Cатира
16 октябр 2017

Мирзиëев Хивани ҳам “Евроремонт” қилмоқчи

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев, Хива шаҳридаги «Ичан-қалъа» музей қўриқхонаси ҳудудидаги «Пахлавон Маҳмуд» зиëрат мажмуасига борганида, бу масканнинг таъмирланиши юзасидан буйруқ берди.

“Илгари бу жойлар ташландиқ масканга айланиб қолган”лигини айтган Мирзиëев Хивадаги “Шерғозихон” мадрасаси ва Нуриллабой саройи атрофида туристлар кўнгил очиши учун масканлар қуришга амр берди.

Исми айтилишини истамаган хивалик музей ходими «Элтуз» мухбири билан суҳбатда “Мирзиëевнинг “Пахлавон Маҳмуд” зиëратгоҳини таъмир қилиш иштиëқидан қўрқаëтганини” билдирди.

Унга кўра, XVII асрда бошланиб 1913 йилда якуний қиëфага эга бўлган зиëратгоҳ ЮНЕСКО тарафидан қўриқланиб келмоқда ва ташландиқ ҳолатда эмас:

«Бино яхши сақланган, кошинлар ва 1810 йилда Муҳаммад Раҳимхон тарафидан қурилган қисми ҳам таъмирга мухтож эмас. Гранит даҳмалар ҳам жуда яхши сақланган. Буни фақат асли қандай бўлса шундай қилиб сақлаш яъни консервация қилиш керак. Нуриллабой саройини таъмир қилишганида барча қадимий нарсаларни ўғирлаб сотиб юборишди. Пахлавон Маҳмуд мақбараси “евроремонт” қилинишига қаршиман», дейди музей ходими.

Суҳбатдошга кўра, Мирзиëевга нотўғри маълумотлар берилган:

«Давлат раҳбари ўз гапини ўйлаб гапириши керак. Мақбара ҳеч қачон ташландиқ бўлмаган. Ҳар доим чет эллардан келган давлат делегациялари зиëрат қилиб турган. Шавкат Миромонович мақбара зиëратида “Пахлавон Маҳмуд асарларини ўзбекчадан бошқа тилларга таржима қилиш керак” деди. Ахир Паҳлавон Маҳмуд ўз асарларини форс тилида ëзганку», дейди музей ходими.

Таъмир баҳонасида ëдгорликнинг бутунлай қайта қурилиб тарихийликдан мосуво бўлгани борасида мисоллар кўп.

Тошкентлик генерал Жўрабек тарафидан 1897 йили қурилган ва “Жўрабек “ масжиди дея тарихий ëдгорлик сифатида махсус рўйхатга тиркалиб, асраб келинаëтган масжид Ўзбекистоннинг марҳум президентинининг кенжа қизи ЮНЕСКОдаги Ўзбекистон вакили Лола Каримова -Тиллаева тарафидан “таъмир” қилингани ортидан ëдгорлик ўз тарихий қийматини йўқотган эди.

Хивалик музей ҳодимига кўра, “Нуриллабой” саройи ҳам шу тариқа “таъмир” бўлган:

«Саройнинг қадимий эшиги, биллур қандиллари ва ложувард каминлари бундан беш йил олдин бошланган таъмир пайтида ўмарилгани юзасидан ўнга яқин киши жиноий жавобгарликка тортилган», дейди музей ҳодими.

У «Нуриллабой» саройи ëнида бир йил ичида тантаналар уйи, амфитеатр, галерея ва ресторанлар барпо қилиниши шаҳарни қадимий тароватдан маҳрум қилади деган фикрда.

Музей ходими Шаҳрисабзда бўлгани каби, Хивани ҳам замонавий бинолар билан тўлдириш оқибатидан гапирди:

«ЮНЕСКО Шаҳрисабзни бутунжаҳон мероси рўйхатидан чиқармоқчи. Мирзиëев шарофати билан Хива ҳам қадимий шаҳарлар рўйхатидан чиқарилмасин», дейди музей ҳодими.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 май 2016
Озодлик берган хабарга кўра, «Ҳолид ибн Волид» масжидга тушган ҳайр-эҳсон эвазига солиқ қайдидан ўтказилмаган, шахсий бойлик орттириш ғарази билан ...
26 май 2016
Мақолада ёзилишича, Андижон вилоятида фермерлар ғўзага ишлов беришда катта тажриба тўплаган бўлиб, бугун бу куздаги мўл ҳосил гарови бўлиб ...
18 июл 2024
Видеода Касби тумани ҳокими Тўхтамурод Мейлиев фермерни уряпти. Воқеа апрел ойида юз берган. Куни кеча эса мажлисда ҳоким Дўстлик ...
21 октябр 2022
Малака сертификатини олиш 2023 йилдан талаб қилиниши кутилмоқда. Мамлакатнинг давлат тилини тарғиб қилиш тўғрисидаги сўнгги баёнотида Ўзбекистон юқори давлат ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...