Cатира
14 ноябр 2017

Тошкентлик ҳисобчи Соипов қандай қилиб америкалик террорчига айланди?

2017 йилда Ғарб давлатларида ўзбекистонликлар томонидан содир этилган туркум терактлар ўзбекларнинг радикаллашуви муаммосига эътибор қаратди.

«31 октябрда Нью-Йоркда пиёдаларни машинада бостирган 29 ёшли Сайфулло Соипов АҚШга келгунига қадар ҳеч қачон жиноий жавобгарликка тортилмаган, у радикал гуруҳлар таъсирига АҚШга келганидан кейин тушган», дея билдирди терактдан сўнг ҳукуматнинг «Жаҳон» ахборот агентлиги.

Соипов 2010 йили грин-кард лотереясида ютиб АҚШга келди. Келгунига қадар Тошкентда мутлақо омадли ҳаёт кечирди, нуфузли Молия институтини тамомлади ва унинг қайсидир экстремистик оқимларга мойиллиги ҳеч қачон сезилмади.

Айрим таҳлилчилар радикаллашув сабабини террорчи гуруҳларнинг интернетда кучайган ташвиқотига йўйишади. Афтидан, Ўрта Осиё диаспоралари, кўпчилиги бўлмаса ҳам, ИД (Исломий давлат) ташвиқотига айниқса таъсирчандир, дея вашингтонлик таҳлилчи Холид Мажидёрдан иқтибос келтиради «Америка овози».

Агар бу иддаога ишонсак, у ҳолда айрим ўзбеклар цензура бўлмаган, террорчиларнинг ташвиқот роликларини интернетдан бемалол кўчириб олиш мумкин бўлган мамлакатларда яшашга тайёр эмас, деган ҳулоса келиб чиқади. Ахир Ўзбекистонда диний-экстремистик дунёқарашга эга бўлган одамларда буни тарқатиш имкони йўқ, бундайлар билан шу заҳоти маҳалла қўмиталари ва махсус хизматлар шуғуллана бошлайди.

Бироқ хорижга чиққан ўзбекларнинг тезгина террор ташкилотларига қўшилиб кетиши цензура ва таъқиблар экстремизмга қарши иммунитет ҳосил қилмаслигини кўрсатмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 апрел 2017
Стокголм ҳужумчиси Оқиловнинг шериги дея ҳибсга олинган 26 ёшли чечен йигити икки кунлик сўроқдан кейин 25 апрел куни қўйиб ...
6 август 2018
Жўраев озод бўлган қафасда Пардаев пайдо бўлади! Асаби чатоқлар зални тарк этсин! рассом: Туз Eltuz.com 2015 йил 16 ноябрь
14 декабр 2017
Рассом Туз акс эттирган расмдаги бу ҳайвонни биласизми? У қандай ҳайвон? Қаерларда яшайди? Нимадан қўрқади? Кимга бўйсунади? Кимларга ташланади? ...
25 феврал 2020
Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида жойлашган “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамияти билан хусусий фирмалар орқали шартнома имзолаган Абдусаттор Шукуров, Санобар Ёқубова ва ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...