга сиғмай севиниб ўтирибман. 

МС: Ничиксизлар жоллимисизлар мўччи бика ҳам хўжик биррилар

Бормисиз, оғам, иним, синглим, опам, онам. Сиз борсизки, мен борман. Сиз тараф узатган қўлим истиқболига минглаб қўллар салом ва олқиш учун узалаëтганини кўриб турибман. Сафларимиз кенгаймоқда. Қўлларни қўлларга берайлик, эллардан элларга юрайлик. Кунлар калейдаскоп каби етти марта айланди. Хафта ўтиб сизлар билан юзлашдим. 

МС: 

Хайрон бўлдим воҳ ширға кал

Нерда бойрооқинг санинг

Кўччаларда қийзил бойроқ

Нерда байроқинг санинг 

РТ: Матчонбой мустақил Ўзбекистон байроғи қаерда эканлигини билмадимку аммо Тошкентнинг бутун ерида жаллодларнинг қизил байроғи. Худди бизни ўрис қайта босиб олгандай бўлди. 9 май куни Тошкентда СССР байроғи остида юриш ўтказилди

Тадбирда юздан ортиқ одам иштирок этгани айтиляпти. Улар «Сталинга ура» дея ҳайқиришган.

Бу кремль малайларининг Янги Ўзбекистон ҳукуматидаги хомийси ким? Нега Янги Ўзбекистон раҳбарияти москва калишига пойи патак бўлмоқда? Наҳотки бу янги Ўзбекстон раҳбарияти Москва билан қўшилиб ботқоққа ботаëтганини билмаса. Кеча комсомол ва коммунист бўлганлар атавизими бу? Гапнинг қисқаси ëқмади бу бизга ва қизил карта кўрсатамиз.

МС:

Калланг кади гўзларинг кўрдир

Боржоқ еринг москва даян гўрдир.

РТ: Яша Матчонбой давом эттираваер асиртирип

МС: Ман сани ëрим дасам орқонгда ëринг бор акан

Қўлингда қизил бойроқ ортингда путин бор акан

РТ: Яша Матчонбой. Жумми ших ўлиб ўрнига сен қолибсан.

Чилонзордаги  мактабда ўқувчи қизнинг онаси ўқитувчини тагига босиб уриб калтаклаб ташади. Ўқитувчининг ўғли етиб келиб энасини урған хотинни тагига босиб  дўппослади. Бир соатча давом этган бу томоша халқ таълим тизими аҳволини кўрсатувчи шоуга айланди.

Ўқитишдан бошқа барча ишларни буюрилиши билан итоаткор қулдай бажарадиган маллимлар Ўзбекистонда сурункали калтаклаб турилади. Олдинроқ  Сариосиёдаги мактаб директорини кўплаб кўмаклаб уриб дўппослашганди. 

Бир неча кун олдин  Тошлоқ туманидаги мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси ўқувчисининг онаси томонидан калтакланганди. 

9 май куни Ўзбекистон мустақиллиги душмани бўлган жаллодларнинг қизил байроғи ва ўрис байроғини бачаларга бериб байрам қилдирадиган, бошқа кунлари илм ўрнига диний чўпчак айтиб берадиган бу саводсиз, билим ва илмдан мосуво умуртқасиз яратиқлар калтакланиши халқ таълимидаги аянч холат хосиласидир.

МС: Она лангир, она лунгир. Ина лангир лунгир. Худой таолони қудрати буюк, карами генг, хар сопор бир гуноҳкорни иккинчисини қўли билан жазолийди.

РТ: Ўқитувчи калтакланган ва ўқитувчининг ўғли ота онани дўппослаган. Чилонзордаги 178-мактабдаги жанжал 23 февраль Совет армияси кунини нишонлаш учун ота оналардан пул тўплаш асносида юзага чиққан. Янглиш эшитмадингиз, мустақил Ўзбекистон мактабида қодирийларни ўлдирган жаллод қизил армия куни 23 феврални байрам қилиш учун директор пул тўпламоқда. Бу борада Kun.Uz нашри журналистлари ўтказган суриштирув олқишга сазовор. Элтуз мухбири шу мактабдаги ота эналар билан гаплашиб мана буларни аниқлади. Мактабдаги юқори синф қизлари орасида ўзидан мафия ясаб оладиган зўравонлар пайдо бўлган. 

