чоршанба,
18 декабр 2024
28 ноябр 2017
Ўзбек қамоғи ижарага бериладиган бўлди
Шу йилнинг 23 ноябридан Ўзбекистон қамоқхоналарида «ўз товарлари (хизматлари), шунингдек, бошқа қонуний манбаларини ижарага бериш»га рухсат этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 20 ноябрда чиққан жазони ўташ муассасаси қошида давлат унитар корхоналари ташкил қилиш тўғрисидаги қарорида шу ҳақда билдирилди.
Ҳужжатда ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалигига ихтисослашган давлат унитар корхонаси ташкил қилиш айтилган. Унинг таъсисчиси жазони ижро этиш корхонаси бўлиши ҳақида ёзади norma.uz нашри.
Ҳукумат қарорига кўра, турма корхоналари ишлаб чиқарган маҳсулот турларини матбуотда ва Интернетда реклама қилиш Ички ишлар вазирлигига топширилган.
Рассом Туз
Eltuz.com