чоршанба,
18 декабр 2024
12 декабр 2017
Шикоятчи билан «копток ўйини»
Президент Мирзиёев 7 декабрь кунги нутқида Халқ қабулхоналарига бир йил ичида бир ярим миллион шикоят тушганини билдирди. Шикоятларнинг энг кўпи Ички ишлар вазирлигига оид.
Халқ қабулхонаси cайти динамикасида энг кўп мурожаат март ойида кузатилгани, июнь ойига келиб эса шикоятлар оқимининг пасайганини кузатиш мумкин.
Арзгўйларнинг кўпчилиги уларнинг шикояти устидан шикоят қилинган амалдорга қайтариб жўнатилаётганидан нолишади. Айни пайтда «менга ер керак», «менга эр керак» қабилидаги ечимсиз, баъзан эса мантиқсиз шикоятлар оқимидан амалдорларнинг ўзлари ҳам безишган.
Элсеварнинг навбатдаги ҳажвий сурати шикоятчининг бугунги аҳволини акс эттиради.
Рассом Элсевар
Eltuz.com