Мактаб таъриф берилганидан ўн марта ёмон. Чет тилларга Ихтисослашган мактаб. Директор ўта кетган порахўр. Мактаб порахўрлик ўпқонига айланган.  Коррупцияга ботиб кетган.  Айниқса кейинги йилларда йиғ-йиғ авжига чиққан. (Гитлер билан Сталиннинг днюхасига ҳам пул йиғса ҳайрон бўлмайман бу мол ўқитувчилар)  Мактабга узоқ-узоқ худудлардан болалар келиб ўқишади. Чунки мактаб чет давлатни тилига ўқитади деб номи чиққан. Олдинлари таълим нисбатан яхши бўлган бўлса  хозир нўл. Мактабда пул йиғим бошланганидан кейин хар сафар директор машинасини ўзгартиради шекилли, хар куни ҳар хил машинада келади. Ота оналарнинг айтишича, директор қизил рангли порахўр. (У қандай экан десам фақат дўлларда оларкан). Ўқитувчилар хам. «Айтсак гап кўпаяди» дейди ота эналар.  

Бу гап чиқиши билан  директор ўзига ўхшаган порахўр врачга пул бериб баннисага ëтволибди. 

Директор хозир касалхонада. Тўсатдан операция бўлибди деган гап бўлди бугун. Ишдан олинади деган тахминлар бормиш. 

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот котиби Нилуфар Исахановага кўра, етказилган тан жароҳатининг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.» 

Савол эса министр хонимга. Хурматли Хилола Умарова, нега мустақил Ўзбекистон мактабида 23 февраль совет армияси кунини нишонлаш учун пул йиғилади? Булар алоҳида олинган мактабда мустақилликни бекор қилиб СССРни тиклашмоқчими?

МС: 

Ўйингда ким бор. Ўйда ўрис бор 

Ўрис бўлса натади ўз йўлина гетади.

Монгобир қоро жон укажон боғинга гирсам

Рапида ҳей рапида моно галақўй рапида…

Дуз оғо сиза бир хот галипди. Лопоғо солиб иярипти. Инанг оғо очмодим ичини.

(Жингл)

Рассом Туз оға мен бир нарсани билдим. Кимки сизнинг қахрингизга йўлиқса, у одамнинг устига бало ëпирилар экан. Кўп кузатдим. Сизнинг Урганчдаги уйингизни олиб қўйган замҳоким билан жияним қамоқда бирга ўтирган. Сизнинг уйингизни олиш ҳужжатига қўл қўйгандан кейин, пора билан қўлга тушиб қамалиб кетди. Бечоранинг кўрмаган куни қолмади. Мол мулки сотилиб кетди. Хотини бошқа билан юриб кетди.  Мана сиз Тошкент мактабларида маллимлар Россия флагларини ва союз давридаги флагларни кўтаргани учун нервнчит қилиб роса ëздингиз. Кейин мана, Чилонзордаги 178 мактабдаги 23 февралга пул йиғаман деган ўқитувчини уриб ташашди. Мактабни текширувчи босди. Уголовний дело очилди. Директорни геморойи ирғиб больницага тушди. Операция бўларкан. Ишдан бўша яхшиликча дейишибди. Рассом Туз оға, мен тушунган нарсам сиз орқали одам экансиз. Уруғ аймоғингизда хислатли эшонбоболар бор деб эшитдим. Шу хислат сизга ўтибди. Илтимосим, фақат бад дуо қилмай яхши ниятларни ҳам қилиб туринг. Менга масалан грин кард чиқмади. Дуо қилинг кейинги йил чиқсин. Амаким (отамнинг укаси) қарзга ботиб қолган. Шу кишининг (Исмлари Шорахим) қарзларига адолар тилаб дуо қилинг. Катта рахмат оға.

