Теримчилар пахтага энди поездларда ташилмоқда
Бу йил теримга Ўқитувчи ва шифокорлар поездларда сафарбар қилинмоқда.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларидан минглаб теримчилар минган поездлар Қорақалпоғистон ва Тошкентга йўл олди.
Сурхондарёдан эса Жиззах ва Хоразмга «уюшмаган аҳоли» таркибидаги теримчилар поезди жўнатилди.
Бу воқеалар ҳукуматнинг мажбурий пахта теримини тугатиш ҳақидаги қароридан сўнг рўй бермоқда.
Ўзбек матбуотининг билдиришича, тунда улар йиғилиш ўтказиб талабаларни қайтаришга буйруқ беришган
Ўзбек матбуоти 21 сентябр кечаси Бош вазир Абдулла Орипов мажлис ўтказиб, талабалар, ўқитувчилар ва шифокорларни пахтадан қайтаришга буйруқ бергани ҳақида ёзган эди.
Мажбурий меҳнатни тугатиш ҳақидаги бу гаплар яна қоғозда қолди.
Ижтимоий тармоқда, яқин келажакда ҳар бир дала бошига темир йўл келтириши ҳақидаги кинояли писандалар тарқалди.
Қадимдан қолган эски паравоз ҳақидаги ҳазиломуз шеърлар тўқилмоқда.
Қадимдан қолган
Бизнинг паровоз
Пахтазор сари
Айлайди парвоз.
Пахта теришдан
йўқ бошқа тақдир,
Бу юртда фақат
юртбоши ҳақдир.
Куйлар «Фидоий
ёшлар» хушовоз.
Темир йўл узра
Эски паровоз.
Орқада хоким,
Қўлида калтак,
Тиришар токим,
Бўйинда этак,
у сўнгги бекат –
Буюк келажак…
Доктор керакмас,
Муҳандислар ҳам.
Мактаблар ëпиқ,
Заводлар барҳам.
Бошқа йўлинг йўқ,
Далаларга юр…
Юртбошинг билан
Паровозни сур.
Рассом Туз
Eltuz.com