Cатира
15 ноябр 2017

Мирзиëев Ўзбекистони савиясиз ҳайкаллар полигонига айланмоқда

«Каримов даврида деярли ишсиз қолган ўзбек ҳайкалтарошларининг қўли-қўлига тегмаяпти», дейди Урганчдан келиб Тошкентда ишлаётган ҳайкалтарош «Элтуз» мухбирига. Унинг айтишича, шу кунларда “икки коммунист” – Каримов ва Рашидовнинг ҳайкал ва бюстларига талаб катта.

«Тўғрисини айтсам, Каримов ва Рашидовнинг Тошкент ва Жиззахда ўрнатилган ҳайкалларини рассомлик институтининг 3-курс талабаси намойишга қўйса, ўқитувчи уришиб-уришиб зўрға 3 баҳо қўйиб берган бўларди. Пропорция, визуал эстетика, монументал линия каби элементар қоидаларга риоя қилинмаган бу ҳайкалларда», дейди ҳайкалтарош.

Лондондаги Шарқшунослик ва Африка тадқиқотлари марказининг Ўзбекистон бўйича таҳлилчиси Алишер Илҳомов ўзбек ҳайкалтарошларининг савиясиз ҳайкал ясаш тезлигидан ҳайратини изҳор қилади.

«Ўзбекистон ўтмишдаги коррупциялашган амалдорлар ҳайкалини тиклаш бўйича рекорд ўрнатди, бу мамлакат келажаги устига чизиқ тортиш демакдир. Бу собиқ ўғриларнинг ҳозирги ўғри ҳукумат тарафидан ташкил қилинаëтган юбилейлари халқ учун цунамидан ҳам баттар бахтсиз ҳодиса бўлмоқда. Ижтимоий инфратузилма буткул издан чиққан бу даврда ўзбек аëллари туғмай тургани маъқулми? Кўричак ва инфаркт каби касалликларга чалинганлар нариги дунëда даво топсинми? Хуллас, оддий одам, яъни сизнинг ҳаëтингиз мавжуд ҳукумат учун бир тийин», деб ëзади ўз саҳифасида А.Илҳомов.

Рассом ТУЗ
Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 июн 2020
Европадаги энг нуфузли газеталардан бири, Цюрихда чоп этиладиган Neue Zürcher Zeitung ўтган ҳафтада ўзбек пахтаси, мажбурий меҳнат ва Ўзбекистон ...
27 октябр 2024
Сайлов натижаларига кўра O‘ZLIDEP партияси ғолиб бўлди. Ушбу партия парламентда 64 та ўрин эгаллади. Қонунчилик палатасида 38 та ўрин ...
27 апрел 2021
Ботир Зокиров 1936 йил 26 апрель куни опера тенори Карим Зокиров оиласида туғилди. Тошкентдаги ўрта мактабни тамомлагач, Тошкент давлат ...
3 октябр 2015
Бугун Термиз шаҳрида соат 10-30 атрофида, вахима Президент Ислом Каримов келяпди деб, толиблардан қўрққан ИИБ ходимлари бутун Термиз шаҳрини ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...