МС: 

Қоқрода қумри ин атар

Чипро далли далли

Холқни пули кима етар

Чипро далли далли

Отиз дадим чел дадим

Чипро далли далли

Катман дадим бел дадим

Чипро далли далли

Оғо бизани улли ëшулли Мирзиëев Москваға эгасини алдина борғонда ëнқи георгой пойтовани доқмобди. Ëммон сувиниб сувутларга чиқиб гетдим.

Георгий лентаси тақмаслик ҳақида анекдот

Афандининг уйига босқинчилар кириб афандининг хотинини зўрлашибди. Босқинчилар ерга бўр билан думалоқ чизиб афандига  «шу чизилган думалоқдан чиқма» деб тайинлашибди. Босқинчилар афандининг хотинини зўрлаб, қоламасига уйни ҳам ўмариб кетишибди. Хотин таъна қилибди: «Қандоқ одамсиз ўзи? Кўз олдингизда мени зўрлашди. Сиз бир эътироз ҳам билдирмадингиз.» Афанди мақтанибди: «Хотин сени анави барзангилар зўрлаëтган пайтда икки марта чизиқдан чиқдим»  Эрини жасур билган хотин тан берибди. (Шу ерда кулинади)

МС 

Хай хай  дамака борди 

Чипро далли далли 

Қоймоқ емака борди

Чипра далли далли

Қоймоқ бахона бўлиб

Чипра далли далли

Юртни сотмоқо борди

Чипра далли далли

Расмдаги икки мурда Италия президенти Бенито Муссолини ва унинг хотини Клара Петаччи. Аслида Муссолини Италияни иқтисодий ривожлантириш баробарида католик черков зулмидан қутқарган, католик рухонийларини ватиканга қамаган ислохотчи. Аммо бу одам Гитлер чақирса, югуриб бориб парадларда қатнашавергани ортидан ëмон отлиқ бўлди. 1945 йилнинг 28 апрелида уни халқ онтариб ташади. Майли, сиёсатни йиғиштириб, энди тинчгина яшайман, деб кетаëтганида гарибаль партизанлари ушаб олиб қийнаб ўлдиришди. Ўлигини хор қилишди. Нотўғри одам билан нотўғри пайтда учрашганлик товони эди бу. Ўзбек мақолида бу қозонга яқин юрганга қораси юқар дея талқин қилинади. Нега мен тангрим берган нафасни харж қилиб бу гапларни ойтиб ўтирипман. Чунки ҳар бир нарсадан муддао мақсад бор. Референдумдан мақсад муддатни нўллаштириш¸ сайловдан мақсад¸ келаси қиш асоратларидан олдин сайланиб олиш. Фарзанд ва қариндош уруғдан мақсад, уларни севиш ва қўллаб қувватлаш. Хўш унда тарихни ўқишдан мақсад нима. Мақсад, сабоқ чиқариш. Биздан олдин ҳам адашганлар бўлган, биздан олдин ҳам одамлар хато қилган. Шу хатоларни кўриб, қадамни ўйлаб босиш. Навоий бобомиз айтгандику.  Олтин қафас ичида қизил гул деб. Ағи нима эдия? Нима дегандилар бобомиз?

видео

МС: 

Учакингдан учиб каптар ўтмагай

Юртдан бошқа юрта кўнглинг гетмагай.

Юртни сотиб путинлара барганингдаяй

Топғон пилинг уч хаптага етмагай.

РТ: Матчонбой, яхшиям сенинг нима деганинингни президент админстрациясидаги ëши улуғ ва ëши кичиклар тушунмайди. Моховлар паради тугади. Энди олдимиздаги икки ойда сайлов ҳақида гаплашамиз. Ҳаво аномал гўзал, мевалар пишиб тагига тушиб ëтган пайтда енги калта куйлакда сайловга бориш ëқимли. Худо кўрсатмасин шу сайлов декабр ўртаси, ëки январда бўлганида ручкаларди запаси тўнглаб сайлов варақасига «ҳа биз аши одамди сайлаймиз» деб ëзишга ҳам ярамасди. Ëз сайлов, учун соз. Налева направа қимасдан маши хозирги биратти сайлаб ташайвурамиз. Сизларга қоса битта радикал зўмбини сайлайсизлар. Ҳаммаларинг нашида айтишасан. Лекин нашида билан қорин тўймайди. Тек ўтириш хамманг. Нашида ўтин ëки газ эмаски уйди иситса. Ўзбекистонда электр симлари, газ, сув ва канализация трубаларини янгилаш керак. Тошкент шаҳрида бассейн солиғи солиш керак. Ичимлик сув билан ховузини тўлдирадиган зам министрни экинчи хотинлари сағал ўйлансин.

МС:

Қизил гўкни аксанг сарви ноз билан

Соясинда дурсонг самиз ғоз билан

Ғофир билан, Салим хўрозвоз билан.

Ойжамол Гулжамол ойлонип галади,

Ойжамол Гулжамол ойлонип галади.

РТ: Италия ширкати Гитлер номли вино чиқариб бойиб кетган. Айни шаробнинг оддий шишага қуйилгани 2 евро бўлса Гитлер деб ëзилган бутилкага қуйилгани 10 евро. Нега одамлар учун бу шахс қизиқ. Ўзбеклар нима деб ўйлайди Гитлер ҳақида? Айнан Гитлер хомийлигида «Фанта» ичимлиги яратилганми? Гитлердан қўрққан машинистлар поездни ўз вақтида манзилга етказганми? Автобан ва камбағаллар сотиб олишига мўлжалланган арзон автомобил ғояси ҳам шу сариқ девга оидми? Нега автомобил корчалони Форд Гитлерни олқишлаган? Нега Гитлер чизган расмлар аукционларда қимматга сотилади? Нега инсоният бошига кулфат солган Гитлер корупционерликда айбланмайди? 

МС: Она лангир лунгир. Ина лангир лунгир… Навчун Урганч бозориндайи энг сипатли носни оди Гитлер?

РТ: Матчонбой уни билмадим. Лекин Гитлер армиясида учувчи бўлган хотиннинг тақдири қизиқ. Беата Узе  хоним 1919—2001 йилларда яшаган. Иккинчи жахон уруши даврида харбий учувчи, ундан олдин эса, Германиядаги илк ва ягона аëл каскадер бўлган. Уруш тугаб, немислар ютқизганидан кейин Беатага касбий таъқиқ қўйилди. У энди учувчилик қилолмасди. Беата эса “Никох гигиенаси учун махсус дўкон” очди. Бу дунëдаги илк секс-шоп эди. Пировардида бу ширкат эротик ашëлар сотадиган дунë етакчисига айланди. Беата жинсий сексуал маърифат тарқатгани боис 1989 йили Германия олдида хизматлари учун деган медаль олди. Беатадан минглаб дўкон, катталар учун кинотеатр ва интернетда секс ўйинчоқ сотадиган тармоқ инсониятга мерос бўлиб қолди. Берлин марказида Беата “Эротик музей” ташкил қилган. Музейда 5000 дан зиëд экспонат бор. Қадим Миср, Япония ва Византияда яратилган шахвоний ҳайкаллар. Дамашқ ва Истанбулда чизилган миниатюра расмлар. Битта миниатюрада бир туркнинг ўз олати билан кема елканига мачта бўлгани тасвирланган. Мен ўша музейга бориб кўп билги олдим. Масалан, ака ука Люмьерлар кино ихтиро қилганидан сал ўтиб (100 йил олдин) уддабурронлар дарров порно киноларни суратга ола бошлашган. Музейда совет даврида одамлар порно томоша қилган “Электроника” видеомагнитофони ҳам бор. Экспонатлар орасида Совет Ўзбекистонида соқовлар сотган карталар ҳам бор. Оқ қора карталарда яланғоч қизлар тасвирланган. Музейда айни пайтда дунëнинг қайси жойида интернетда энг кўп порно томоша қилинаëтгани аналитикасини кузатса бўлади. Биринчи Покистон, кейин Миср, ундан кейинларда бизнинг истонлар. 

МС: Қиссадан хисса инсон зоти борки  “ёнқи нарсая қизиқади”

Агар қизиқмин қўйса, инсоният кўпалмин қолар акан.

Атмаян ишини маннан гўрарлар,

Гўржакинг боғдадир боғда…

Ойжамол Гулжамол ойлонип галади

Ойжамол Гулжамол ойлонип галади.

РТ: Сайлов қутисидан энди узоқлашиб, сеники меникини унутиб, кўрпачага узанмоқчи эдим. Поқ этиб бу гап чиғди. «Досрочний сайлов», Муддатидан олдин президент сайлови. Де факто учинчи срўк, лекин референдумда эмпти бўғанимиз учун биринчи етти йиллик срўк. Негааа? Бу саволни ҳамма бирданига берди. Ҳатто магазинчи Ғайбилла ака ҳам. Ростдан ҳам нега? Ҳали бу срўкнинг тугашига 3 ярим йил бор эди. Шу уч ярим йилни ошини ошаб, ëшини яшаса бўмасмиди. 

Мантиқан, агар мен қонунан узоқ муддат президент бўлмоқчи бўлсам, хозирги қолган уч ярим йил плюс икки срўк қилардим. Бу 17 ярим йил президент бўлишга гарантия эди. Хозир қилинған ишда срўкни баракаси учди. 17 ярим йил эмас, балки 14 йил президент бўлишга ҳуқуқий макон қолди. Срўк  кўтох бўлди. Шу Матчонбой билгани билган  экан. Қўшиқ айтиб эди. Олдимиздаги 14 йил ҳаммаëқ энди чўл бўлиб деб. 

Бу Матчон Суқилишнинг билмаган нарсаси, суқилмаган жойи йўқ. Чўпни кўрсанг, холи кўрма дегани шу. Хуллас бу ерда битта позитивчик бор. Президент 17 ярим йил эмас, балки 14 йил ўтирмоқчи.

Бировлар айтиши мумкин яна 14 йилдан кейин яна бир сеники меники қилиб рефередум ўтказворади деб. Ëки туркман вариант қилиб «анави бачасига беради тохтни» деганлар ҳам бор. Оғзига кучи етмаганларнинг гапи бу. Балки ундай бўлмас. Отамди ўлишини билсам, сотиб ярим қоп буғдой олардим, дейди анжанликлар. Ашнақа хар хил гап демасдан тек ўтириш. 

Ўзи 2005 йил 13 майда кўчага чиқиб Ўзбекистонни ўрисга зависимий қилиб қўйишга ҳисса қўшганам аши биратлар эди. Илк мурожаати Путинга бўлганди акрамистларнинг. Миллат жипс бўлиши керак. Бир тарафдан ўрис ейман, ичаман деб, оч назар солиб турибди, бир тарафдан араб ўз террорчи мафкурасини тиқиб, мамлакатни картадан йўқ қилмоқчи. Бир тарафдан ўғри мулозимлар нимаики бўлса, ташмалаб халқни жонидан бездирди. Бошқа тарафдан падхалим лаганбардор олтикўтлар тили билан жамийки нарсани ялаб сип силлиқ қилиб ташади. Халқнинг миясини эса ўрис пропагандаси мусор билан тўлдирган. Ол бирини, ур наригисига деган аҳвол. Шунақа мураккаб бир пайтда бир эл, бир мингбоши, бир юмуриқ бўлсак ўзимизга яхши. Нонни катта есак ҳам, гапни катта гапирмайлик.

МС: Дуз оға, лекин кейинги 30 йил ичинда қури ëшуллилала ҳаззатди. Шулар жить қилди. Новви бало галса оддий холқни бошшинда синди. Қорсилдап учип гурсилдап синганам шу оддий холқ бўлди. Шунучун холқ унчалли розимас би гапладан.

РТ: Каримов ўлганидан кейинги расмий ўзбек матбуотида 9 майни «Ғалаба» байрами ва иккинчи жахон урушини «Улуғ ватан уруши» дея, сталинча путинча қироатини келтириб айтиш яна урфга киритилди. Халқнинг миясида советпарастликни парваришлаш учун атай кремль буюртмаси эди бу. Кимдир еб қўйган бўлса, нега бутун халқ миясини яна совет мафкура мусори билан тўлдириш керак? 

Асосий гап. 1991 йил Ўзбекистон СССР қуллигидан мустақил бўлди. СССРнинг уни мажбурлаб урушга ҳайдаб кетгани ўзбеклар учун фақат мусибат эди. Яъни  СССР ўзбекларнинг «Улуғ ватани эмас»!  «Бобом урушга обкетилган» деб ëқа йиртадиган шолғом каллалар «бобомнинг эрки ўзида бўлганми» деган саволни бера олмайди. Чунки мияси Путин пропагандаси деган мусор билан тўла. Бу ҳақда Сардор Салим тўғри фикрлаган:

«Улуғ Ватан уруши» — СССР ва Германия орасидаги 1941-45 йиллар урушининг бир ёқлама, мафкуравий холис бўлмаган номи бўлиб, у 1939 йилда бошланган Иккинчи Жахон Урушининг таркибий қисми ҳисобланади. Улуғ ватан урушининг хронологик доираси ва мафкуравий мазмуни Иккинчи жахон уруши  давридаги ўзбек ҳалқининг тажрибасига мос келмайди. 

Биринчидан, ўзбек учун СССР ҳали «ватан»га айланишга улгурмаган эди. 1941 йилда Қўқонда қонга ботирилган миллий давлат қуришга бўлган ҳаракатдан 23 йил, ўзбек миллатининг энг олди зиёлиларини ва умуман юз минглаб ўзбекларни қирган «Катта террор» тугаганига атиги уч йил бўлган эди. «Босмачилар» деб аталган ҳаракат Ўзбекистоннинг ҳудудида то 1939 йилгача фаол эди. Булар бир авлоднинг ҳаёти давомида бўлаётган ҳодисалар, бу авлод СССРни ҳали ватан деб билмас эди. Аксинча, аксарият оилаларда қатағон қилинган ёки большевиклардан четга қочишга мажбур бўлганлар ҳақида хотира ҳали тирик эди. Сталин қатағонлари ва ўтмиш ҳақидаги хотиралар (ҳамда большевиклардан ўч олиш иштиёқи) халқнинг бир қисми Туркистон легиони сафида большевикларга қарши курашишига сабаб бўлган.»

Эслатиб ўтамиз, Сталинчи большевиклар ясаган ва аслида мустамлака бўлган Ўзбекистон ССР аҳолиси урушга молдай ҳайдаб кетилган. Фақат пропаганда буни тескарисини ëзиб, халқнинг миясини аталага айлантирган. Сардор Салим масаланинг яна бир мухим жиҳатига эътибор қаратади? 

«Ўзбекистон замонавий колониал империялардан бири бўлган  СССРнинг колонияси эди, бу борада бир қатор жўяли тадқиқотлар мавжуд. Ҳар қандай колония каби ўзбеклар ўзига ёт бўлмиш европаликларнинг колониал урушида қатнашишга мажбур бўлган. Ҳа, Иккинчи Жахон Уруши айнан Европа колониал империяларининг замонавий уруши эди! Масалан, ҳиндлар ҳам Британия империясининг колонияси сифатида Африкада Гитлер қўшинларига қарши курашишга мажбур бўлган. Лекин улар ушбу урушда «бобоси қатнашган»и учунгина уни «ватан уруши» деб билмайди.»

Шу ўринда тарих ва илмни инкор қилиб, «Бобом ундай деган», «Аммамнинг эри манавнақа деган» гапларга ўхшаш савиясизлик ҳақида ҳам ўйлайлик. Масалан менинг катта бобом Хива хони аскари сифатида Бухоро аҳолисини ўлдиришда қатнашган. Энди шуни дастак қилиб юрсам тўғри келадими. Хозирги Ўзбекистон раҳбарлари 85 йил тугаган урушнинг мафкуравий таъсиридан чиқишга сиëсий ирода ва оддий фаросат ҳам топа олмаяпти. 30 йил олдин Каримов совер аскарлари ҳайкалларини онтариб 9 майни ғалаба байрами дейишни тақиқлаганига кредит беришмиз керак. Жасоратли иш эди. Ўша давр маттбуоти урушга ҳайдаб кетилган чоллар кўскидаги чойнак қопқоқлари ва бошқа темир терсакларни ретуш қилиб қўярди. Яна Сардор Салим фикрларини эшитамиз:

«Бизнинг миллатга ҳозирда ажратадиган эмас, муроса қилувчи тарих керак. Қизил Армия сафида нацистларга қарши курашган ҳам ўзбек, Туркистон легиони сафида большевикларга қарши курашган ҳам ўзбек. Яъни, ўзбеклар учун бу уруш қайсидир маънода фуқаролик уруши деса ҳам бўлади. Фақат тарихни ғолиблар ёзгани учун ва совет пропагандаси деб бизда бошқа тарафни эшитиш имкони бўлмади ва бўлмаяпти. 

Шунинг учун ҳам, мустақил Ўзбекистонда бу ғалабага «эзгуликнинг» «ёвузлик» устидан ғалабаси эмас, битта зулм империясининг иккинчи зулм империяси устидан ғалабаси сифатида қаралиши керак. Хуллас, чума на ваши оба дома. 

Ислом Каримов бу кунни Хотира ва Қадрлаш куни деб номлаганида, ғалабанинг айнан шу муроса қилувчи талқинини таклиф этган эди.

Дарҳақиқат, бу кунни Россия пропагандасининг таъсирида жинлар базмига айлантирмасдан, ўзиники бўлмаган урушда икки томонда ҳам мажбуран қатнашиб, вафот этганлар хотирасини ёдга олиш керак эди.

Афсус, биз, доимгидек, бошқа йўлдан кетаяпмиз. Лекин бир нарсани аниқ айтиш мумкин: сиёсат деб «ғалаба» дискурси яқин йилларда Ўзбекистонга қандай зафарона, Катюшалар айтиб, «қайтган» бўлса, замон фурсат берганда, шундай тезлик билан қайта кўриб чиқилиб, Хотира ва Қадрлаш кунига қайтилади. Яп-янги Ўзбекистонда, яъни 🙂. «

Сардор Салим шу билан бирга Риббентроп-Молотов пакти, СССР Гитлернинг иттифоқчиси бўлгани, нацистлар ва коммунистлар бирга парад ўтказгани, Шарқий Европа Сталин ва Гитлер ўртасида бўлиб олинганлиги каби фактларга фақат ишора қилиб ўтиб кетади. Бунга кўпроқ тўхталса манави шолғом каллалар бу урушнинг Сталин ва Гитлер каби икки алвасти уруши бўлгани ва эрки ўзида бўлмаган ўзбек биомассанинг замбарак еми сифатида фойдаланилгани ҳақида яхшироқ билиб олган бўларди.

Апачи хиндилари биттагина қўтос гўштини ейиш учун минглаб қўтосларнинг ортидан қувлашган. Минглаб қўтослар дарага қулаган. Зеленский хазрат айтганидек, ғалаба куни бу Украина қачон ўрисларни енгса ўша кун бўлади. Бу кун ўзбек мустақиллиги байрами ва ўрисқуллар мотами бўлади.

МС: Шўрда дуриб, ëнқи гапни ойтинг инди оғо!

РТ: Ассалом Ўзбекистон, Жума муборак!

Ютуб каналидаги видео линки: https://youtu.be/JNKLA3CRzQU

Рассом Туз

Тағин ўқинг
5 октябр 2015
Пахта терими мавсумида мажбурий меҳнатга оид мониторинг ўтказиш мақсадида “Альянс” инсон ҳуқуқлари лидери Елена Урлаева билан 2015 йилнинг 27 ...
6 декабр 2018
Фильмнинг бу қисмида “Рембо”нинг ҳибсга олиниши ҳақида ҳикоя қилинади. “Контора” Рембога қарши туҳмат уюштириш мақсадида махсус гуруҳ тузади. МХХ ...
29 июн 2017
Бир бор экан, бир йўқ экан. Судя оч экан, прокурор тўқ экан. Судянинг алвасти каби хотини, йиқилай деб турган ...
3 октябр 2023
Ҳусусий университетларга  Ўзбекистонда қанчалик зарурат бор? Улар янги коррупционерлар тайёрлаб берадиган масканлар эмасми? Мақсад ҳалқни маърифатли қилишми, ёки шунчаки ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...